4
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
ва услубий жиҳатдан узвийлиги
Биология ва генетика фани математик ва табиий-илмий фанлар блокига
кириб 1, 3, 4 семестрда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув
режасидаги режалаштирилган математик ва табиий (олий матиматика,
информатика ва
ахборот технологиялари, физика, кимё, экология ва
агрометеорология), умумкасбий (ботаника ва ўсимликлар физологияси.
микробиология ва қишлоқ хўжалик
биотехнологияси, цитология ва
эмбриология, умумий селекция ва уруғчилик, тупроқшунослик, деҳқончилик
илмий
изланиш асослари билан, мелиорация ва ер тузиш, агрокимё,
ўсимликларни
кимёвий
химоя
қилиш
воситалари,
энтомология,
фитопатология) ва ихтисослик (ўсимликлар
иммунитети, мева-сабзавот ва
полиз экинлари селекцияси ва уруғчилиги,
дала экинлар селекцияси ва
уруғчилиги, пахтани тайёрлаш ва сақлаш технологияси, уруғчилик ва
навшунослик, донли экинлар селекцияси ва уруғчилиги, ғўза селекцияси ва
уруғчилиги) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб
этилади.
Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги ўрни
Қишлоқ хўжалик фанларининг асосини биологик тадқиқотлар ташкил
қилади.Қишлоқ хўжалик экинлари ва ҳайвонларининг биологиясини
билмасдан улардан фойдаланиш қийин. Уларнинг
ирсиятини билиш эса
селекцияда қўл келади. Генетика селекциясининг назарий асоси ҳисобланади.
Селекциянинг асосий вазифаси эса муайян тупроқ-иқлим шароитида мутасил
мўл ва сифатли ҳосил олишни таъминлайдиган, тезпишар, ноқулай
шароитларга чидамли навлар ва маҳсулдор зотлар яратишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: