ГРАФИК ПРИМИТИВЛАР.
Чизмалар
AutoCADда график примитивлар йиғимидан
қурилади. Чизиш буйруқлари
график примитивларни
ташкил этади. Бу буйруқлар
тушиб келадиган меню Draw
ва экран менюлари
Draw1 ва
Draw2 ларда жойлашган.
Нуқта
График примитив – нуқта
Буйруқ: нуқта (
POINT)
Нуқтанинг жойлашуви координаталарини киритиш ёки
сичқоннинг чап кнопкасини босиш билан аниқланади.
Кесма (тўғри чизиқ кесмаси)
График примитив – кесма
Буйруқ: кесма (
LINE)
Суров:
Нуқтадан:
From point – кесманинг бошланиши.
Нуқтагача:
To point – кесманинг охири
Кейинги сўров (
To point)
иккинчи кесмани охирини
билдиради. Ҳар бир янги нуқтага харакат қилинганда
курсор четидан ип чўзилади. Бундай холат кейинги кесмани
йўналишини аниқлашга ёрдам беради. Синик чизикнинг ҳар
бир кесмаси график примитив бўлади. Синиқ чизиқнинг
оҳирги
кесмаси чизилгандан кейин <
ENTER> босилади.