Компьютерда лойихалаш
AutoCAD программаси хақида умумий
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Kompyuterda loyihalsh decrypted
AutoCAD программаси хақида умумий
маълумот. AutoCAD, бошқа программаларга ўхшаш, Windows ишчи столидаги пиктограмма ёки стандарт программалар менюси оркали ёқилади. Биринчи ёқишда янги яратиладиган чизма номсиз бўлади. Фойдаланувчи чизма бажарилганидан сўнг уни номлайди. AutoCAD катта маълумотлар тизимига эга. Ҳар бир буйруқ, термин ва тушунча бўйича маълумот олиш учун F1 ёки тушиб келувчи менюдан Help босиш лозим. AutoCAD нинг ишчи столида қуйидагилар жойлашган: 1. Тушиб келувчи меню – столнинг юкорисида жойлашган менюлар қатори. 2. Холат қатори – пастдаги қатор. 3. Буйруқлар деразаси – холат қатори устида. 4. График майдони – экраннинг ўртаси. 5. Инструментлар панеллари – экранда бўлиши шарт эмас. Тушиб келувчи менюларда буйруқлар тупламлари йигилган. Сичкон ёрдамида меню босилса, буйруклар устун шаклида тушиб келишади. Берилган буйруклар аксини буйруклар деразасида топади. Агар деразада Commands: ёзилган бўлса, AutoCAD буйруқни кутияпганлигини билдиради. Зарурият бўлса AutoCAD , буйруқларни бажариш учун қушимчалар сўрайди. Буйруқлар деразасини ҳар доим кузатиб туриш керак. Буйруқдан чиқиш учун Esc клавишасини босиш керак. Инструментлар панеллари – бу буйруқлар тўпламлари. Буйруклар пиктограммалар шаклида берилган. Агар курсор пиктограмма устида бўлса, буйруқ номи ёнади. Инструментлар панелларини экраннинг тўрт томонига жойлаштириб қўйиш мумкин. Функционал клавишалар. Қулайлик учун қуйидаги функционал клавишалар мавжуд: F1 – маълумотлар тўплами. F2 – матн деразадан график деразага ўтиш. F3 ёки Ctrl + F – опцияларни ёқиш/ўчириш. F5 ёки Ctrl +E – изометрик текисликларни ўзгартириш. F6 ёки Ctrl + D – курсорнинг координатларини ёқиш/ўчириш. F7 ёки Ctrl +G – ёрдамчи тўрни ёқиш/ўчириш. F8 ёки Ctrl + L – ортогонал проекциялар режимини ёкиш/учириш. F9 ёки Ctrl + B – қадам SNAP ёқиш/ўчириш. F10 – POLAR режимини ёқиш/ўчириш. F11 – объектни кузатиш режимини ёқиш/ўчириш. Esc ёки Ctrl +I, Ctrl + \ - буйруқни бекор қилиш. Enter, пробел ёки Ctrl + J – оҳирги буйруқни қайтариш. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling