"фалсафа" фанидан тест саволлари "Фалсафа" сўзининг маъносини аниқланг{
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Falsafa testlar
"ФАЛСАФА" ФАНИДАН ТЕСТ САВОЛЛАРИ 1. "Фалсафа" сўзининг маъносини аниқланг{ a) "билимни севиш"; b) "илмни севиш"; * c) "донишмандликни севиш"; d) "баҳс-мунозарани севиш"; } 2. "Фалсафа" атамаси қачон пайдо бўлган?{ a) м.а. VIII-IV асрларда; * b) м.а. VII-III асрларда; c) м.а. VI-II асрларда; d) м.а. V-I асрларда; } 3. "Фалсафа" атамасини биринчи бўлиб қаерда ва ким ишлатган?{ a) Қадимги Ҳиндистонда, Вардхамана; b) Қадимги Хитойда, Лао-цзы; * c) Қадимги Юнонда, Пифагор; d) Қадимги Римда, Лукреций Кар; } 4. Абу Наср Фаробий "Фалсафа" сўзини қандай талқин қилган?{ * a) "ҳикматни қадрлаш"; b) "олам сирларини билиш"; c) "умр мазмунини идрок қилиш"; d) "ҳаётни қадрлаш"; } 5. Қуйидаги файласуфлардан бири фалсафани "предметларга фикрий ёндошиш" деб талқин қилган. У ким?{ a) Пифагор; b) Аристотель; c) Томас Гоббс; * d) Гегель; } 6. "Субстанция" сўзининг маъносини аниқланг:{ * a) "моҳият"; b) "мазмун"; c) "асос"; d) "ғоя"; 7. "Субстанция" тушунчасининг талқинига дахлдор қуйидаги жавоблардан бири нотўғри. Уни топинг:{ a) Пифагор: "Ҳамма нарса сонлардан ташкил топган"; b) Платон: "Субстанция - бу ғоялардир"; * c) Демокрит: "Оламнинг асосида атомлар ётади"; d) Аристотель: "Субстанция дунёни билишдан иборат"; } 8. "Плюрализм" тушунчасининг мазмунига доир тўғри жавобни топинг: { a) оламнинг асоси яккаю ягона сабабга эга; b) оламнинг асосида иккита асос - ҳам модда ва ҳам руҳ, ғоя ётади; * c) оламнинг асосида кўп нарса ва ғоялар ётади; d) олам фақат моддий нарсалардан иборат; } 9. "Диалектика" атамасининг асл маъносини аниқланг:{ a) "билиш назарияси"; * b) "баҳс ва суҳбатлашиш санъати"; c) "табиатдан кейин"; d) "атайлаб чалғитиш"; } 10. Фалсафанинг гносеологик вазифаси нимадан иборат?{ *- a) дунёни билишдан; b) инсон ва дунёқарашни шакллантиришдан; c) бирон нарсани кашф этишдан; d) инсон фаолиятида бирон усул ва услубдан фойдаланишдан; } 11. Веда"нинг фалсафий қисмини аниқланг?{ * a) "Упанишадалар"; b) "Трипитака"; c) "Винайя-питака"; d) "Сутта-питака"; } 12. Конфуций фикрича, жамият ҳаётидаги тартиб илоҳий мазмунга эга. Унинг моҳияти қайси сўз билан ифодаланган?{ a) "жэнь"; * b) "ли"; c) "ци"; d) "дао"; } 13. Даосизм таълимотида "дао" нимани англатади?{ a) нарсаларнинг доимийлиги ва ўзгармаслигини; b) оламнинг бешта унсурдан ташкил топганини; * c) табиатнинг яшаш қонуни ва ундаги қарама-қарши кучларнинг курашини; d) барча жавоблар тўғри; } 14. Милет фалсафий мактабининг учта буюк вакилини аниқланг:{ a) Фалес, Гераклит, Демокрит; b) Анаксимандр, Суқрот, Аристотель; c) Анаксимен, Пифагор, Платон; * d) Фалес, Анаксимандр, Анаксимен; } 15. Табиатдаги жисм ва ҳодисалар дастлабки ибтидо-сувдан пайдо бўлган ва яна сувга айланади, бу моддий бирлик доимо ўзгаришда, - бу ақида қайси файласуфга мансубдир?{ * a) Фалес; b) Анаксимандр; c) Анаксимен; d) Гераклит; } 16. " Кураш ҳамма нарсанинг отаси, ҳамма нарсанинг подшосидир ", - бу сўзларни ким айтган?{ a) Пифагор; * b) Гераклит; c) Демокрит; d) Эпикур; } 17. "Ғоялар дунёси ва соялар дунёси" таълимотининг асосчисини аниқланг:{ a) Суқрот; b) Платон; * c) Аристотель; d) Лукреций Кар; } 18. Аристотель фанларни назарий, амалий ва ижодий фанларга бўлган. Назарий фанлар гуруҳига у қайси фанларни киритган?{ * a) философия, математика, физика; b) ахлоқ ва сиёсат; c) санъат ва ҳунармандчилик; d) мантиқ, ахлоқшунослик ва нафосатшунослик; } 19. Қуйидаги Қадимги Рим файласуфлари ўртасида атомистик таълимот тарафдорини аниқланг:{ * a) Лукреций Кар; b) Сенека; c) Цицерон; d) Платон; } 20. Буддавийлик диний-фалсафий таълимоти қачон вужудга келган?{ a) м.а. VI асрда; b) м.а. V асрда; * c) м.а. VI аср охири ва V аср бошида; d) м.а. V аср охирида; } 21. Марказий Осиёда тарқалган тасаввуфнинг тариқатларини аниқланг:{ a) кубровия, яссавия, аҳмадия; b) кубровия, нақшбандия, аҳмадия; * c) кубровия, яссавия, нақшбандия; d) яссавия, нақшбандия, аҳмадия; } 22. «Ал-Ҳидоя» асари кимга мансубдир?{ a) Имом ал-Бухорийга; b) Имом ат-Термизийга; c) Имом ал-Мотрудийга; * d) Бурҳониддин ал-Марғинонийга; } 23. Шарқ Уйғониш даврида машҳур бўлган «Байт-ул-ҳикма» академияси қаерда жойлашган эди?{ a) Димишқда; * b) Бағдодда; c) Самарқандда; d) Бухорода; } 24. «Вужуди вожиб» ва «вужуди мумкин» фалсафий категориялари қайси алломага таалуқли?{ * a) Фаробийга; b) Берунийга; c) Ибн Синога; d) Закариёи Розийга; } 25. Абу Али ибн Синонинг фалсафий асарини аниқланг:{ a) «Ал-Хидоя»; b) «Китоб ат-тавҳид»; c) «Китоб ал-Бурҳон»; * d) «Донишнома»; } 26. Буюк файласуф Саъдиддин Тафтазоний қайси минтақада ва қайси замонда яшаб, ижод қилган? a) Хоразмда, 13 асрда; * b) Мовароуннаҳрда 14 асрда; c) Хуросонда, 15 асрда; d) Мовароуннаҳрда, 16 асрда; }e 27. Алишер Навоийнинг фалсафий-маънавий идеали (орзуси)ни аниқланг:{ a) фозил инсон; b) фозил жамият; c) инсоф ва адолат; * d) ҳамма тенг ва зулм-истибдоддан холи давлат тузуми; } 28. Жадидчилик ҳаракати моҳиятини ифодаловчи марказий ғояни аниқланг:{ a) миллий тарбия ғояси; b) замонавий таълим ғояси; * c) миллий тараққиёт ғояси; d) миллий театр ғояси; } 29. Ўрта асрлар Ғарб фалсафасида реаллик (универсалий)га бўлган муносабатда икки қарама-қарши оқимларни аниқланг:{ a) гностика ва агностика; b) монизм ва дуализм; c) апологетика ва патристика; * d) номинализм ва реализм; } 30. Ғарб Уйғониш даври фалсафасида «худо ҳамма нарсаларда мавжуд, ҳамма нарсалар худода мавжуд» ва айни вақтда «ҳақиқатни билиш тажриба асосида амалга ошади» каби қарама-қарши қарашлар қайси файласуфга хос эди?{ * a) Николай Кузанскийга; b) Якоб Бёмега; c) Николай Коперникга; d) Жордано Брунога; } 31. Янги давр инглиз фалсафасида қайси файласуф «давлатнинг монархия шакли мақсадга мувофиқдир» деган?{ a) Френсис Бэкон; * b) Томас Гоббс; c) Жан Локк; d) Бенедикт Спиноза; } 32. Рене Декартнинг дуалистик таълимотини аниқланг:{ * a) борлиқнинг асосида модда ва руҳ ётдаи ва у худога бўйсунади; b) борлиқнинг асосида модда ва руҳ ётади ва у худога бўйсунмайди; c) борлиқнинг асосида модда ва руҳ ётади ва у азалий ва абадий куч орқали идора қилинади; d) барча жавоблар тўғри; } 33. «Зардушт таваллоси» номли китобнинг муалифини аниқланг:{ a) Артур Шопенгауэр; * b) Фридрих Ницше; c) Сёрен Кьеркегор; d) Зигмунд Фрейд; } 34. Фойдали фаолиятга ундовчи, фойдага қандай қилиб эришиш йўллари ва усуллари ҳақидаги таълимотни аниқланг: { a) структурализм; b) герменевтика; * c) прагматизм; d) экзистенциализм; } 35. Оламнинг ҳозирги замон ва келажак шаклларини аниқланг:{ a) моддий олам ва маънавий олам; b) табиий олам ва сунъий олам; c) конкрет олам ва абстракт олам; * d) актуал олам ва потенциал олам; } 36. Оламнинг қуйидаги намоён бўлиш шакллари ичида мавжудлиги эҳтимол олам шаклини топинг:{ a) физик олам; b) актуал олам; c) потенционал олам; * d) виртуал олам; } 37. Борлиқ тўғрисидаги фалсафий фанни аниқланг:{ a) гносеология; * b) онтология; c) аксиология; d) праксиология; } 38. "Иккинчи табиат" борлиғини қандай тавсиф қилиш мумкин?{ a) табиий табиатда мавжуд бўлган нарсалар борлиғи; b) табиий табиатда мавжуд бўлмаган нарсалар борлиғи; * c) одам меҳнати билан ишлаб чиқарилган нарсалар борлиғи; d) тўғри жавоб йўқ; } 39. Борлиқнинг энг асосий атрибутини аниқланг:{ * a) ҳаракат; b) ҳаракатсизлик; c) ўзгариш; d) ўзгармаслик; } 40. Табиат борлиғининг даражалари қайси тушунчалар қаторида ифодаланган?{ a) табиат, жамият, онг; * b) макродунё, микродунё, мегадунё; c) органик дунё, анорганик дунё, ижтимоий дунё; d) биосфера, ноосфера, экосфера; } 41. Оламдаги нарса, воқеа ва жараёнларга хос бўлган аниқ, ягона, такрорланмайдиган белгилар ҳамда хусусиятларни ифодалайдиган фалсафий категорияни аниқланг:{ * a) алоҳидалик категорияси; b) умумийлик категорияси; c) хусусийлик категорияси; d) тўғри жавоб йўқ; } 42. Оламдаги нарса ва ҳодисалар доимо ўзгариб, ривожланиб боради, бу жараёнларда нарсалар доимо пайдо бўлади, ўзгариб туради. Бу ҳолат фалсафанинг қайси категорияларида ўрганилади?{ * a) зарурият ва тасодиф; b) имконият ва воқелик; c) миқдор ва сифат; d) моҳият ва ҳодиса; } 43. Воқеликдаги сабабий боғланишлар билан алоқадор икки фалсафий оқимни аниқланг:{ a) диалектика ва метафизика; b) софистика ва эклетика; c) синергетика ва структуализм; d) детерминизм ва индетерминизм; } 44. «Ўзингни билсанг, оламни биласан», - ўз-ўзини англаш мавзусига тегишли бу ҳикматни қайси файласуф айтган? { a) Пифагор; * b) Суқрот; c) Демокрит; d) Эпикур; } 45. Фалсафанинг билиш масалалари билан шуғулланувчи соҳасини аниқланг:{ * a) гносеология; b) аксиология; c) онтология; d) праксиология; } 46. Билиш объектини аниқланг:{ * a) инсоннинг билим ҳосил қилиш учун илмий фаолиятига қаратилган барча нарса, ҳодиса, жараён, муносабатлар; b) фақат табиат ҳодисалари; c) фақат жамият (ижтимоий) муносабатлар; d) фақат инсоннинг ўзи; } 47. Билиш субъектини аниқланг:{ a) билиш билан шуғулланувчи кишилар; b) билиш билан шуғулланувчи бутун инсоният; -* c) билиш билан шуғуланувчи кишилар ва бутун инсоният; d) тўғри жавоб йўқ; } 48. Қуйидаги ҳақиқат таснифида баҳс талаб қилмайдиган ҳақиқатни кўрсатинг:{ * a) мутлақ ҳақиқат; b) нисбий ҳақиқат; c) илмий ҳақиқат; d) сароб ҳақиқат; } 49. Фалсафий фанлар тизимидаги инсонни ўрганадиган фанни белгиланг:{ a) археология; * b) антропология; c) онтология; d) аксиология; } 50. Қуйидаги қайси жавобда жамият тушунчасининг моҳияти тўғри тавсифланга?{ a) табиатнинг бир қисмидир; b) ижтимоий борлиқ ҳисобланади; c) одамлар уюшмасининг махсус шаклидир; * d) одамлар уюшмасининг махсус шакли бўлиб, кишилар ўртасида амал қиладиган кўплаб муносабатлар йиғиндисидир; } 51. Ҳозирги замон назарияларда берилган жамият эволюцион тараққиёти босқичларни тўғри белгиланг:{ * a) аграр жамият, индустриал жамият, постиндустриал жамият; b) индустриал жамият, постиндустриал жамият, аграр жамият; c) постиндустриал жамият, индустриал жамият, аграр жамият; d) аграр жамият, постиндустриал жамият, индустриал жамият; } 52. Ғоя шаклларининг қуйидаги таснифида бир-бирини инкор қилмайдиган ғоялар қаторини кўрсатинг:{ * a) диний ва дунёвий ғоялар; b) диний ва табиий-илмий ғоялар; c) илмий ва ғайри илмий ғоялар; d) миллий ва умуминсоний ғоялар; 53. Фалсафанинг қадриятларни ўрганувчи таркибий қисмини аниқланг:{ a) онтология; * b) аксиология; c) мифология; d) теология; } 54. Ижтимоий онгнинг шакллари билан боғлиқ қадриятлар қайси жавобда ифодаланган?{ a) миллий, синфий, ирқий ва б. қадриятлар; * b) сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний ва б. қадриятлар; c) иқтисодий, ижтимоий, маданий, маънавий ва б. қадриятлар; d) "глобал", "зонал" ва "локал" қадриятлар; } 55. Инсон омили билан боғлиқ қадриятлар қайси жавобда номланган?{ * a) инсон ҳаёти, инсон саломатлиги, инсон билими, инсон ахлоқи ва б.; b) адолат ва адолатсизлик, ҳақ ва ҳақсизлик, тараққиёт ва таназзул ва б.; c) озодлик, истиқлол, тинчлик, эркинлик ва б.; d) тарбия, ахлоқ-одоб қадриятлари; } 56. Тадқиқот предметини чуқур ўрганиш жараёнида фаннинг янги соҳа ва тармоқлари вужудга келади. Қуйидаги жавобларда табиатшунослик соҳаларини белгиланг:{ * a) ботаника, зоология, кимё, математика, физика; b) археология, антропология, этнография; c) онтология, гносеология, аксиология; d) алгебра, геометрия, тригонометрия; } 57. Глобал муаммолар таснифида "инсон ва жамият" муносабатларига тегишли муаммоларни белгиланг:{ * a) халқаро терроризм, диний экстремизм, инсоният келажаги, кишилар саломатлиги; b) аҳолини озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш, табиатни муҳофаза қилиш; c) халқаро энергетика инқирози, молиявий инқироз; d) тўғри жавоб йўқ; } 58. Европа маданиятига "философия" атамаси қайси файласуф асарлари орқали кирган?{ a) Ксенофан асарлари орқали; b) Арасту асарлари орқали; * c) Афлотун асарлари орқали; d) Фаробий асарлари орқали; } 59. Фалсафий дунёқараш таркибидаги энг муҳим қисмларни аниқланг:{ * a) билим, тасаввур, фикр; b) эътиқод, ҳиссиёт, ақл; c) ғоя, мақсад, ишонч; d) сезги, ҳиссиёт, билим; } 60. Фалсафий дунёқарашнинг коммуникатив вазифаси қайси жавобда кўрсатилган?{ a) баҳолаш; b) бошқариш; c) назорат қилиш; * d) бирлаштириш; } 61. Фалсафий фанлар тизимида келтирилган "эстетика" тушунчаси моҳиятини қандай тавсифлаш мумкин?{ * a) жамият ва инсон ҳаётида гўзалликнинг ўрни, қонун-қоидалари ҳақидаги фан; b) инсоннинг ахлоқий фаолияти, унинг талаб ва тартиб-қоидалари тўғрисидаги фан; c) инсоннинг ўзгартирувчан, амалий фаолияти тўғрисидаги фалсафий таълимот; d) билиш, унинг шакллари, усуллари ва имкониятлари тўғрисидаги фалсафий таълимот; } 62. Фалсафанинг тарбиявий функцияси қайси жавобда ифодаланган?{ a) олам ва одамни билиш; b) олам ва одам хоссаларини кашф этиш; * c) инсон дунёқарашини тарбиялаш ва шакллантириш; d) борлиқнинг фойдали томонларини ўрганиш; } 63. "Оқар сувга бир сонияда икки марта тушиш мумкин эмас, чунки сув ҳар дақиқада янгиланиб туради". Бу фалсафий ҳикмат кимга мансуб?{ * a) Гераклитга; b) Ксенофанга; c) Афлотунга; d) Арастуга; } 64. Демокрит, Эпикур ва Лукреций Кар ўз фалсафий таълимотларида қайси ягона фикрни илгари сурганлар?{ a) олам моддалардан иборат; b) олам ғоялардан иборат; * c) олам атомлардан иборат ва улар-бўлинмас ва ўзгармас; d) оламдаги ҳамма нарса ҳаракатда; } 65. Тасаввуф таълимотида "ваҳдоният" тушунчаси нимани англатади?{ * a) Оллоҳнинг бирлигини; b) Оллоҳ ва оламнинг порлаб туришини; c) фано бўлишни; d) ориф шахснинг Оллоҳ билан руҳан бирлашиб кетишини; } 66. "Вужуди вожиб" (Оллоҳ) туфайли "вужуди мумкин" (барча нарсалар) яшаш ҳуқуқига эга. Бу фикр қайси аллома фалсафасига хос?{ a) Абу Мансур Мотурудийга; * b) Фаробийга; c) Берунийга; d) Ибн Синога; } 67. Эстетик тарбия нима? { А. гузалликни татбик этиш; * В. ижодий фаол бўлган инсон шахсни шакллантириш ; С. инсонпарварлик ; Д. таълим тарбия воситаси ; } 68. Санъатда гўзалликнинг ифодасини кўрсатинг? { А. ижтимоий хаёт ; В. инсон мехнати ; С. санъат табиатини англаш; * Д. табиатдаги гўзаллик; } 69. «Эстетика» фанининг ўрганиш доираси нима?{ А. борлиқни эстетик ўзлаштириш доираси ва қонуниятлари ; В. моддий ва маънавий бойликлар доираси ва қонуниятлари; С. воқелик олами; * Д. гўзаллик олами ; } 70. Фаробийнинг эстетикага доир асарини кўрсатинг. { * А. Мусиқа ҳақида катта китоб; В. Фозил одамлар шаҳри; С. Мусиқа ҳақида сўз; Д. Хаттотлик ҳақида китоб; } 71. Санъатда бадиий ҳақиқат қандай намоён бўлади? { А. санъат асарларида ; * В. бадиий қиёфалар тизими орқали ; С. образларда ; Д. амалиётда ; } 72. Бадиий адабиёт нима? { А. халқ маданий мероси; В. бадиий маданият тури; С. миллий тафаккур тури ; * Д. сўз санъати; } 73. Қуйидагилардан қайси бири эстетига категорияси ҳисобланмайди.{ А. гўзаллик; В. улуғворлик ; * С. Ахлоқ; Д. кулгилилик; } 74. Материализм бу... { A. ***борлиқдаги барча нарсаларнинг бирламчи асоси моддий ибтидодир, деб эътироф қиладиган фалсафий таълимот; B. моддий оламдаги барча нарсаларни иккиламчи эканлигини эътироф қиладиган таълимот ; C. ғоя барча мавжуд нарсаларнинг мажмуасидир, деб ҳисоблайдиган концепция; D. оламдаги барча номоддий нарсаларни келтириб чикарадиган бирламчи субстанция ҳақидаги қарашдир ; } 75. Идеализм бу... { A. ** барча нарсаларнинг бирламчи асосини ташкил қиладиган мохият рухдир, деб эътироф қиладиган таълимот; B. моддий ва маънавий нарсаларни келтириб чиқарадиган рухий субстанциялар мажмуаси хақидаги қараш ; C. идеал олам ҳақидаги қарашлар тизими ; D. «мен учун мендан юкори бўлган нарса йўқдир», деб ҳисоблайдиган таълимот ; 76. Рационализм бу...{ A. ***** билимимизнинг шакл ва мазмунини, фаолиятимиз тартиби ва йуналишини акл белгилайди деб ҳисоблайдиган таълимот; B. барча нарса ва ходисалар, ахборот ва билимлар манбаи онгдир деб ҳисоблайдиган таълимот; C. бутун моддий ва маънавий фаолиятимизни, унинг йуналиши ва истикболини акл бошкаради деб ҳисоблайдиган таълимот; D. барча жавоблар тўғридир ; } 77. Пантеизм бу... { A. **** худо шахссиз ибтидо бўлиб, табиат билан айнанлигини эътироф этади; B. олам ягона сифатдан ташкил топган деб тушунтирувчи таълимотдир; C. борлик ҳақидаги таълимотдир ; D. табиат ҳақидаги таълимотдир; } 78. Харакат ва ўзгаришларни инкор киладиган апорияларни муаллифи ким?{ A. ** Зенон ; B. Аристотель ; C. Сукрот ; D. Платон ; } 79. Ўзгариш, харакат ва ривожланиш манбаи зиддият эканлигини ким айтган? { A. **** Гегель; B. Лейбниц ; C. Кўзанский ; D. Кант ; } 80. Билиш нима? { A. **** вокеликни инсон онгида инъикос этишга каратилган фаолиятидир; B. вокеликда мода, энергия ва ахборотни мияда ифодаланиши; C. вокеликдан олинган тасаввурларни онгда бир тизимга келтирилиши; D. барча жавоблар тугри; } 81. Мавжудлик тушунчаси { A. *** борликдаги барча нарса ва ходисаларни вокелиги, бор бўлиши; B. борликни мавжудмаслиги; C. борлик ва йукликни мавжудлигидир; D. имкониятни мавжудлигидир; } 82.Рухий борлиқ...{ A. *** онг, эътикод, акл – заковат ва хис – туйгулардан ташкил топган маънавий мавжудликдир; B. одамни ички дунёсини ифодалайди ва фақат тафаккур билан боғлиқ бўлган мавжудлик шакли; C. маъанвий оламни белгилайдиган хосила; D. ички дунёни ташкарига чикарадиган онгдир; } 83. Инсон борлиғи { A. **** инсоннинг био – табиий, ижтимоий, шахсиятли ва маъанвий жиҳатлари бирлиги; B. барча ер юзида яшовчи кишиларни ҳаёти; C. индивиднинг иқтисодий ва маънавий, сиёсий ва ҳуқуқий хоссаларини мажмуаси; D. хис килувчи ва фикрловчи одам ҳаёти; } 84. «Диалектике техне» (бахслашув санъати) тушунчасини ким ишлаб чиккан?{ A. *** Сукрот; B. Зенон; C. Парменид; D. Платон ; } 85. «Трансцендентал диалектика» тушунчасини ким ишлаб чиккан?{ A. *** Кант; B. Вольф; C. Лейбниц; D. Гегел ; } Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling