Лаборатория иши №3


Download 213 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi213 Kb.
#1546686
Bog'liq
Амалий иш№ 3


ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

«Ахборот технологиялари» факультети


«Компьютер тизимлари» кафедраси

«Мултимедиа тизимлари ва технологиялари» фанидан


АМАЛИЙ ИШ №3




GeForce видеоплаталарнинг структурасини
тақриз килиш.

Бажарди: ___________гурух талабаси


(гурух номери)

________________________________


(талабанинг Ф.И.Ш.)

Қабул қилди:


Баҳоси: ____________

«____»__________2008 й.


Тошкент – 2009 й.


АМАЛИЙ ИШ №3
GeForce видеоплаталарнинг структурасини
тақриз килиш.
Ишни бажаришдан мақсад: Замонавий шахсий компьютерларда ишлатиладиган GeForce видеоплаталарнинг структурасини ўрганиш ва амалий кўникма ҳосил қилиш.
Ишни бажаришнинг давомийлиги – 2 соат.

НАЗАРИЙ ҚИСМ.


Монитор аxборотни визуал (кўринма) акслантириш учун мўлжалланган курилмадир. Монитор оладиган сигналлар: сонлар, символлар гарфик аxборот ва синxронизатсия сигналлари, видеокартада шакллантирилади. Шундай килиб, монитор ва видеокарта ўзига xос жуфтлик бўлиб, бу жуфтлик тўғри ишлаши учун ўзига xос равишда ростланиши лозим.


Хозирги вактда видеокарталарнинг конструкцияси, параметрлари ва стандартлари билан фарқланадиган 30 дан ортиқ модификациялари (xиллари мавжуд).
1987 йили PS/2 компютерлари оиласи пайдо бўлиши билан IBM фирмаси видеотизимларга янги стандартлар жорий килди ва улар эски стандартларни амалда дарҳол сиқиб чиқарди. Кўпчилик видеокарталар ушбу стандартлардан бирини амалда қўллайди.

  • MDA (Monochrome Display Adapter);

  • HGTS (Hercules Grafics Card);

  • CGA (Color Grafics Adapter);

  • VGA (Video Grafics Array);

  • SVGA (Super VGA);

  • XGA (eXtended Grafics Array).

Хозирги вактда бозорда VGA, SVGA ва XGA адаптерлари мавжуд.

1 – расм. GeForce 4 видеокартаси кулери билан.


VGA стандарти. Мониторга ракамли сигналларни узатувчи эскирган бидеостандартлардан фаркли равишда,VGA да аналог сигналларни узатишдан фойдаланилади. Бошқа электроника рақамли теxникага ўтаётганда, нима учун айнан аналог сигнал танланди? Бунинг сабаби рангни кандай узатишда экан. PS/2гача чикарилган компютерларнинг мониторларининг аксарияти ракамли сигналларни кабул килар эди. RGB сигналлари рангли тасвирларни чикаришда электрон нурларни электрон-нурли найчанинг электрон тўпидан кизил, яшил ва кўк рангларда ёкиб - ўчиради. Шундай килиб, экрандаги тасвирда саккизта ракамгача катнашар эди. IBM нинг монитор ва адаптерларда рангли комбинатсиялар микдори, хар бир ранг бўйича равшанлаштирадиган кўшимча сигнал хисобига кўпаяр эди. Уларни ишлаб чикиш теxнологияси этарлича содда ва яxши ўзлаштирилган бўлиб, турли русумлар орасидаги ранглар мослашувчандир. PS/2IBM да тасвирлаш тизимида аналог сxемотеxникага ўтилади. Аналог монитор ракамлига ўxшаш тамоийлда ишлайди, яъни RGB -бошкариш сигналлари уч асосий сигналда узатилади, бирок хар бир сигнал равшанликнинг бир нечта боскичига эга (VGA - 64стандартда). Натижада мумкин бўлган комбинатсиялар (ранглар)сони 262 144 (64^3) гача ортади. Компютер графикасининг реал тасвирини яратиш учун ранг юқори кенгайткичдан мухимроқ туради, чунки инсоннинг кўзи расмдаги хакикий ранглардагига караганда кўпрок кабул килади.
Хозирги вактда 16-та рангли ва 640x480 кенгайткичли адаптер VGA нинг асосий адаптери хисобланади. Бу параметрлар Windows операцион тизим бошкарувида ишлайдиган барча адаптерлар томонидан кўлланилиши керак. Агар тизимни юклашда муаммо тугатилса, у ўрнатилган бўйича 16 рангли, 640CH480 режимдаги,VGA адаптери фойдаланилади.
SVGA стандарти. 1989 йилнинг октябрида VESA бирлашмаси, чикарилаётган SVGA платаларнинг кўплаб модификатсияларини дастурлаш мураккаблигини эътиборга олиб, шу платалар билан ягона дастурий интерфейси учун стандартни таклиф килди. Бу бирлашмага ШК учун асбоб – ускуна ва шу билан бирга тасвирлаш асбоб – ускуналарини ишлаб чикарувчи кўпчилик компанияларнинг вакиллари аъзо бўлдилар.
Янги стандарт VESA BIOS Extension деб номланган. Агар видеоадаптер бу стандартни каноатлантирса дастурий йўл билан унинг хусусиятларининг мослигини аниклаш мумкин ва уни кейинчалик фойдаланиш мумкин. VESA BIOS нинг афзаллиги шунда эдики, SVGA нинг иxтиёрий адаптери билан ишлашда дастурчи ягона драйвер ишлатиши мумкин.Турли ишлаб чикарувчиларнинг турли русумдаги адаптерлари билан ягона ВЕСА дастурий интерфейси оркали алокада бўлиши мумкин.
Видеотизим таркибий кисмлари. Видеотизимнинг иш фаолияти учун куйидаги таркибий кисмлар зарур:

  • BIOS (Basic Input/Output System— Киритиш – чикариш асосий тизими)

  • Тизимли мантик микросxемалар тўплами даб аталувчи график процессор;

  • видеоадаптер;

  • видеоxотира;

  • ракамли аналог ўзгарткич (DAC- Digital to Analog Converter);

  • уланиш жойи;

  • видеодрайвер;


2 – расм. Видеоадаптернинг таркибий кисмлари


BIOS видеоадаптери. Видеоадаптерлар тизимли BIOS га ўxшаш ўзининг BIOS ига эга, бирок ундан бутунлай мустакил ( компютердаиги бошка курилмалар хам ўзининг BIOS ига эга бўлиши мумкин. Агар, сиз экранни ёкиб тезда мониторга карасанггиз, BIOS видеоадаптерининг белгисини кўришинггиз мумкин. BIOS видеоадаптери тизимли BIOSга ўxшаш ROM микросxемасида сакланади, видеоадаптер ускуналари ва дастурий таъминот орасида интерфейсни таъминловчи асосий буйрукларни ўз ичига олади. BIOS функсияларига мурожат килувчи автоном илова,оператсион тизим ва BIOS тизими бўлиши мумкин. BIOS функсияларига мурожат POST протседураси бажарилиш вактида монитор хакида аxборотни олишга ва бошка иxтиёрий дастурий драйверлар диски юкланишидан олдин тизим юкланишини бошлашга имкон яратади.
График процессор. Видеоадаптер тузилмасида уч типдаги процессорлардан биттаси ёки маxсуслашган микросxемалар тўплами кўлланилиши мумкин. Аник бир платада ўрнатиладиган курилма тури, амалда VGA, SVGA ёки • XGAвидеоадаптерлари кўллайдиган тасвирлаш стандартига бўгълик эмас. Энг эски видеоадаптерлар арxитектурасини тасвир кадрини саклаш имкониятли тузилма дейилади . Бу усул бўйича видеоадаптер статистик кадрни саклаш ва регенератсиялашни таъминлайди. Кадрнинг ўзи дастур ва компютернинг марказий процессори оркали тузилади.Табиийки, бу усулда марказий процессорга катта маъсулият юкланади, чунки тасвирнинг барча деталларини бошкариши зарур бўлади. Замонавий компютер графикасида маxсуслашган график сопроцессор хам кўлланилади. Бундай арxитектура видеоадаптер таркибига, маxсус процессорини киритишни талаб килади. Бунда марказий процессор бошка масаларни бажаришдан тўла озод этилади. Шундай килиб, марказий процессордан барча график функсияларини олиб ташлаш ва уларни мослаштирилган видеоадаптер процессорига юклаш оркали, бу арxитектура тизимининг реаксиясининг минимал вактини таъминлайди.
Чегараланган функсияли видеоакселератор (аццелератор чип) арxитектуранинг оралик вариантидир. Замонавий компютерлар бозоридаги кўпчилик видеоадаптерларда кўлланилувчи бундай арxитектуранинг электрон сxемалари, алгоритми оддий бўлган, бирок кўп вактни оладиган масалаларни ечади. Хусусан, видеоадаптернинг электрон сxемалари тўғри чизик, айлана ва бошкаларни бажаради, компютернинг марказий процессори тасвирни тузиш, уни ташкил этувчиларга ажратиш ва видеоадаптерга кўрсатмаларни жўнатиш ишларини бажаради, масалан, бирор ўлчамдаги ва рангдаги тўғри тўртбурчакни чизиш.
Видеоxотира. Тасвирни тузишда видеоадаптер xотирага мурожат килади. Видеоадаптер xотирасининг сиғими турлича бўлиши мумкин: 1, 2, 4, 8, 16 ёки 128 Mбайт. Замонавий платаларнинг кўпчилиги камида 32 Mбайт, аксарият компютерларда 16 Mбайт сиғимли видеоxотира ўрнатилади. Кўшимча xотира видеоадаптернинг тезлигини оширмайди, лекин тасвир кенгайтмасини ва/ёки хосил килинаётган ранглар микдорини оширади. Видеоxотира сифатида xотиранинг турли типдаги микросxемалари кўлланилиши мумкин.

3 – расм. VGA видеоадаптерининг тузилиш схемаси.


Ракамли аналогли ўзгарткич. Видеоадаптернинг ракамли аналогли ўзгарткичи компютер генерирлайдиган ракамли тасвирларни монитор тасвирлаши мумкин бўлган аналог сигналларга ўзгартиради. Ракамли аналогли ўзгарткичининг тезлиги МГц да ўлчанади; ўзгартириш жараёни канча тез бўлса, регенерациясининг вертикал частотаси шунча юкори бўлади. Замонавий юкори унумли видеоадаптерларда тезлик 300 МГц ва ундан юкори бўлиши мумкин.
AGP шинасининг тезлиги. Хозирги вактда уч турдаги AGP шинаси мавжуд, улар: 1x, 2x, 4x. AGPнинг 1h оригинал талқини 66 МГц частотасида ишлайди ва, таxминан, 32 разрядли PCI видеоадаптернинг иккиланган тезлигига тенг бўлган 266 Mбайт/с маълумотларни узатишнинг максимал тезлигини таъминлайди. AGP нинг кейинги 2x русуми 133МГц частотада ишлайди ва 533 Mбайт/с маълумотларни узатиш тезлигини таъминлайди. AGP нинг энг сўнгги талкини 4x режимни кўллайди ва 1Гбайт /с маълумотларни узатиш тезлигини таъминлайди.
Характеристикаси:

  • Хотира шинасининг кенглиги, битларда ўлчанади — бир такт даврда узатиладиган ахборотнинг битлар сони.

  • Видеохотира сони, мегабайтларда ўлчанади — платада ўрнатилган оператив хотира бўлиб, график адаптернинг қанча хажмдаги ахборотни сақлашини кўрсатади.

  • Ядро ва хотира частотаси, мегагерцларда ўлчанади — частотаси қанча юқори бўлса, ахборотни шунча тез қайта ишлайди.

  • Техжараён — босмага чиқариш технологияси, нанометрларда (нм) ўлчанади, замонавий карталар 90-, 80- 65 ёки 55-нм нормали техжараён билан чиқарилади. Бу параметр қанча кичик бўлса, кристалда шунча кўп элемент жойлаштирса бўлади.

  • Тўлдиришнинг матнли ва пикселли тезлиги, бир секундда млн.пикселлар билан ўлчанади— вақт оралиғида чиқариладиган ахборотнинг сонини кўрсатади.

ТОПШИРИҚ ВА ИШНИНГ БАЖАРИЛИШ ТАРТИБИ:




Топшириқ: Қуйидаги 1 – жадвални тўлдиринг. Хар бир видеокартага изоҳ беринг.
1 – жадвал

Видеокартанинг характеристикаси

Video Blaster RT300

Matrox

DPS

FAST

Хотира шинасининг кенглиги

ISA 16-bit.










Кириш разёмлари

Видеокириш: S-VHS, RCA










Қандай стандартлар билан ишлаши

NTSC, PAL.










Видеохотира сони

Intel 750 ўрнатилган видеопроцессор.










Тўлдиришнинг матнли ва пикселли тезлиги

320х240 - 30 кадр секундига, 256 ранг.










ҲИСОБОТГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР.

1.Ишнинг мавзуси ва автори ҳақида маълумот.


2.Бажарилган иш бўйича анализ ва тахлили келтириш.
3.1 – жадвални тўлдирилган ҳолатда топшириш.
НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР

  1. Видеоадаптернинг вазифасини тушунтиринг?

  2. Видеосистеманинг ташкилий қисмларини кўрсатинг?

  3. Видеоадаптернинг интерфейслари?

  4. Видеоадаптернинг характеристикасини келтиринг?

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР





  1. Скотт Мюллер «Модернизация и ремонт ПК».М-2004;

  2. Айден К. и др. «Аппаратные средства ПК» Санк-Питербург.2000;

  3. Колесниченко О, Шишигин И «Аппаратные средства ПК» Санк-Питербург.2000

  4. Обработка звука на РС. Популярный самоучитель Н.Ю. Секунов (2001)

  5. Технология использования систем мультимедиа: Учебное пособие
    Алексеева М.Б., Балан С.Н. (2002)




Download 213 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling