Думалаш подшипниклари учун ўтказишларни танлаш
Download 335 Kb.
|
№1 ЛҲИ. Метрологиядан
- Bu sahifa navigatsiya:
- Подшипник ўтқазишларини белгилаш. Ички ва ташқи халқалар ўтқазишларини танлаш ва уларни ҳисоблаш.
- Подшипник № Юкланиш F, H Вал d 1
- ЛҲИ учун “МСС” фанидан топшириқлар вариантлари Ҳар бир талаба гурух журналидаги тартиб рақамига мувофиқ ишлайди. ЛҲИ № 1
- Подшипник ўтқазишларини белгилаш. Ички ва ташқи халқалар ўтқазишларини танлаш ва уларни ҳисоблаш. Подшипник турларининг сонини камайтириш учун
- Подшипникларнинг ўтқазишларини танлаш ва ҳисоблаш.
- Редукторларни лойиҳалашда ишлатиладиган думалаш подшипникларининг асосий ўлчамлари
- Подшипник ички халқасини ўтқазишни ҳисоблаш.
- Подшипник ички халқаси диаметри Ўтқазиш юзасига таъсир этаётган радиал куч жадаллигининг рухсат этилган қиймати F r
Тошкент давлат транспорт университети “Темир йўл транспорти муҳандислиги” факультети “Материалшунослик ва машинасозлик” кафедраси “Метрология, стандартлаштириш, ўзаро алмашинувчанлик ва сертификатлаштириш” фанидан № 1 ЛҲИ учун 1-ТОПШИРИҚ ______ гуруҳ талабаси _ Подшипник ўтқазишларини белгилаш. Ички ва ташқи халқалар ўтқазишларини танлаш ва уларни ҳисоблаш. №______ли 6 класс аниқликдаги конуссимон бир қаторли роликли подшипникнинг циркуляцион юкланишдаги ички халқасининг айланаётган, диаметри d= ______мм бўлган тўлиқ(сплошной) валга ўтқазиш танлансин ва ҳисоблансин. Таянчга тушаётан ҳисобий реакция ______ Н, юкланиш зарбали, ўта юкланиш 300%, таянчга ўқ бўйлаб тушаётган юкланиш йўқ. Ўқитувчи: _______________ Турсунов Ш.Э. «___» ______________ 202 __й.
Ҳар бир талаба гурух журналидаги тартиб рақамига мувофиқ ишлайди. ЛҲИ № 1 Подшипник ўтқазишларини белгилаш. Ички ва ташқи халқалар ўтқазишларини танлаш ва уларни ҳисоблаш. Подшипник турларининг сонини камайтириш учун ички ва ташқи халқаларнинг оғишлари улар ўрнатиладиган ўтқазмалардан қатъий назар, тайёрланади. Барча класслардаги подшипникларнинг бириктирилувчи диаметрларининг юқори оғишлари нолга тенг деб қабул қилинган. Бинобарин, ташқи халқанинг диаметри Dm ва ички халқанинг диаметри dm асосий вал ҳамда тешик диаметрлари сифатида қабул қилинган, демак ташқи халқанинг корпус билан бириктирилиши вал тизимида ички халқанинг вал билан бириктирилиши эса тешик тизимида амалга оширилади. Аммо, ички халқа тешигининг жойизлик майдони оддий асосий тешик жоизлик майдонидек номинал ўлчамдан “плюс”га эмас, аксинча “минус” томонда жойлашган, яъни халқанинг “танаси”да эмас, балки ноль чизиғидан пастга йўналган бўлади. 1-жадвал
Подшипникларнинг ўтқазишларини танлаш ва ҳисоблаш. Думалаш подшипникларининг валга ва корпусга ўтқазишлари подшипникнинг тури ва ўлчамларига, унинг ишлаш шароитига, таъсир қилаётган юкланишларнининг катталиги ва характерига, ҳамда халқаларнинг юкланиш турига қараб, танланади. Думалаш подшипниклар халқаларини ўтқазишда асосий юкланишда бўлган халқа таранглик билан ўтқазилиши керак. Бундай шароитда халқа, валнинг ўтқазиш юзаси, ёки корпусдаги тешик бўйлаб думалаб сирпанмайди. Бошқа халқа эса, думалаш элементларини тиқилиб қолмаслиги ва йўналтирувчи йўлкаларда осон ҳаракатланишлари учун, бўшлиқ билан ўрнатилиши керак. Вал айланаётганда ички халқа юкланишда бўлади, ташқи халқа эса, бир жойдан юкланишда бўлади. Бундай шароит редукторларнинг ишлаш жараёнида кузатилади. Редукторларни лойиҳалашда ишлатиладиган думалаш подшипникларининг асосий ўлчамлари 2- жадвал
Подшипник ички халқасини ўтқазишни ҳисоблаш. Циркуляцион юкланишдаги подшипник халқаларини ўтқазишлари ўтқазиш юзасига тушаётган радиал юкланишнинг жадаллиги Fr – нинг катталигиги асосида ҳисобланади. Радиал юкланиш жадаллиги Fr нинг, ўтқазиш тарангликларининг ўртача қийматлари асосида ҳисобланган, рухсат этилган қийматлари 2- жадвалда келтирилган. 3- жадвал
Радиал юкланишнинг жадаллиги қуйидагича аниқланади: Fr = k1 k2 k3 (1.1) бу ерда: Ri – таянчга тушаётган радиал юкланиш, кН; b=В – 2r – ўтказиш юзасининг ишчи кенглиги, м; В – подшиник халқасининг кенглиги, м; r – тешик қирраларининг думалоқланиш радиуслари, м; k1 – юкланиш характерига боғлиқ бўлган ўтқазишнинг динамик коэффициенти. Ўта юкланишлар 150 % гача, тебранишлар ва секин турткилар бўлганда k1 = 1; ўта юкланишлар 300% гача, кучли зарбалар ва вибрация бўлганда k1 = 1.8; k2 – вал ғовак бўлгандаги ўтказишдаги тиғизликнинг пасайиш даражасини ҳисобга оладиган коэффициент ( ғовак бўлмаган вал учун k2=1); k3 –таянчга ўқ бўйлаб юкланиш Ri мавжуд бўлганда, икки қаторли конуссимон роликли подшипникларда ёки ёнма-ён иккита шарикли подшипникларда радиал юкланишни тенг тақсимланмаслиги ҳисобга оладиган коэффициент (радиал ва радиал таяч подшипниклар учун k3=1). 1.1 формуладан кўринадики, радиал юкланиш Ri нинг ошиши билан юкланишнинг жадаллиги Fr , бу нарсани ошиши эса бирикмадаги тарангликни оширади (2-жадвал). Ечим № ____ подшипник учун 2-жадвалдан d = ___ мм, D=___ мм, В = ___мм, r =__мм ларни топамиз. Шулар асосида b = В – 2r =..... мм Коэффициентлар k1 = 1.8 (вал тўлиқ бўлганлиги учун), k3 = 1 (чунки таянчга ўқ бўйлаб қўналган куч нолга тенг). Юкланиш жадаллиги 1.1 формула орқали топилади. Download 335 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling