2-мавзу. Бекатда саралаш иншоотлари, турлари ва қўлланиши. Саралаш тепалиги турини танлаш. Саралаш тепалиги планини танлаш ва стрелкали бўғзини лойиҳалаш
Download 109.77 Kb.
|
2 лекция
- Bu sahifa navigatsiya:
- Катта қувватли тепаликлар
- Ўрта қувватли тепаликларда
- Кичик қувватли тепаликлар
Ўта қувватли тепаликлар (ЎҚТ) суткада 5500тадан кўп вагонни қайта ишлаш учун лойиҳаланади. ЎҚТда учта ва ундан ортиқ суриш йўллари ва тўрттагача ташлаш йўллари, ҳамда тепалик ости паркида 40 дан ортиқ саралаш йўллари лойиҳаланади. ЎҚТ конструкцияси вагонларни қайта ишлашнинг ҳамма технологик йўналишларини, таркибларни параллел тарқатишни ҳам ўз ичига олади.
Катта қувватли тепаликлар (КҚТ) саралаш парклари 30 дан 40 гача йўллардан иборат бўлиб, суткасига 3500 дан 5500 гача вагонларни қайта ишлаш учун лойиҳаланади. КҚТда камида иккита суриш йўллари ва икки-уч, асосланган ҳолларда тўртта тушиш йўллари бўлиши лозим. Саралаш тепалигида икки ва ундан ортиқ суриш йўллари ва икки тушиш йўллари ётқизилганда бу йўллар ўзаро чорраҳасимон съездлар ёрдамида боғланиши мумкин. ЎҚТ ва КҚТни қуриш ёки қайта қуришда баъзи ҳолатларда тепаликда таркибларни саралаш бўйича параллел операцияларни бажариш ва поезд локомотивларини алмаштириш учун тепалик остидан кўприкли йўл ўтказгич (путепровод) қурилади. Ўрта қувватли тепаликларда (ЎҚТ) 17 дан 29 гача саралаш парки йўллари бўлиб, суткасига 1500 дан 3500 гача вагонларни қайта ишлай олади. Бундай тепаликларни келажакда катта қувватли тепаликга айлантириш кўзда тутилиши керак. ЎҚТда иккита суриш ва бир ёки икки тушиш йўллари мавжуд бўлади. Кичик қувватли тепаликлар (КЧҚТ) 4 дан 16 гача саралаш йўлларидан иборат бўлиб, суткасига 250 дан 1500 гача вагонларни қайта ишлаши учун қурилади. КЧҚТ битта суриш йўли ва битта тушиш йўли билан лойиҳаланади. ЎҚТ, КҚТ ва ЎҚТларнинг тушиш қисмидаги вагон секинлатгичлар икки тормоз позициясида, саралаш паркида эса битта тормоз позициясида жойлаштирилади. КЧҚТда вагон секинлатгичлар тушиш қисми ва саралаш паркларида биттадан жойлаштирилади. Айрим ҳолатларда КЧҚТ паркларида механизациялашмаган тормоз позициясини қўллашга рухсат этилади, бунда вагон узилмаларини тўхтатишда тормоз бошмоқларидан фойдаланилади. Бундай тормоз позицияси бошмоқ чиқаргич билан жиҳозланиши лозим. Нишабликда ёки горизонтал майдонда жойлашган стрелкали бўғизларга туташ тортиш йўллари суткасига 250 тагача вагонларни қайта ишлаш, ҳамда таркибларни тузишни тугаллаш, ҳамда саралаш парки кириш бўғизларида таркибларни бир йўлдан бошқасига ўтказиш учун лойиҳаланади. Манёвр ишлари узилган вагонларнинг ҳаракати ва туриш ҳавфсизлигини таъминлаган равишда вагон гуруҳларини суриб бориш ёки туртиб ишлаш орқали бажарилади. Download 109.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling