Телевидениянинг жамиятдаги роли ва ривожланиш боскичлари. «Телевидение»


-Маъруза Фотоэлектрик узгарткичлар. Заряд туплаш принципи. Фотонишон тузилиши


Download 0.54 Mb.
bet4/13
Sana27.12.2022
Hajmi0.54 Mb.
#1067839
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ ТВ АСОСЛАРИ копия

5-Маъруза


Фотоэлектрик узгарткичлар. Заряд туплаш принципи. Фотонишон тузилиши.
Оптик тасвирни электр сигналига айлантирувчи ТВ сигнал ўзгартиргичлари объектдан қайтган ва унинг фотосезгир юзасида проекцияланган ёруғлик энергиясини қайта ўзгартиришни таъминлаган ҳолда, маълум катталикларга эга бўлган электр сигнал кетма-кетлигига ўзгартиради. Ўзгартиргич нафақат алоҳида элементларнинг ёрқинлигини баҳолай олиши, балки, ёйиш жараёнини ҳам амалга ошира олиши керак. Замонавий ТВ техникасида ўзгартиришлар узатувчи электрон-нурли трубка (ЭНТ) ва қаттиқ жисмли ўзгартиргичлар ёрдамида амалга оширилади.
Сезгирлик – бу параметр ёруғлик сезувчан элементдаги (фотоқатламда) синал-шовқиннинг берилган нисбати таъминланадиган “люкс”лардаги минимал ёритилганликни кўрсатади. Ўзгартиргичнинг сезгирлиги қанчалик катта бўлса, шунча кам ёритилганлик талаб қилинади.
Ёруғлик характеристикаси – бу параметр ўзгартиргич чиқишидаги сигнал токининг унинг фотосезгир юзаси ёритилганлигигабоғлиқлигини кўрсатиб беради.
Спектрал характеристика – ўзгартиргичга тушаётган текис жадалликдаги нурланиш тўлқин узунлигининг ТВ сигнал қийматига боғлиқлигини кўрсатади.
Инерционлилик – ўзгартиргичнинг чиқишидаги ТВ сигнал ўзгариши, унинг фотосезгир юзаси ёритилганлигининг ўзгаришига нисбатан кечикишини кўрсатадиган параметр.
Оптик тасвирни электр сигналига ўзгартириш узатувчи ЭНТ нинг ишлаш принципи бўйича оний таъсир ва заряд йиғиш усулидаги трубкаларга бўлинади. Расмда оний таъсир усулида оптик тасвирни электр сигналига айлантириш схемаси келтирилган.



Оний таъсир тизимида сигнални ҳосил қилиш.


Бунда ҳосил бўладиган токнинг оний қиймати фотоэлементга тушаётган ёруғлик оқимига пропорционал бўлади. К калитнинг уланиши ҳисобига Rю юкламада фотоэмиссия токи ҳосил бўлади. Расмда заряд йиғиш усулида ишлайдиган сигнал ҳосил қилувчи схема кўрсатилган.





Ёйиш нурининг
токи

расм. Ёруғлик энергиясини йиғиш принципи:
а – эквивалент схемаси; б –ТВ тизимининг заряд йиғиш модули
Заряд йиғиш принципида фотоўзгартиргичларнинг самарадорлиги анча ошади, чунки тасвир сигналининг элементларини коммутация даврида нурлантираётган ёруғлик энергияси махсус конденсаторларда жамланади. Сигнал пластинаси СП да жамланган умумий сигнал Rю юклама орқали тасвир сигналини ҳосил қилади.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling