Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисида № шартнома


Download 37.5 Kb.
Sana14.11.2023
Hajmi37.5 Kb.
#1772267
Bog'liq
ШАРТНОМА УСТУПКА Фаргонадон кластер МЧЖ


Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисида
___ -ШАРТНОМА
­­­­­­­Фарғона ш. “_______” _________ 2023 йил
“Фарғонадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти номидан унинг Низомига асосан иш юритувчи жамият бошқарув раиси А.Рўзматов (кейинги ўринларда “Дастлабки кредитор” деб аталади) бир тараф, масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Фарғонадон Кластер” қўшма корхонаси номидан унинг Низоми асосида иш юритувчи корхона директори Ж.А.Акбаров (кейинги ўринларда “Янги кредитор” деб аталади) иккинчи тараф ва ____________________________________ номидан унинг рахбари ______________________ (кейинги ўринларда “Қарздор” деб аталади) учинчи тараф бўлиб, ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
1.Ушбу шартнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 313-321-моддаларига мувофиқ тузилган бўлиб, ўз олдига “Дастлабки кредитор” билан “Қарздор” ўртасида тузилган 202_ йил “__” ______________ кунги ___- сонли шартнома асосида вужудга келган “Дастлабки кредитор”нинг “Қарздор”дан бўлган хақини талаб қилишдан “Янги кредитор”- “Фарғонадон Кластер” қўшма корхонаси МЧЖ фойдасига воз кечишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.
2. “Дастлабки кредитор” ўзининг ____________________ (_______________________________) сўмлик ҳақини талаб қилишдан “Янги кредитор” фойдасига воз кечади, “Янги кредитор” эса мазкур суммани ундиришни талаб қилишни ўз зиммасига олади. Талабдан воз кечиш “Дастлабки кредитор”ни талаб килиш ҳукукидан озод қилиш йўли билан “Янги кредитор” билан “Қарздор” ва “Дастлабки кредитор” билан “Янги кредитор” ўртасида тузилган ўзаро солиштирув далолатномалари асосида амалга оширилади.
3. “Янги кредитор” “Қарздор”дан талаб қилиш ҳуқуқини пул ўтказиш йўли билан амалга оширади.
4. “Дастлабки кредитор” бир календар кун давомида “Янги кредитор”га “Қарздор”дан бўлган ҳақини тасдиқловчи барча хужжатларни, жумладан, ўзаро солиштирув далолатномаси аслини бериш мажбуриятини олади.
Ундан ташқари “Дастлабки кредитор” “Янги кредитор”га қуйидаги маълумотларни бериш мажбуриятини олади :

  • “Фарғонадон Кластер” қўшма корхонаси МЧЖнинг аниқ манзили;

  • “Фарғонадон Кластер” қўшма корхонаси МЧЖнинг банк реквизитлари.

5. Ушбу шартномада кўрсатиб ўтилмаган шартлар ва муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конунлари билан тартибга солинади.
6. Ушбу шартнома уч нусхада, ўзбек тилида тузилган бўлиб, тарафлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради.

Дастлабки кредитор” “Янги кредитор”


Фарғонадонмаҳсулотлари” АЖ МЧЖ “Фарғонадон Кластер” ҚК

Фарғона ш., Ал-Фарғоний кўч. 93-уй Фарғона ш., Ал-Фарғоний кўч. 93-уй


Х/р. 2021 0000 001 9481 1001 Х/р. 2021 4000 7053 2880 1001
АТ “Агробанк” Фарғона бўлими АТ “Агробанк” Марғилон бўлими
МФО: 00528, СТИР: 200 153 366 МФО: 00528, СТИР: 308 090 366
Бошқарув раиси: МЧЖ директори:
_________________А.Рўзматов _________________ Ж.Акбаров

Қарздор”


________________________ф/х
__________________________
__________________________
__________________________
__________________________
__________________________


Рахбар_________________
Download 37.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling