Кодловчи матрица ёрдамида ёруғлик сигналининг шаклланиши.
Ранглар фарқи сигналларини узатишнинг афзалликлари қуйидагилардир.
1. Ранглар фарқи сигналларидан равшанлик тўғрисидаги маълумот ортиқчалиги қисман бартараф қилинган, уларнинг амплитудалари оқ ва кулранг деталларни узатишда нолга тенг ва хира кўринувчан деталларда кичик қийматга эгадир.
2. Ранглар фарқи сигналлари қабул қилгичнинг декодлаш қурилмаларининг қурилишини осонлаштиради, бунда асосий ранг сигналлари равшанлик сигналига ранглар фарқи сигналларини оддий қўшиш йўли билан шакллантирилади:
(7.9)
Қабул қилиш қурилмасида учинчи ранглар фарқи сигналини биринчи икки сигнал билан қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:
(7.10)
Мослаштирувчи рангли телевидениянинг қабул қилувчи қурилмалари
16-маъруза
Оқ-қора телевидениенинг рангли телевидение тизими билан
мослаштириш шартлари
Телевидениеда ранглар тўғрисидаги тўлиқ ахборот учта бир-бирига боғлиқ бўлмаган сигналларни узатиш орқали амалга оширилади, хусусан, булар қабул қилгичнинг UR, UG, ва UB сигналлари ёки равшанлик ва ранглилик сигналларини аниқлайдиган сигналлардир. Оқ-қора телевидениенинг рангли телевидение тизими билан мослаштириш асосий масала ҳисобланади.
Тизимларни ўзаро мослаштириш техник иқтисодий шароитга боғлиқ ҳолда амалга оширилади ва қуйидагиларни билдиради:
1. Оқ-қора телевизорларда рангли тасвирларни нормал қабул қилиш имкониятлари (тўғри мослаштирилганлик);
2. Рангли телевизорларда Оқ-қора тасвирларни нормал қабул қилиш имкониятлари (тескари мослаштирилганлик);
3. Оқ-қора телевидениедаги частота кенглигида рангли телевидение сигналларини узатиш имконияти (профессионал мослаштирилганлик).
Кўриниб турибдики, мослаштирилган рангли телевизион тизимида шундай сигналга эга бўлишимиз керакки, у нормал оқ-қора тасвирни узатилаётган рангли объектнинг ёруғлик градациясига мутаносиб равишда тўғри яратиши керак. У равшанлик сигнали деб номланади ва UY деб белгиланади, чунки ЁХҚ тизимида Y координатаси равшанликни узатади. Дастлабки вақтда равшанлик сигнали сифатида асосий яшил ранг UG ишлатиган, кейинчалик эса яшил сигналига қолган сигналларнингюқори частота аралашмалари қўшилган UG+Uюч, кейинчалик уч асосий ранг сигналларини тенг нисбатда қўшилган ва равшанлик сигналининг қуйидаги ифодаси ҳосил бўлган:
(7.3)
Ниҳоят қабул қилиш электрон нурли асбобнинг хусусиятини хисобга олган холда, дастлабки тасвирнинг равшанлик градациясини аниқ узатувчи сигнал ҳосил этилган. Унинг ифодаси қуйидагича:
(7.4)
Хусусан, тенг сигналли оқ ранг учун равшанлик сигнали қуйидагига тенг:
(7.5)
Do'stlaringiz bilan baham: |