Мулк хуқуқи(Миср)
Download 130.86 Kb.
|
Мулк хуқуқи
Мулк хуқуқи(Хиндистон)
Ману қонунларида мулк ва унга эгалик қилиш ўртасидаги фарқ ажратиб кўрсатилган, хусусий мулкни қўриқлашга катта эътибор берилган. Қонунларда мулк ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда: мерос олиш, ҳадя ёки топиб олиш, сотиб олиш, эгаллаб олиш, судхўрлик, бирор ишни бажариш йўли билан, шунингдек ҳайр-эҳсон тариқасида олиш билан келиб чиқиши мумкинлиги кўрсатилган. (X боб, 115-модда). Қадимги Ҳиндистонда ўн йил муддат бегона мулкка эгалик қилиб туришлик ҳам мулк ҳуқуқини келтириб чиқарган. Ашёни фақат унинг эгасидан сотиб олиш мумкин эди, яъни бировнинг ашёсини учинчи шахсдан сотиб олиш ноқонуний ҳисобланган. Бошқа ҳолларда гўёки ҳалол йўл билан мулк ҳуқуқини олганликни исботлаш тақиқланган. Агар мулкни ҳалол йўл билан эгаллаб турган шахсда ўғирланган ашё топиб олинса, у илгариги эгасига қайтарилган. Қонунларда мулкчиликнинг асосий тури – ерга алоҳида эътибор берилган. Ерлар эгалик шаклларига қараб қуйидаги турларга бўлинган: подшога қарашли, жамоаларга қарашли ва хусусий эгаликдаги ерлар. Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, подшо давлатдаги барча ерларнинг ягона эгаси ҳисобланмаган. У ер эгаларидан солиқларни ер эгаси сифатида эмас, балки мамлакат аҳолисини қўриқловчи сифатида олган. Ману қонунларида айтилганидек, агар подшо фуқароларни ҳимоя қилмай солиқлар ундирса, сўзсиз дўзахга кетади; бундай подшо “ҳосилнинг олти қисмини ўғирловчи” ҳисобланган. Бегона мулкни қонунсиз эгаллаб олганларга нисбатан катта жарима солинган, бировнинг ерини эгаллаб олган эса ўғри деб эълон қилинган. Мулк эгасининг ишларига аралашиш тақиқланган. Ману қонунларида айтилганидек, агар бирор шахс бошқа бир кишига тегишли ер майдонига уруғ экса, ҳосилини олиш ҳуқуқига эга эмас. Фақат ер эгасининг якка ўзи ўз ерининг тақдирини мустақил ҳал қилган: уни сотиши, ҳадя қилиши, қарзга бериши, ижарага бериши мумкин бўлган. Ману қонунлари ҳаракатдаги мулклар – чорва, меҳнат қуроллари ва бошқаларни ҳам ҳимоя қилади. Ману қонунларида жамоалар ўртасидаги чегаралар, жамоа қудуқлари, каналлари ҳақидаги суд низоларини кўриш тўғрисида эслатиб ўтилган. Бундай низоларни кўришда аввало қариндошлар ва қўшниларнинг фикрлари инобатга олинган. Айнан улар ерга имтиёзли эгалик қилиш ҳуқуқига эга эдилар. Шундай қилиб, жамоа ижтимоий муносабатларда муҳим рол ўйнаб, хусусий ер эгалигини чеклашга ҳаракат қилган. Download 130.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling