2-мавзу. Бекатда саралаш иншоотлари, турлари ва қўлланиши. Саралаш тепалиги турини танлаш. Саралаш тепалиги планини танлаш ва стрелкали бўғзини лойиҳалаш


Download 109.77 Kb.
bet1/5
Sana26.01.2023
Hajmi109.77 Kb.
#1128686
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 лекция


2-мавзу. Бекатда саралаш иншоотлари, турлари ва қўлланиши. Саралаш тепалиги турини танлаш. Саралаш тепалиги планини танлаш ва стрелкали бўғзини лойиҳалаш
Режа

    1. Саралаш қурилмаларининг қўлланилиши ва таснифи

    2. Саралаш тепаликларининг қурилмалари

    3. Саралаш тепалиги асосий элементлари ва параметрлари




  1. Саралаш қурилмаларининг қўлланилиши ва таснифи

Янги ва қайта қурилаётган саралаш қурилмалари темир йўл тармоқлари йўналишлари ва саноат марказларининг жойлашувини эътиборга олган ҳолда ҳисобий муддатлар асосида лойиҳаланиши зарур.
Станциялардаги саралаш қурилмалари маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб икки гуруҳга бўлинади: асосий ва ёрдамчи.
Асосий саралаш қурилмалари саралаш станцияларида бир гуруҳли таркибларни саралаш ва тузиш учун, ҳамда участка ва юк станцияларида кўп гуруҳли таркибларни тузиш, вагонларни умумий ва ноумумий фойдаланувли юк жой (пункт) ларига олиб кириб бериш ва олиб чиқиш учун лойиҳаланади.
Ёрдамчи саралаш қурилмалари асосий саралаш қурилмалари мавжуд бўлган станцияларда кўп гуруҳли таркибларни тузиш, вагонларни юк станцияларига ва юқорида кўрсатилган юк жойларига узатиш (олиб кириш ва олиб чиқиш), ҳамда поезд таркибларни тузиш учун станцияларда лойиҳаланади.
Вагонларни саралаш учун станцияларда асосий ва ёрдамчи саралаш қурилмаларининг қуйидаги турлари лойиҳаланади:

  • саралаш тепалиги – ўта катта, катта, ўрта ва кичик қувватли тепаликлар. Бунда вагонларнинг тепаликдан ғилдираб тушишида ўзининг оғирлигидан фойдаланилади;

  • тепаликсиз – нишабликда стрелкали бўғиздан иборат тортиш йўллари. Бунда локомотив тортиш кучи ва вагон оғирлик кучидан фойдаланилади; тортиш йўллари, ҳамда горизонтал майдонда стрелкали бўғизлар, бунда фақатгина локомотив тортиш кучидан фойдаланилади.

Асосий ва ёрдамчи саралаш қурилмаларининг турлари ва қуввати қайта ишланадиган вагонлар оқимининг режалаштиралаётган миқдори ва структурасига боғлиқ равишда қўйилади. Вагон оқимининг ҳисобий башорат миқдори саралаш станцияларида ўнинчи йил, қолган техник станцияларда эса бешинчи йил фойдаланиш миқдорлари учун ҳисобланиши керак.
Асосий саралаш қурилмалари функцияларини бажариш учун ўта катта(ЎҚТ-ГПМ), катта (КҚТ-ГБМ), ўрта (ЎҚТ-ГСМ) ва кичик (КЧҚТ-ГММ) қувватли тепаликлар лойиҳаланади. Ёрдамчи саралаш қурилмалари учун ўрта ва кичик (ЎҚТ, КЧҚТ) қувватли тепаликлар ва тепаликсиз қурилмалар саралаш (ёки сараловчи-гуруҳловчи, гуруҳловчи) парклари билан биргаликда лойиҳаланади.
Саралаш тепалиги қувватидан: саралаш, суриш, тушиш ва айланиб ўтиш йўллари миқдори; тормоз позициялар сони; тепаликдан ҳисобий ташлаш тезлиги ва зарурий техник таъминот эҳтиёжлари келиб чиқади.

Download 109.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling