2-мавзу. Бекатда саралаш иншоотлари, турлари ва қўлланиши. Саралаш тепалиги турини танлаш. Саралаш тепалиги планини танлаш ва стрелкали бўғзини лойиҳалаш


Саралаш тепалиги асосий элементлари ва параметрлари


Download 109.77 Kb.
bet4/5
Sana26.01.2023
Hajmi109.77 Kb.
#1128686
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 лекция

Саралаш тепалиги асосий элементлари ва параметрлари

Вагонларни катта миқдорда қайта ишлашда самарали ва унумдор саралаш қурилмаси саралаш тепалиги ҳисобланади.
Саралаш тепалигининг асосий элементлари қуйидагилар (1.1-расм):
-тепаликка суриш қисми;
-тепаликдан ошиб ўтиш қисми (тепалик букри);
-тушиш қисми.



Расм 1.1. Саралаш тепалигининг режаси ва профил чизмаси


Суриш қисми таркиб вагонларини тепалик чўққисигача суриб бориш ва уларни саралашга тайёрлаш учун тайинланади. Суриш қисмида қабул паркини тепалик букри билан боғловчи суриш йўллари жойлаштирилади, қабул ва саралаш парклари параллел жойлашганда тепалик олди тортиш йўли мавжуд бўлиб, қабул паркидан ушбу йўлга тортиш йўли лойиҳаланади. Суриш қисмининг профили тепаликда тўхтаган таркибни қўзғата олиш, ҳамда вагонларни узишни осонлаштириш учун автоулагичларнинг зарурий зичлашишини таъминлаши лозим.
Ошиб ўтиш қисми ёки тепалик букри суриш ва тушиш қисмининг нишабликлари туташишидан пайдо бўладиган тепалик элементидир. Ошиб ўтиш қисмининг чўққиси вертикал бурилиш эгриларининг туташ нуқтаси ҳисобланади. Агар тепалик букрисида горизонтал текислик орқали туташган бўлса, у ҳолда тепаликнинг тезлаштирувчи тушиш қисми вертикал эгрисининг горизонтал текислик билан туташувчи нуқтаси тепаликнинг шартли чўққиси (ТШЧ) деб ҳисобланади.
Таркибдан ажралган узилмаларнинг тезлашиб қочиши ва уларнинг тегишли йўлларга ҳавфсизлик интервали билан тез ҳаракатланиб бориши, тепалик чўққиси ва ҳисобий нуқта орасида жойлашган тепалик тушиш қисмида таъминланади.
Ҳисобий нуқта (ҲН) паркнинг тормоз позицияси охиридан 50 м* масофа узоқлигида олинади. Тушиш қисмида узилмаларнинг тезлигини ростлаш учун тормоз позициялари жойлаштирилади.


*Аралаш вагон оқимида. Агар тепаликдан фақат бўш вагон оқими ташланса, унда масофа 100 м га тенг деб олинади.

Ҳар бир тепалик қуйидаги асосий параметрлар билан тавсифланади:


-ҳисобий узунлик;
-ҳисобий баландлик;
-тормоз воситаларининг умумий қуввати;
-қайта ишлаш қобилияти.
Тепаликнинг ҳисобий узунлиги деб тепалик чўққисидан ҳисобий нуқтагача бўлган масофага айтилади. Ҳисобий баландлик эса тепалик чўққиси ва ҳисобий нуқта баландлик қийматларининг фарқи тушинилади. Тормоз воситаларининг қуввати улар томонидан сўндирилиши мумкин бўлган энергетик баландликларнинг суммар қиймати билан тавсифланади. Тепаликнинг қайта ишлаш қобилияти суткада ушбу тепалик орқали саралаш мумкин бўлган максимал вагонлар миқдори билан ифодаланади.
Келтирилган параметрлардан ташқари тепаликдан вагонларни ташлашда ҳавфсизликни таъминлаш учун, лойиҳалаш даврида, ажратувчи стрелкалар ва тормоз позициялардаги узилмалар орасидаги интерваллар ҳисобланади.
Икки ва ундан ортиқ суриш ва тушиш йўлларига эга бўлган тепаликларда қуйидаги икки жараённи бир вақтнинг ўзида параллел бажариш мумкин бўлади: икки таркибни параллел тарқатиш ёки бир таркиб тарқатилаётганда иккинчи йўл орқали локомотивларни ўтказиш ва бошқ.
Саралаш тепалигини лойиҳалашда асосий бешта шартга амал қилиш зарур: ҳаракат ҳавфсизлиги; станциянинг зарурий қайта ишлаш қобилиятини таъминлаш; лойиҳанинг мажмуавий узвийлиги ( СМБ, меҳнат ва атроф муҳит муҳофазаси, махсус шартлар ва шу каби талабларни ҳисобга олиш); ечимнинг иқтисодий афзаллиги ва келажакда станция қурилмаларини ривожлантириш имконияти.
Саралаш тепаликлари асосий тавсифлари бўйича синфланади (жадвал 1.2.).
Жадвал 1.2

Download 109.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling