Андижон машинасозлик институти “Олий математика” кафедраси профессори А


Download 132 Kb.
Sana14.03.2023
Hajmi132 Kb.
#1266517
Bog'liq
2022ТакризМажмуаАСЛС ташки ички


Андижон машинасозлик институти “Машинасозлик ишлаб чиқаришини автоматлаштириш” кафедраси ассистенти З.Муратова, ассистенти Х Асранов томонидан тайёрланган “Автоматлаштириш системаларини лойихалаш,ўрнатиш ва созлаш” фанидан ишчи ўқув дастури, ўқув-услубий мажмуа, амалий машғулотлар, тажриба амалий машғулотлар учун услубий кўрсатма, мустақил ишларни бажариш бўйича услубий кўрсатмаларга

Тақриз

“Автоматлаштириш системаларини лойихалаш ва созлаш” фанидан Олий таълим вазирлиги томонидан белгиланган меъѐрий ҳужжатлар асосида тайѐрланган электрон ўқувуслубий мажмуа ўз ичига ўқув машғулотларини сифатли, замон талабига мос равишда олиб бориш учун зарур бўлган барча материаллларни ўз ичига олади. Хусусан, мажмуада ОЎМТВнинг 2018 йил 25 августдаги 744 –сонли буйруғи билан тасдиқланган “Автоматлаштириш системаларини лойихалаш ва созлаш” фанининг намунавий дастури, шу асосда ишлаб чиқилган кафедра ишчи дастури, маърузалар матни, амалий ва тажриба машғулотлари учун масала ва топшириқлар тўплами, тест саволлари келтирилган. Шунингдек, фаннинг таянч иборалари, фойдаланиш учун адабиѐтлар рўйхатлари ҳам берилган.
Мажмуада “Автоматлаштириш системаларини лойихалаш ва созлаш” фанининг долзарблиги ва аҳамияти, мазкур ўқув фанининг таркибий тузилиши, ўқитишнинг усул ва воситаларини танлашда таянилган концептуал фикрлар, коммуникациялар, ҳар бир мавзу бўйича маъруза, амалий ва тажриба машғулотларида зарурий материаллар берилган. Маълумотлар максимал даражада умумлаштирилган ва тартибга солинган.
Амалий машғулотлар учун услубий кўрсатмада муаммоли, билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга йўналтирилган, аниқ ҳолатларнинг ечими бўйича машғулот олиб бориш намуналари мавжуд.
Мустақил ишларни бажариш бўйича услубий кўрсатма талабалар мустақил ўзлаштириши учун зарур бўлган мавзуларни ва у бўйича ҳисобот бериш тартибини ўз ичига олади.
“Автоматлаштириш системаларини лойихалаш ва созлаш” фанидан ишчи ўқув дастури мажмуа, амалий ва тажриба машғулотлари учун услубий кўрсатма, мустақил ишлар учун услубий кўрсатмалар дарс бериш ва уни ўрганиш учун етарли материалларга эга. Уни ўқитувчилар ва кўрсатилган йўналишдаги бакалавр талабалари фойдаланишлари учун тавсия этишга лойиқ деб ҳисоблайман.

ТДТУ“Ишлаб чиқариш жараёнларини Мухитдинов Д.


автоматлаштириш” Кафедраси проф.т.ф.д

Андижон машинасозлик институти “Машинасозлик ишлаб чиқаришини автоматлаштириш” кафедраси ассистенти З.Муратова, ассистенти Х Асранов томонидан тайёрланган “Автоматлаштириш системаларини лойихалаш,ўрнатиш ва созлаш” фанидан ишчи ўқув дастури, ўқув-услубий мажмуа, амалий машғулотлар, тажриба амалий машғулотлар учун услубий кўрсатма, мустақил ишларни бажариш бўйича услубий кўрсатмаларга


Тақриз

Ўқув -услубий мажмуа ва услубий кўрсатмалар ОЎМТВнинг 2018 йил 25 августдаги 744 –сонли буйруғи билан тасдиқланган “Автоматлаштириш системаларини лойихалаш, ўрнатиш ва созлаш” фанининг намунавий дастури ва ўқув режа асосида ишлаб чиқилган бўлиб 5311000 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш йўналиши бўйича бакалавр талабалари учун мўлжалланган.


Олий таълим вазирлиги томонидан белгиланган меъёрий ҳужжатлар асосида тайёрланган ўқув-услубий мажмуа ўз ичига ўқув машғулотларини талабга мос равишда олиб бориш учун керакли бўлган барча материаллларни ўз ичига олади. Хусусан, мажмуада маърузалар матни, амалий ва тажриба машғулотлари учун масала ва топшириқлар тўплами, мустақил таълим материаллари, фанининг намунавий дастури, шу асосда ишлаб чиқилган кафедра ишчи дастури, тест саволлари, фаннинг таянч иборалари, фойдаланиш учун адабиётлар рўйхатлари келтирилган.
Амалий машғулотлар учун услубий кўрсатмада ишчи дастурга мос ҳолда мавзулар бўйича мисол ва масалаларни хал этиш намуналари ҳамда торшириқлар мавжуд.
Лаборатория машғулотлар учун услубий кўрсатмада ҳар бир топшириқ учун зарур назарий билим ва уни ишни бажариш бўйича кўрсатмалар келтирилган.
Мустақил ишларни бажариш бўйича услубий кўрсатма талабалар мустақил ўзлаштириши учун зарур бўлган мавзуларни ва у бўйича ҳисобот бериш тартибини ўз ичига олади.
З.Муратова Х.Асрановлар томонидан тайёрланган “Автоматлаштириш системаларини лойихалаш,ўрнатиш ва созлаш” фанидан мажмуа, амалий машғулотлар учун услубий кўрсатма, лаборатория машғулотлар учун услубий кўрсатма, мустақил ишлар учун услубий кўрсатмалар сифатли дарс бериш ва уни ўрганиш учун етарли материалларга эга. Уни ўқитувчилар ва магистратура талабалари фойдаланишлари мумкин деб ҳисоблайман.

“Ахборот технологиялари” кафедраси мудири. М.Юсупов


Т.ф.ф.д(Phd)
Download 132 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling