Мавзу: ms access дастури билан ишлаш,ms access маълумотлар омборини яратиш


Download 243 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi243 Kb.
#1162125
Bog'liq
Access




Мавзу: MS ACCESS дастури билан ишлаш,MS ACCESS маълумотлар омборини яратиш


Режа:

  1. ACCESS дастури хакида умумий маълумот.

  2. ACCESS дастурига кириш ва дастур ойнаси билан танишиш.



ACCESS ХАкИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Microsoft Office кенг таркалган офис ишларини автоматлаштирувчи дастурлар пакетидир. Унинг таркибига кирувчи Access номли дастурлар мажмуаси хозирда МО сифатида кенг урганилмокда ва кулланилмокда.
Microsoft Access дастурини ишга тушириш керак. Бунинг учун WINDOWS ойнасининг масалалар панелидаги «Пуск» тугмачаси устига сичконча курсаткичини олиб бориб чап тугмачасини босамиз ва «Программу» булимига утиб, Microsoft Access кисмини танлаб оламиз.



1-расм.

МОнинг дастлабки ойнаси соддалиги ва тушунарлилиги билан ажралиб туради.



2-расм.

Ойнанинг биринчи сарлавха сатрида амалий дастурнинг номи Microsoft Access деб ёзилган, иккинчи сатрида эса куйидаги тартибда меню пунктлари жойлашган:



Учинчи сатрда асбоблар панели пиктограммалари жойлашган:





Access ойнаси олтита объектдан иборат. Булар «Таблицу» (Жадваллар), «Запросу» (Суровлар), «Форму» (Шакллар), «Отчёту» (Хисоботлар), «Макросу» (Макрослар), «Модули» (Модуллар).





3-расм.



Уларнинг хар бири хакида кискача тухталиб утамиз:
1.«Таблицу» (Жадваллар) — МО нинг асосий объекти. Унда маълумотлар сакланади.
2.«Запросу» (Суровлар) — бу объект маълумотларга ишлов бериш, жумладан, уларни саралаш, ажратиш, бирлаштириш, узгартириш каби вазифаларни бажаришга мулжалланган.
3.«Форму» (Шакллар) — бу объект маълумотларни тартибли равишда осон киритиш ёки киритилганларни куриб чикиш имконини беради. Шакл тузилиши бир канча матн­ли майдонлар, тугмалардан иборат булиши мумкин.
4.«Отчёту» (Хисоботлар) — бу объект ёрдамида сараланган маълумотлар кулай ва кургазмали равишда ко\озга чоп этилади.
5.«Макросу» (Макрослар) — макро буйруклардан иборат объект. Мураккаб ва тез-тез мурожаат килинадиган амалларни битта макросга гурухлаб, унга ажратилган тугмача белгиланади ва ана шу амалларни бажариш урнига ушбу тугмача босилади. Бунда амаллар бажариш тезлиги ошади.
6.«Модули» (Модуллар) — Microsoft Access дастурининг имкониятини ошириш максадида ички Visual Basic тилида ёзилган дастурларни уз ичига олувчи объект.
Бундан ташкари, «Страницу» (Сахифалар) номли алохида объект хам мавжуд. Бу объект HTML кодида бажарилган, Web — сахифада жойлаштириладиган ва тармок оркали мижозга узатиладиган алохида объектдир.
МОнинг дастлабки ойнасида юкорида санаб утилган 6 та асосий объектларнинг иловаларидан ташкари, яна 3 та буйрук тугмачалари мавжуд. Булар: «Откруть» (Очиш), «Конструктор» (Тузувчи), «Создать» (Яратиш) тугмачаларидир.





«Откруть» (Очиш) тугмачаси танланган объектни очади. «Конструктор» (Тузувчи) хам танланган объектни очади, лекин у объектнинг тузилмасинигина очиб, унинг маз­мунини эмас, балки тузилишини ту\ирилаш имконини беради. Агар объект жадвал булса, унга янги майдонлар киритиш ёки мавжуд майдонларнинг хоссаларини узгартириш мумкин. «Создать» (Яратиш) тугмачаси янги объектларни: жадваллар, суровлар, шакллар ва хисоботларни яратиш учун ишлатилади.
Бирор МОни яратишдан олдин албатта унинг лойихасини ишлаб чикиш лозим. Бунинг учун МОнинг тузилмасини аниклаб олиш керак булади. МОнинг яхши тузилмаси талабларга мос келадиган, самарали МОни яратиш учун асос булади.
MS Accessда МОни яратишнинг икки усули мавжуд. Улардан бири буш базани яратиб, сунгра унга жадваллар, шакллар, хисоботлар ва бошка объектларни киритишдан иборат. Бу усул анча енгил ва кулай булгани билан МОнинг хар бир элементини алохида аниклашга ту\ри келади. Шунинг учун иккинчи усулдан купрок фойдаланишади. Унда «Мастер» (Уста) ёрдамида барча керакли жадваллар, шакллар ва хисоботларга эга булган маълум турдаги МО бирданига яратилади, сунгра тегишли узгартиришларни бажариш мумкин. Бу бошлан\ич МОни яратишнинг энг содда усулидир.


Саволлар

  1. Access дастури кайси фирма томонидан ишлаб чикилган ва хозирги кунда кандай версиялари мавжуд?

  2. MS Access дастурини ишга тушириш ва ундан чикишни тушинтиринг.

  3. MS Accessнинг меню ташкил этучилари хакида тушунча беринг.

  4. MS Access дастури неча объектдан иборат.

Download 243 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling