Телевидениянинг жамиятдаги роли ва ривожланиш боскичлари. «Телевидение»


Download 0.54 Mb.
bet1/13
Sana27.12.2022
Hajmi0.54 Mb.
#1067839
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ ТВ АСОСЛАРИ копия


1-Маъруза
Телевидениянинг жамиятдаги роли ва ривожланиш боскичлари.
«Телевидение» атамаси 1890 йили юзага келди. Парижда ўтказилаётган халқаро анжуманда рус инженер-электриги К.Д. Перский ўз маърузасида биринчи бор «Электрическая телевидения» (Электрли телевидение) сўзини ишлатган. Телевидение деб телекоммуникация воситаси орқали масофа ва тўсиқ бўйича чекланмаган, фазодаги ҳаракат ва ҳаракатсиз борлиқни реал вақт масштабида кузатиш имкониятини берувчи радиоэлектрон тизимга айтилади.
Телевидениени инсон ҳаётида кенг имконият яратди, дунё бўйича ҳодиса ва жараёнларни инсон хохлаган вақтда ва хоҳлаган жойда қурилма ёрдамида кузатиш имконияти мавжуд.
Телевидение техниканинг бугунги кунги юксалиши, телевизор пардасида узатилган объектнинг тасвири буткул ўзига ўхшашлиги. Бу масала айлантиргич, узатувчи, кодловчи, таъминлайди декодловчи, акслантирувчи ва бошқа тасвир сигналига ишлов берувчи мураккаб аппаратлар мажмуасида
бажариладиган операциялар орқали амалга оширилади.
Телевидение фани кўп ёндош билимлар, радиотехника, электрон техника, ёруғлик техникаси ва бошқалар ютуғига асосланади. Шу билан бир қаторда телевидение математика, физика, кимё, ахборот назарияси ва бошқа билимларга суянган холда хусусий масаласини ечади. Шунинг учун телевидение, фан ва техниканинг умумий юксалиши билан чамбарчас боғлиқ.
Телевидение асосида уч физик жараён ётади: ёруғлик энергиясини (оптик тасвирни) электр сигналига айлантириш; уни телекоммуникация канали орқали узатиш ва қабул қилиш; электр сигналини оптик тасвирга айлантириш.
Тахминан 1875 йилларда, тасвирни масофага узатиш учун, ўлчам билан ўлчаганда, энг оддий тизимининг ҳамма ҳозирги ташкилий қисмлари ихтиро этилган ёки маълум эди.
XIX асрни охирига келиб телевизион тизимни амалга ошириш учун ҳамма шарт ва шароитлар юзага келди десак бўлади. 1878-1880 йиллари асл объектни ва ҳаракатли тасвирни узатиш биринчи лойиҳаси эълон қилинди. Ҳаммаси бўлиб 1900 йилгача 11 давлатдан ихтирочилар, омма мулоҳазасига 25 шундай қурилмалар лойиҳасини таклиф қилдилар. Турли давлатлардан телевидение йўналишига хиссасини қўшиб машҳур бўлганлар: Керри, Герберт Айвс (АҚШ), Кемпбелл Суинтон, Джон Бэрд (Англия), Дикман, Шретер (Олмония), де Пайва (Португалия),Костелин (Италия), Б.Л.Розинг, П.И.Бахметьев (Россия). Бундан ташқари, кўп бошқа давлатдан мутахассислари ўз фикрларини эълон қилдилар ва уларни амалга оширишга уриниб кўрдилар.



Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling