Мулк хуқуқи(Миср)


Download 130.86 Kb.
bet4/18
Sana28.12.2022
Hajmi130.86 Kb.
#1014345
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Мулк хуқуқи

Мулк хуқуқи(Хитой)

Хитой анъанавий ҳуқуқида хусусий ҳуқуқ меъёрлари мустақил ривожланмаган. Лекин шунга қарамай, Чжоу даврининг охирларидан бошлаб (милоддан аввалги IV-III асрларда) “ю” феъли “мулкка эга бўлиш” деган маънони билдирган.


Шан (Ин) ва ғарбий Чжоу даврида ерлар подшо (ван)нинг мулки ҳисобланган. Подшодан мукофот, инъом тариқасида ер олганлар ундан фақат фойдаланиш ҳуқуқига эга эдилар, ғарбий Чжоу даврида эгаликдаги ерларнинг хусусий мулкка айланиши тенденцияси сезила бошлади. Милоддан аввалги I аср ўрталаридан қатор подшоликлар ер олиш-сотиш ҳақида битимлар туза бошладилар. Ерлар сотиладиган ва сотиб олинадиган, майда участкаларга бўлинадиган ёки айрим шахслар қўлида тўпланадиган бўлди. Лекин ердан фойдаланиш хусусий бўладими ёки жамоа асосида бўладими, унга эгалик қай тарзда бўлишидан қатъи назар, ер барибир давлатники бўлиб қолаверди. Ер ундан фойдаланувчиларга, яъни вақтинча эгалик қилиб турувчиларга тўлиқ хусусий мулк бўлиб ўтмаган. Цинь даврига келиб ерларни қайта тақсимлаш ва унинг янги зодагонлар қўлига ўтиши ҳисобига хусусий мулкка асосланган ер эгаликлари жадал ривожланди.
Қадимги Хитойда ерлар билан бирга қуллар ҳам мулк ҳуқуқининг муҳим объекти эди. Шан (Ин) даврида қуллар чорвага тенглаштирилган. Улар давлат мулки ҳисобланган, қуллар гарчи хусусий шахслар эгалигида бўлса-да, ҳали уларни олиш-сотиш мумкин эмас эди. Чжоу даврида эса қул айирбошлаш, олиш-сотишга рухсат этилди. Милоддан аввалги V-III асрларда икки тоифадаги қуллар: давлат қуллари ва хусусий қуллар мавжуд эди. Бу вақтда хусусий қул эгалиги тобора катта аҳамият касб этган. Айниқса, Цинь даврида қул савдоси жуда кенг тарқалди. Милоднинг I асрида император У Ди барча давлат қулларини озод қилиш ҳақида ёрлиқ чиқарган. Хитойнинг қатор вилоятларида очлик туфайли ўзини қулликка сотганлар ва мажбуран қулга айлантирилганлар, шунингдек, зўрлаб сотилган аёллар озод қилинди.
Қадимги Хитойда қишлоқ жамоаси тез емирила бошлаган бўлса ҳам, милоддан аввалги I асрда жамоа ҳали ўз ер эгалигини сақлаб қолган, ер билан боғлиқ шартнома муносабатларида иштирок этган.
Хитойда энг қадимги вақтлардан бошлаб деҳқончиликнинг ривожланишини рағбатлантириш мақсадида ҳар кимда эгасиз ва ташландиқ ерларни эгаллаш ҳуқуқи мавжуд эди. Маълум муддат ўтганидан сўнг бундай ерлар уларни ишловчиларининг хусусий мулки сифатида кадастрга ёзиб қўйилган.

Download 130.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling