Оптик тасвирни сигналга айлантирувчи қаттиқ жисмли асбобларни тузилиши ва ишлаш асоси
Зарядли алоқа асбоби (ЗАА) тузилиши металл–окис–яримўтказгич асосида бўлиб, уни ишлаши кремний (Si) ва кремний окиси (SiO) чегарасида ҳосил бўлган потенциал чуқурликда асосий бўлмаган заряд пакетини йиғиш ва сақлаш билан боғланган. Заряд пакетларини маълум вақт оралиғида бир жойдан иккинчи жойга кўчириш потенциал чуқурликни бошқариш орқали кўчириш амалга оширилади. Чиқишда сиғим орқали алоқа боғланиб сигнал детекторланади. Шундай қилиб ЗАА худди аналог регистор каби ишлайди. У уч қисмдан иборат: 1) кириш қисми – диффузия майдони (бошқариладиган асосий бўлмаган ташувчилар манбаси ва кириш танбаси, уни ёпиш ва очиш орқали диффузли ташувчиларни биринчи потенциал чуқурга ўтишини бошқариш мумкин); 2) кўчирувчи қисм, у Si–SiO чегарада потенциални бошқарувчи кетма–кет жойлашган электродлардан иборат; 3) Чиқиш қисм сиғимни ташкил қилувчи тескари уланган p–n ўтишдан иборат.
ЗАА матрицани афзалликлари:
Ҳажми ва сарфлайдиган қуввати ваккумли асбобларга нисбатан камида ўн баробар кам;
Вазни тахминан юз баробар кам;
Хизмат вақти ва механик пухталиги кескин ошган;
Юқори кучланиш, қиздириш учун катта оқим талаб қилмайди;
Унсирларни катаклардан иборат бўлиши, геометрик сурилмайдиган растр олиш имкониятини беради;
Инерциясиз асбоб;
Портлаш ҳавфи йўқ.
Асосий кўрсаткичлари: сезгирлик бўсағаси – 10–1–10–2 лк; ёруғлик тавсифи тўғри чизиқли; спектрал тавсифи 0,2 – 1,05 мкм; частота контраст тавсифи – унсирлар сони билан аниқланади.
6-Маъруза
Узатувчи трубка – видикон тузилиши. Кабул килувчи телевизион трубкалар. Ок – кора кинескоп тузилиши.
Видикон. Ички фотоэффект асосида ишлайдиган электрон нурли асбоб бўлиб, унда зарядларни йиғиш услуби қўлланилади ва тез ҳамда секин электрон режасида ишлаши мумкин. Видикон уч қисмдан иборат: нишон, электрон нур тўпи ва оғдирувчи тизим. Нишон икки қатламдан иборат: биринчи қатлам ясси оптик ойна устига қопланган ўта юпқа металл қатлами – сигнал пластинаси (қалинлиги 10 мк ошмайди, кўндаланг кесимини қаршилиги 108–1012 ом/см2, диэлектрик доимилиги 6–10, сиғими 0,1 пф); иккинчи қатлам ярим ўтказгич моддадан тайёрланган фоторезистор. Электрон нур тўпи электрон манба – катод ва қиздирувчи, электон оқимини бошқарувчи– модулятор, электрон нурини дасталовчи – анод, иккинчи анод ва текисловчи тўрдан иборат. Оқдирувчи тизим икки турли бўлиши мумкин: электромагнит асосли ва электростатик асосли. Мавзуда электромагнитга асосланган оғдириш тизимини келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |