Компьютерда лойихалаш
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Kompyuterda loyihalsh decrypted
Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Тошкент Архитектура-қурилиш институти КОМПЬЮТЕРДА ЛОЙИХАЛАШ Тошкент-2005 Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Тошкент Архитектура-қурилиш институти Мирҳамидов Д.Х., Ёрматов И.Т. КОМПЬЮТЕРДА ЛОЙИХАЛАШ (AutoCAD программаси) (Ўқув қўлланма) Тошкент-2005 Муаллифлар:Мирҳамидов Д.Х., Ёрматов И.Т. Компьютерда лойихалаш. Ўқув қўлланма. (Мирҳамидов Д.Х., Ёрматов И.Т., ТАҚИ, 2005 й. –68 бет). Қўлланма архитектура, дизайн ва қурилиш таълим йўналишларидаги талабалар учун «Компьютерда лойихалаш» фанининг AutoCAD программасини ўрганишга мўлжалланган. Тошкент архитектура-қурилиш институти услубий кенгаши томонидан турдош олий ўқув юртлари учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган Сўз боши «Компьютерда лойихалаш» ва «Компьютер графикаси» фанлари архитектура, дизайн, бадиий графика, мухандислик, ишлов бериш ва қурилиш йўналишларида таълим олувчи талабалар учун мўлжалланган. Информацион технологиялар хозирги холати ва тез ривожи мутахассислардан бажариладиган ишларнинг турига караб бир нечта график программаларни билишни ва бир программадан бошка программага ўтишни талаб қилади. Компьютерда лойихалаш фаннинг дастурида AutoCAD, 3D studio MAX, Fotoshop, Corel Draw график программаларни ўзлаштириш мўлжалланган. Ўқув қўлланмада AutoCAD график программасига тегишли маълумотлар келтирилган. Муаллифлар AutoCAD программасининг бошлангич курсини кўп йиллик тажриба асосида қисқа ва аниқ ёритишни мақсад қилиб олишган. Келтирилган маълумотлар AutoCAD программасини етарли даражада ўзлаштиришга имкон беради ва чукур ўрганишга замин яратади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling