Мулк хуқуқи(Миср)


Download 130.86 Kb.
bet15/18
Sana28.12.2022
Hajmi130.86 Kb.
#1014345
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Мулк хуқуқи

3. Поместе ер эгалиги. Бу хизматлар ўташ, асосан ҳарбий хизматлар ўташ эвазига берилган. Поместе миқдори хизмат ўтаётган шахснинг хизмат мавқеига боғлиқ эди. Уни мерос тариқасида ўтказиш мумкин эмасди. Феодаллар ундан фақат хизмат ўтаб турган даврда фойдаланишлари мумкин эди.
Дастлаб поместени айирбошлаш (алмаштириш) тақиқланган. Албатта, уни сотиш ҳам мумкин эмас эди. Бироқ вотчина ва поместе ўртасидаги фарқ секин-аста йўқолиб борди. Гарчи поместе мерос қилиниши мумкин бўлмаса ҳам, ўғил агар хизматга кирса, уни олиши мумкин эди. Собор қонунлари бўйича, агар помешчик кексалиги ёки касаллиги учун хизматни тарк этса, унинг тул хотини ва ёш болалари “тирикчилик учун” поместедан бир қисм олишлари мумкин эди. 1649 йилги Собор қонунлари поместеларни вотчиналарга алмаштиришга рухсат берди. Бундай битимлар қуйидаги ҳолларда ҳақиқий деб топилган: биринчидан, томонлар ўзаро айирбошлаш ёзувини тузишлари, иккинчидан, улар бу ёзувни подшо номига илтимоснома билан бирга Поместе маҳкамасига топширишлари лозим эди.
Абсолют монархия даврида ҳуқуқнинг риволаниши

Мулк ҳуқуқи
Бу вақтга келиб поместе ва вотчинани ҳуқуқий жиҳатдан тенглаштириш бўйича узоқ давом этган жара-ён ниҳоясига етади. 1714 йил 23 мартда чақирилган “Ҳаракатдаги ва ҳаракатсиз мулкларни мерос қилиб қолдириш тартиби ҳақида”ги (“Ягона ворислик ҳақида”ги) Фармон билан дворянларнинг ерга эгалик ҳуқуқи анча кенгайтирилди, вотчина ва поместелар учун ягона ҳуқуқий режим ўрнатилди. Вотчина ва поместелар кўчмас мулк деб атала бошланди. Дворянларнинг иқтисодий мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида кўчмас мулкни гаровга қўйиш ва одатда сотиш тақиқланди. Уни фақат истисно тартибида “зарурат бўйича”, муҳтожликдан ва юқори пошлина тўлаш шарти билан сотиш мумкин эди. Ер эгаликларининг бўлиниб кетишини олдини олиш мақсадида кўчмас мулк мерос бўйича фақат ўғиллардан бирига ўтказиларди. Меросхўрлар 40 йил мобайнида кўчмас мулкни қайтариб сотиб олиш ҳуқуқига эга эдилар.
1731 йилда дворянларнинг талаби билан “Ягона ворислик ҳақида”ги фармон бекор қилинди. Кўчмас мулкка нисбатан чекловлар ҳам бекор қилинди. Фақат битта чеклов сақланиб қолди. Бунга кўра, уруғнинг эр эгалиги бегона кишиларга васият қилиниши мумкин эмасди.
Ердан фойдаланиш ҳуқуқида қатор чеклашлар жорий қилинди. 1719 йил 10 декабрдаги Фармон бўйича хусусий мулкдорларнинг ерларидаги металлар ва минералларни қазиб олиш давлат имтиёзига кирарди. Ер эгаси унинг ерида заводлар қуришда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланган ёки унинг еридан қазиб олинган фойдали қазилмаларнинг 1/32 қисмини олган.
Кемалар қуриш учун яроқли бўлган дарахтларнинг баъзи навлари қўриқланади деб эълон қилинди. Ер эгалари уларни ўз ерларида кесиш ҳуқуқига эга эмасдилар. Заранг дарахтларни, тилғочларни, қайрағочларни, қарағайларни кесишда айбдор бўлган шахслардан жарима ундирилган, дубларни кесганлар эса ўлимга маҳкум этилган.
Екатерина II дворянларнинг хоҳишини инобатга олиб, мулкдан фойдаланишдаги ушбу барча чекловларни олиб ташлади. Дворянлар ер ости бойликларига ҳам, ўрмонларга ҳам чекланмаган тарзда эгалик қиладиган бўлиб қолдилар.
Фуқаролик ҳуқуқи саноат ва савдо масалаларига, улар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатланишига муҳим аҳамият берди. Масалан, давлат олтин, кумуш, мис қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича заводлар қуриш учун қарзга пуллар берди. Бундай заводларнинг усталари солиқлардан, ҳарбий хизматлардан озод қилинди. Саноат корхоналари давлатнинг, монархнинг мулки ҳисобланган. Улар гўёки эгаларига фойдаланиш учун бериб қўйилгандек эди.
Давлат олтин, кумуш, мис ва селитралар сотиб олишда бошқа сотиб олувчиларга нисбатан имтиёзли ҳуқуққа эга эди. Унинг нархини Берг-коллегия ўрнатарди. Бошқа металлар ва минералларни саноатчи мамлакат ичида хоҳлаган кишига сотиши, мамлакат ташқарисида эса фақат Берг-коллегия рухсати билан сотиши мумкин эди. Давлат саноатчиларга ва уларнинг меросхўрларига “мазкур заводларни тортиб олмаслиги” ҳақида кафолат берган.
Tашкил этилган саноат корхоналари иш кучига катта эҳтиёж сезарди, чунки ўрта асрларда, табиийки, иш кучини ёллаш унча кенг тарқалмаган эди. Шунинг учун саноат корхонасини иш кучи билан таъминлашда 1721 йил 18 январдаги “Заводларнинг қишлоқларни сотиб олиши ҳақида”ги Фармон муҳим рол ўйнайди (илгари амалда бўлган қонун бўйича савдогарлар ва саноатчиларга аҳоли яшайдиган қишлоқларни сотиб олишга рухсат этилмасди). Бундай қишлоқларнинг ҳуқуқий мақоми ўзига хос хусусиятга эга эди. Мазкур қишлоқларни заводлардан алоҳида сотиш мумкин эмас эди ва умуман уларни фақат Берг-коллегия ҳамда Мануфактур-коллегия рухсати билан сотиш мумкин эди. Бундай қишлоқларни гаровга қўйиш ҳам тақиқланган. Екатерина II дворянларнинг имтиёзларини кенгайтира бориб, завод эгаларининг аҳоли яшайдиган қишлоқларни сотиб олишини тақиқлади. Дворянлар яна ерга эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган ягона табақа бўлиб қолди.
Гаров ҳуқуқи ҳам янада ривожланди. Фуқароларга фақат ўз мулкини гаровга қўйишга рухсат этилди. Ҳаракатдаги мулкни ҳам, кўчмас мулкни ҳам (1714 йилгача ва 1731 йилдан кейин) гаровга қўйиш мумкин эди. Мулкни гаровга қўйиш васиқа тартибида амалга ошириларди. Давлатнинг қурол-яроғини ва мундирини гаровга қўйиш ҳақиқий эмас деб ҳисобланган. Бундай мулклар гаровга олувчидан ҳеч қандай тўловларсиз тортиб олинган. Уларни гаровга берувчилар отиб ўлдиришгача жазоланган.



Download 130.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling