ТВ тизимларда синхрогенератор ва синхронлаш
ТВ тизимининг ёйиш қурилмалари синхрон ва синфаз ишлаши шарт. Бу талаблар телевидениеда узатиш сифатини ошириш мақсадида қўлланиладиган мажбурий синхронлаш орқали амалга оширилади. Бунинг учун ҳар сатр ва ҳар майдон охирида махсус синхронлаш импульслари узатилади, улар мажбурий равишда синхронлаш ва синфазлашни ўз вақтида ишлашини таъминлайдилар.
расм. Узатиш ва қабул қилиш томонларида ёйишни синхронлаш.
Генераторларни синхронлаш бевосита (генератор частотасини тўла назоратга олиш) ва инерцияли (параметрик) турга бўлинади. 6.19-расмда инерцияли синхронлаш қурилмасининг схемаси келтирилган.
-расм. Инерционли синхронлашнинг тузилиш схемаси
Инерционли синхронлашда (частотани фазавий авто созлаш) ЧФАС усулидан фойдаланилади. Сатр генераторининг частотаси ва фазасини видеосигнал таркибидан ажратилган сатр синхроимпульсларининг частотаси ва фазаси билан таққослашга асосланган.
10-Маъруза
Ок – кора телевизор функционал схемаси. Рангли телевизор функционал схемаси.
Замонавий телевизион кўрсатув тизими ўзаро алоқа линияси тизими билан боғланган икки қисмдан, яъни узатувчи ва қабул қилувчи қисмлардан иборатдир (расм). Тизимнинг узатувчи қисмида узатилиши керак бўлган объект тасвири оптик қурилманинг О объективи ёрдамида узатувчи телевизион камерада жойлашган узатувчи трубкага проекцияланади. Узатувчи трубкада оптик тасвир электрон тасвирга, сўнгра у тасвирни ёйиш ёрдамида телевизион сигналга айлантирилади ва телевизион камерадаги кучайтиргич ёрдамида кучайтирилиб телевизион каналга узатилади.
расм. Телевизион тизимнинг таркибий схемаси.
расмда оқ-қора ТВ қабул қилгичнинг тузилиш схемаси келтирилган.
расм. Оқ-қора ТВ қабул қилгичнинг тузилиш схемаси.
Бу ерда:
КС-канал селектори;
АД-амплитуда детектори;
ГЧАС-генератор частотасини авто созлагичи;
КАС-кучайишни автоматик созлагичи;
ОЧКТ-тасвирнинг оралиқ частота кучайтиргичи;
ОЧКО-овознинг оралиқ частота кучайтиргичи;
АЧ-амплитуда чегаралагич;
ВД-видеодетектор;
ЧД-частота детектори;
ОЧК-овоз частота кучайтиргичи;
ВК-видеокучайтиргич;
АС ва ВС-амплитуда ва вақт селекторлари;
СЁГ ва КЁГ-сатр ва кадр ёйиш генераторлари;
ЮВТ-юқори вольтли тўғрилагич;
ОТ-оғдирувчи тизим;
Рк-радиокарнай.
Do'stlaringiz bilan baham: |