Мустақил ўзбекистон республикаси биринчи курс талабасининг тантанали қасамёди


Download 17.05 Kb.
Sana18.10.2023
Hajmi17.05 Kb.
#1709044
Bog'liq
Ўзбек тилида (2) касамед


МУСТАҚИЛ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ КУРС
ТАЛАБАСИНИНГ ТАНТАНАЛИ ҚАСАМЁДИ



Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўтиз икки йиллик байрами арафасида, талабалар сафига кирар эканман, тантанали қасамёд қиламан:

*Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини, унинг конституцион тизимини, демократия ва қонунчиликни, ҳалқ томонидан сайланган мамлакат Приздентининг обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва сақлашга;


*Мустақил Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг, шон-шарафини асраб-авайлашга, жамиятнинг сиёсий барқарорлигини, фуқаролар осойишталиги ва умуммиллий тотувликни, энг юксак қадрият сифатида сақлашга;
*Мустақил Ватан тақдири билан ўз тақдиримни чамбарчас боғлашга, бутун фаолиятимни, Она диёрга ва унинг буюк келажагига баҳшида этишга;
*Ватанимнинг тарақиёти ва гуллаб-яшнашига ҳисса қўшишга, унинг XXI асрда жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллашига сафарбар этишга;
*Тарихимизни чуқур ўрганиш ва у билан ғурурланишга, Инсоният тафаккури камолига улкан ҳисса қўшган бобоколанларимиз - Имом Ал-Бухорий, Аҳмад Ал-Фарғоний, Боҳоваддин Нақшбанд, Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Абу Али Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва Бобурдек аждодларимиз меросини, маънавий сарчашмаларини, чуқур ўрганишга, эҳтиёт қилиб бойитиш, улар ёққан чироқларни янада мунаввар этишга;
*Буюк давлат арбоби, соҳибқирон Амир Темур васиятларига амал қилишга;
*Аждодлар, ота-боболар, эътиқод қилган маънавий қадриятларни ҳурмат қилишга, одамлар руҳиятини, уларнинг қувонч ва ташвишлари, мақсад ва интилишларини англашга, аҳил, покиза бўлиб, адолатли ва инсоф билан яшашга;
*Замонавий даволаш ва диагностика усулларини чуқур ўзлаштириб, юқори малакали шифокор бўлишга, даволаш санъатимни ўз билимимга таянган ҳолда беморлар манфаатига қаратишга, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, касалликларни олдини олиш, соғлом авлодни тарбиялаш, шифокор этикаси ва деонтологияси тамойилларига амал қилиш, беморларнинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни ҳеч қачон ошкор қилмасликка;
*Халқимизга хос бўлган юксак маънавий қадриятлар ва инсонпарварлик анъаналари – оилага, маҳаллага, ёши катталарга, ўқитувчилар, устозлар, мураббийларга ҳурматни доимо эсда тутишга ва улуғлашга;
*Ота - она олдидаги фарзандлик бурчимни унутмаслик, уни тўла адо этишга;
*Курсдошларим, ўртоқларим олдида ўзимни камтарона тутишга, улар билан дўстлик алоқаларини тобора мустаҳкамлашга;
*Меҳнатсевар, жисмонан чиниққан инсон бўлишга, Ватан ва миллат олдидаги инсоний ва фуқаролик бурчимни ҳалол адо этишга, Ватаним, элим, юртимни кўз қорачиғидай асрашга;
*Миллати, ирқи, динидан қатъи назар барча Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳурмат этишга, ҳаётда ва касбимда бахт-саодатга эришиш учун қасамёдимни асло бузмасликка қасамёд қиламан.
Тошкент Тиббиёт академияси___________________факультет талабаси


Ф. И. Ш. ___________________________«_____»__________ 2023 й
Download 17.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling