Кабул килувчи телевизион трубкалар. Ок – кора кинескоп тузилиши.
Кинескоп деб, тасвир сигналининг оний қийматини кетма-кет ёруғлик импульсларига ўзгартирувчи люминофор экранли электрон-нурли трубкага айтилади. Кинескопнинг ёйиш элементи фокусланган электрон нур ҳисобланади, тасвирнинг кўрсатилиши эса нурни ёйиш қонуни бўйича оғдирилиши ва тасвир сигналини унинг зичлиги бўйича модуляцияси билан таъминланади.
Кинескопларнинг тўғридан-тўғри кузатилувчи ва проекцияланувчи турлари мавжуд. Кинескоп қурилмасининг схемаси 6.20,а-расмда келтирилган.
Электрон-нурли пушка
6.20-расм. Оқ-қора кинескоп қурилмасининг схемаси
бу ерда:
цоколь;
электрон-оптик тизим;
оғдирувчи тизим;
ички ток ўтказувчи қоплама (аквадаг);
иккинчи аноднинг чиқиши;
юпқа алюминли қоплама;
люминофор;
шиша колба.
Конструкцияси жиҳатидан кинескоп 3 асосий қисмдан иборат: шиша колба – 8, электрон нурни шакллантирадиган электрон-оптик тизим – 2, ва экран люминофори – 7.
7-Маъруза
Модуляцион характеристика. Рангли кинескоп тузилиши. Кинескоп параметрлари.
Модулятор. Модулятор, электрон лампалардаги бошқарувчи тўр сингари электрон оқимини бошқаради. Бошқарувчи тўрдан фарқи, модулятор катод орасидаги потенциал майдон электрон чиқадиган катод юзасига тасир кўрсатади ва уни майдони модулятор потенциалига боғлиқ. Модуляторнинг ампер–вольт тавсифи iн = (Uм – Uё )тенглик орқали аниқланади (iн– электрон нур оқими; Uм –модулятордаги куланиш; Uё – модулятор ёпилган ҳолатидаги кучланиш; – даража кўрсаткичи).
Рангли кинескоп тузилиши
8-Маъруза
Ёйиш параметрлари. Электрон нурини каторга (горизонтал) ва кадр буйича (вертикал) ёйиш схемаларига куйиладиган талаблар. Кадрга ёйиш схемасининг бошланғич каскади ва чикиш каскади.
Do'stlaringiz bilan baham: |