22 мавзу: Аргументлаш назариясини қуришнинг асосий йўналишлари


Download 29.85 Kb.
bet1/3
Sana05.09.2023
Hajmi29.85 Kb.
#1672858
  1   2   3
Bog'liq
22 МАВЗУ


22 МАВЗУ: Аргументлаш назариясини қуришнинг асосий йўналишлари.
Режа:

  1. ХХ асрнинг 40-йилларидан бошлаб аргументлаш назарияси ва коммуникация масалаларини тадқиқ қилишнинг янги босқичга кўтарилиши.

  2. Аргументлаш ва коммуникация назариясига замонавий ёндашувлар: мантиқий, когнитив, психологик, лингвистик, прагматик.

  3. Аргументлашнинг асосий вазифалари. Аргументлаш назариясини қуришнинг асосий йўналишлари.

XX асрда аналитик фалсафа, танқидий рационализм постмодернизм каби фалсафий оқимларнинг пайдо бўлиши аргументлаш масалаларига эътиборни кучайтирди. Аналитик фалсафа вакиллари (Готтлоб Фреге, Бертран Рассел, Джон Мур ва б.) аргументлашни исботлашнинг рационал усули сифатида кўриб чиқдилар. Аналитик фалсафа вакиллари верификация усулини илгари сурдилар. Улардан фарқли равишда критик рационалистлар (К. Поппер, И. Лакатос, П. Фейерабенд) фальсификация (илмий билимни ноилмий билимдан ажратиш) усулини таклиф қилдилар. Ушбу методга кўра ҳар қандай илмий мулоҳаза (илмий аргументация) рад қилиниши мумкин, рад қилиниши мумкин бўлган нарса эса илмийдир. Фаннинг рационал танқиди шу асосда амалга оширилади. Фандаги ҳар бир янгилик аввалги натижаларга асосланади, шунинг учун яхшилаб текширилган ва тажрибада тасдиқланган ишончли билимлар сақлаб қолинади ва янги илм таркибига киритилади.


Аргументлаш назариясининг илмий йўналиш сифатида шаклланишида XX асрнинг иккинчи ярмидаги икки илмий ҳодиса муҳим рол ўйнади. Булар 60-70- йилларда Х. Перельман, Ольбрехт-Титека, С. Тулмин томонидан нутқий аргументацияга нисбатан аргументлашнинг моҳияти ҳақидаги масаланинг қўйилиши ва 80-йилларда нутқий актлар назариясининг яратилишидир.
Дж. фон Неймана ва О. Моргерштерннинг “Теория игр и экономическое поведение” (Ўйин назарияси ва иқтисодий фаолият) асарининг нашр этилиши ва ундан кейин Р. Льюис ва Х. Райфнинг тадқиқотларидан бошлаб аргументлаш мантиқий воситалар орқали ҳам ўрганиладиган бўлди, аргументлар эса баҳолаш, қарор қилиш, қиёслаш ва афзалликлар терминлари орқали ифодаланадиган бўлди. Бу тадқиқотлар аргументлашни ўйин назарияси нуқтаи назаридан ўрганди.
Ҳозирги кунда фалсафа, этика, психология, ҳуқуқшунослик лингвистика, нотиқлик, мантиқ каби фанлар ва нутқий коммуникация, танқидий тафаккур, дискурс анализи, прагматика ва сунъий интеллект каби илмий йўналишларда ҳам аргументлаш масалалари ўрганилмоқда. Фанлараро бўлган бу тадқиқотларнинг фаолияти аргументлашни тадқиқ қлиш халқаро жамияти томонидан координация қилинади.
ХХ асрнинг 40-йилларидан бошлаб аргументлаш назарияси ва коммуникация масалаларини тадқиқ қилиш янги босқичга кўтарилди. Бунга қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди:
- Иқтисодий ривожланиш;
- Ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўзгаришлар;
- Ижтимоий – гуманитар фанларда инсон омилига муносабатнинг ўзгариши.
ХХ асрнинг 40-йилларига келиб ижтимоий ҳаётда “субъект-субъект” муносабатларига эътибор кучайди. Коммуникация техник воситаларининг такомиллашуви бу муносабатларни илмий асосда ўрганишга сабаб бўлди.
Илмий адабиётларга коммуникация термини XX аср бошларида америкалик социолог Ч. X. Кули томонидан 1909 йили инсон фикрини актуаллаштирувчи восита сифатида киритилган. Ўтган давр мобайнида алоҳида фан тармоғи сифатида шаклланган.
Аргументлаш назариясининг мустақил тадқиқот соҳаси сифатида шаклланиши Хаим Перельман ва Л. Ольбрехт Титекининг “Янги Риторика” асарининг нашр қилиниши билан боғлиқ. Шунингдек, С.Тулминнинг аналитик структураси, Мишел Мейернинг проблематологияси, Чарльз Вилларднинг социал эпистемологияси, Энтони Блэр ва Ральф Джонсоннинг ноформал логикаси, Джон Вудс ва Дуглас Уолтоннинг ёлғон далилларга пост-стандарт ёндашуви, Джин Блейз Грайзнинг табиий мантиқи, Франс Х. ван Еемерен, Роб Гротендорстларнинг прагма-диалектикаси ва б. назарий асарлар аргументлаш назариясининг кенг миқёсда ўрганилишига таъсир кўрсатди.
Дастлабки тадқиқотчилар аргументлашни оддийгина нутқни қўллаш воситаси сифатида ўрганишни эътироф этмадилар. Аргументларни нутқнинг вербал ва новербал прагматик жиҳатларидан алоҳида ўргандилар, аргументлаш ва коммуникациянинг ўзаро алоқадорлигини, унинг мантиқий асосларини эътибордан четда қолдирдилар.
Аргументлашга оид тадқиқотлар ўз илмий инфраструктурасига эга.

Download 29.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling