Думалаш подшипниклари Режа: Умумий маълумотлар
Download 139,5 Kb.
|
Думалаш подшипниклари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Подшипникларни динамик юк кўтарувчанлик бўйича танлаш.
Думалаш подшипниклари Режа:
1. Думалаш подшипниклари (ДП) машиналарда кенг миқёсда ишлатиладиган узелдир. ДП тузилиши жихатидан ариқчали икки ҳалқадан (ички ва ташқи), ҳалқалар орасида жойлашган думаловчи эламентлар (шарча-золдир ёки ролик)дан ва айрим холларда уларни ажратиб ва йўналтириб туришга хизмат қиладиган сепаратордан иборатдир. ДП афзалликлари: 1) ДП да ишқаланиш коэффициентининг қиймати кичик (f = 0,0015 0,006); 2) вални дастлаб қўзғатиш моменти СП нисбатан кичик (5···10 марта); 3) хизмат кўрсатиш осон ва мойлаш тизими содда. Масалан ён томонлари берктирилган подшипниклар тайёрлаш вақтида мойланган бўлиб, ишлаш муддати давомида қўшимча мойлаш талаб қилмайди; 4) стандартлаштириш имконияти подшипникларни кўплаб ишлаб чиқаришга ва уни таннархини камайтиришга имкон беради. ДП камчиликлари: 1) конструкцияси ажралмайдиган бўлгани учун, айрим холлар-да уни валларга (масалан: тирсакли валлар) ўрнатиш имкони йўқ; 2) сирпаниш подшипникларига нисбатан радиал ўлчамлари катта; 3) тезлиги чегараланган; 4) тебранма ва зарбли юкланишларда ишлаш қобилияти кам; 5) сувда ва хавфли муҳитларда ишлаш имконияти йўқ. Чунки под-шипник қисмлари пўлатдан тайёрлангани учун, занглаш эҳтимоли бор. 2. Подшипниклар қуйидаги турларга бўлинади. Думалаш элементининг турига кўра: -шарчали (золдирли), роликли ва игнасимон; Қабул қиладиган юкланишнинг йўналишига кўра: радиал, тирак ва радиал-тирак бўлади. Қаторлар сонига кўра: бир ва икки қаторли бўлиши мумкин. ДП юкланиш қобилияти ва ўлчамларига (диаметр ва энига) кўра 7 серияга бўлинади: ўта енгил (0), жуда енгил (1), енгил (2), енгил энли (5), ўрта (3), ўрта энли (6) ва оғир (4). ДП асосий ўлчамлари: ташқи ҳалқанинг ташқи диаметри- D (корпус тешигини диаметри), ички ҳалқанинг ички диаметри- d (вал диаметри) ва эни- b. ДП турлари ва белгиланиши қуйидаги жадвалда келтирилган. Download 139,5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling