22 мавзу: Аргументлаш назариясини қуришнинг асосий йўналишлари


Журналлар:Argumentation and advocacy, Informal logic, Argumentation Ташкилотлар


Download 29.85 Kb.
bet2/3
Sana05.09.2023
Hajmi29.85 Kb.
#1672858
1   2   3
Bog'liq
22 МАВЗУ

Журналлар:Argumentation and advocacy, Informal logic, Argumentation
Ташкилотлар: Ноформал мантиқ ва танқидий фикрлаш ассоциацияси,
Аргументлашни ўрганиш халқаро жамияти ISSA (Амстердам, Нидерландия.)
Коммуникация назариясига замонавий ёндашувлар
Ҳозирги кунда бу фан доирасида коммуникация жараёнларини ўрганишга информацион, семиотик ва диалогик ёндашувлар мавжуд
Аргументлаш назариясига замонавий ёндашувлар
Хозирги кунда аргументлаш назариясига мантиқий, когнитив, психологик, лингвистик, прагматик ёндашувлар мавжуд.
Стефан Эделстон Тулмин (25.03.1922-4.12.2009.) Британиялик файласуф, профессор, ахлоқ асосларига оид илмий ишларнинг муаллифи.
Ўз тадқиқотларида амалий аргументлаш масаласи билан шуғулланган.Тулмин таклиф этган аргументлаш модели ўзаро боғлиқ бўлган олти компонентдан иборат бўлиб, аргументлашни тахлил қилиш учун қўлланиладиган самарали модел хисобланади. Тулминнинг модели аргументлаш ва риторикада кенг қўлланилади.
Тулминнинг таъкидлашича, аргументлаш янги ғояларни кашф қилишни ҳам ўз ичига олган гипотезаларни илгари суриш жараёни эмас, балки кўпроқ мавжуд ғояларни верификация қилиш жараёнидир. Яхши аргумент верификация қилинганда танқидни кўтаради, яъни танқидга чидамли бўлади. У «Аргументлашни қўллаш усуллари» (1958) китобида аргументлашни тахлил қилиш учун олти компонентдан иборат бўлган схемани таклиф қилади.
(верификация-(лот. verificatio–исботлаш, тасдиқлаш) текшириш, текширилувчанлик; у ёки бу назарий холатлар, алгоритм, дастур ва бажариладиган иш тартибини тажриба (эталон ёки эмпирик) натижалари, алгоритм, дастурлар билан солиштириб, исботлаш ёрдамида тасдиқлаш усули)
Стефан Тулминнинг аргументлаш модели THE USE OF ARGUMENT 1958)
1. Нуқтаи назар (claim) – У Британия фуқароси.
2. Фактлар, сана (date) – У Бермундда туғилган.
3. Асос, далил (warrant) – Бермундда туғилганлар Британия фуқароси бўлади.
4. Ёрдамчи, таянч холат – Британия қонунининг ... бандларига кўра.
5. Раддия, истисно қилувчи холат – Ота-онасининг ҳар иккиси чет эллик бўлган холатни истисно қилганда.
6. Аниқловчи холат – нуқтаи назар эгасининг ишончини ифодаловчи сўзлар ва иборалар: “Эҳтимол у Британия фуқаросидир.”
Бугунги кундаги илмий адабиётларда аргументация ҳодисасига турлича ёндашувлар мавжуд. Уларни шартли равишда фалсафий, риторик, лингвистик аргументацияларга бўлиш мумкин.

Download 29.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling