Иқтисодиёт ва таълим” илмий журналида мақолалар чоп эттириш тартиблари ҳақида


Download 45 Kb.
Sana01.03.2023
Hajmi45 Kb.
#1240043
Bog'liq
\'\'Иқтисодиёт ва таълим\'\' илмий журналига талаблар (2)


Иқтисодиёт ва таълим”
илмий журналида мақолалар чоп эттириш
тартиблари ҳақида


Журнал ҳақида қисқача маълумот:
Политематик характердаги “Иқтисодиёт ва таълим” илмий журнали 2000 йилдан бошлаб, уч тилда – ўзбекча, русча ва инглиз тилларида чоп этилмоқда.
Журналнинг даврийлиги: журналнинг янги сони ҳар икки ойда бир маротаба чоп этилади.
Журнал Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг иқтисодиёт фанлари бўйича докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган.
Журнал мақсади: талаба (бакалавр ва магистрант)лар, докторантлар ва ёш тадқиқотчи олимларнинг илмий салоҳиятини сайқаллаш, уларнинг диққатини республикамиз миқёсидаги илмий ахборот маконда кечаётган жараёнларга жалб этиш, шунингдек, иқтисодиётнинг турли соҳаларида олиб борилаётган долзарб илмий изланишлар натижаларини оммалаштиришдан иборат.
Илмий мақолаларни қабул қилиш ва нашр эттириш:
Мақолалар таҳририятга бевосита мурожаат ёки электрон манзилга юбориш йўли орқали қабул қилинади.
Мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.
Тўлов пул ўтказиш ёки кассага нақд пул тўлаш йўли билан амалга оширилади.
Қабул қилинган материалларни чоп этиш муддатлари: журналнинг даврий характер касб этишини эътиборга олган ҳолда қоида тариқасида 2-3 ой давомида чоп этилади.
Таҳририят ходимлари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар шартнома асосида амалга оширилади.
Таҳририятга топшириладиган материалларга белгиланган талаблар:
1. Илмий мақолаларнинг ҳажми 8 бетдан кам 15 бетдан кўп бўлмаслиги;
2. Мақоланинг асосида матннинг камида 60-70 % муаллифнинг шахсий изланишлари натижасига асосланиши лозим (топширилган мақолалар “Антиплагиат” тизими ёрдамида текширилади);
3. Мақоланинг матни, формула ва жадвалларни Microsoft Word дастуридан фойдаланиб тайёрлаш керак;
4. Матн параметрлари: барча тарафдан 2 см дан стандарт ҳошиялар қолиши керак; шрифт Times New Roman, кегель – 12; сатрлар орасидаги интервал – 1,5 см.; матнни кенглиги бўйича текислаш; абзац 1,25 см; саҳифани танлаш учун жойлашув – китоб саҳифаси. Барча расмлар ва жадваллар рақамланиши, номланиши ҳамда манбаси кўрсатилиши шарт;
Илмий мақоланинг тузилишига нисбатан талаблар:
1. Мақоланинг тўлиқ номи (ўзбек, рус ва инглиз тилларида);
2. Мақола муаллиф(лар)и исми-шарифи, илмий унвони, даражаси, иш (таълим) жойининг номи, эгаллаб турган лавозими (ўзбек, рус ва инглиз тилларида), электрон почта манзили. Муаллифлар бир нечта бўлса уларнинг ҳар бири ҳақида тўлиқ маълумотлар берилиши шарт (қисқартмалар ишлатилмасин);
3. Аннотация (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) – 5-10 сатрларда ифодаланиши керак;
4. Асосий тушунчалар (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) – камида 6-8 та бўлиши керак. Асосий тушунчалар бир-биридан нуқта ва вергул ёрдамида ажратилиши лозим;
5. Материал матни тузилиши қуйидаги қисмларга ажратилиши, ҳар бир бўлими учун сарлавҳалар берилиши керак:
Кириш қисми.
Илмий адабиётлар таҳлили.
Асосий қисм.
Натижалар ёки якуний қисм.
6. Мақолада албатта мавзунинг долзарблиги, илмий аҳамияти, эришилган натижалари ва хулосалар ифодаланиши шарт.
7. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати кетма-кетликда рақамланиши керак. Матнда тегишли манбага бериладиган иқтибослар тўртбурчак қавслар ичига олиниши керак, масалан, [1, с. 277]. Автоматик тарзда иқтибосларни рақамлашга рухсат этилмайди. Фойдаланилган адабиётлар қоида тариқасида 10-20 тани, шундан камида 50 %и сўнгги 3-5 йил давомида чоп этилган илмий адабиётлар ва камида 30 %и хорижий адабиётлар бўлиши лозим;


Download 45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling