«Ўзбекистон божхона ахборотномаси» журналида чоп этиладиган мақолаларга қўйиладиган талаблар


Download 13.47 Kb.
Sana20.12.2022
Hajmi13.47 Kb.
#1034727
Bog'liq
Маколага талаблар


Илова
«Ўзбекистон божхона ахборотномаси» журналида чоп этиладиган
мақолаларга қўйиладиган талаблар:


Мақола илмий ва амалий нуқтаи назардан долзарб, мазмунан очиб берилиши янги, аниқ ва равон ҳамда имло хатоларсиз баён этилиши лозим. Мақоланинг умумий ҳажми 5 бетдан 10 бетгача, А4 форматида тайёрланади.
Мақола матни – Microsoft Wоrd. Формат– А4. Матннинг икки ёнидан қолдириладиган ўлчам – 2 см. Шрифт – Times New Roman - 14 шрифт кегели (ҳажми) бўлиши, метамаълум отлар учун –12.
Мақола матни учун қаторлар оралиғи – 1. Хат боши (абзац) – 1.
Жойлашуви – китобий (книжная), сўзларни кейинги сатрга кўчиришсиз, бетлар тагига қўйилган ҳаволаларсиз.
Ҳар хил график ва жадваллар рангли ва тиниқ кўринишда бўлиши лозим.
Мақоланинг номи – босма ҳарфларда марказдан қўйилади.
Муаллифнинг исми, фамилияси, отасининг исми, иш жойи, (ўқиш жойи) ҳақидаги маълумот мақола юқори қисмининг ўнг тарафига кичик ҳарфларда курсив билан ёзилади.
Аннотация ўзбек, рус, инглиз тилларида (12 шрифт, 1 интервал оралиқда) ёзилиши лозим. Аннотацияда мавзунинг таснифи, ишнинг мақсади ва эришилган натижалар, ишнинг илмий янгилиги билан боғлиқ маълумотлар берилади. Сўзлар сони
50-60 сўз оралиғида бўлиши мақсадга мувофиқ.
Калит сўз ва иборалар – (7-10 тадан кам бўлмаган) уч тилда – ўзбек (лотин алифбосида), рус, инглиз тилларида берилади.
Кириш қисмида танланган мавзунинг долзарблиги, янгилиги, тадқиқот мақсади ва вазифалари келтирилади.
Асосий қисмда илмий муаммонинг тадқиқот методлари, эришилган натижалар баён қилинади.
Хулоса қисмида эса натижалар умумлаштирилади, якуний хулосалар, тавсия ва таклифлар, кейинги тадқиқ этиладиган йўналишлар келтирилади.
Матндаги иқтибослар қуйидаги тартибда шакллантирилади: матнда «[ ]» катак кўринишида берилади ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатига жойлаштирилади. Иқтибос қўйилган бетнинг пастида иқтибос берилган маълумотлари акс эттирилмайди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати алифбо тартибида, 12 шрифтда тартиб билан кўрсатилиши лозим. Фақатгина мақолада фойдаланилган адабиётлар келтирилиши керак. Шунингдек, адабиётлар рўйхати транслитерация кўринишида ҳам берилиши мумкин.
Адабиётлар рўйхатини шакллантираётганда қуйидаги кетма-кетликка риоя этиш тавсия этилади: дастлаб мавзуга оид халқаро меъёрлар (агар мавжуд бўлса), сўнг республика давлат ҳокимияти олий органлари ҳужжатлари, тегишли эксперт ва мутахассислар фикри ҳамда муаллиф хулосалари келтирилади. Интернет тармоғидаги манбаларга мурожаат этилганда, материалнинг номи ва муаллифи ёритилиб, сўнгра веб-сайтга ҳавола берилади.
Таҳририятга тақдим этилган мақолаларнинг чоп этилиши ёки чоп этилмаслиги ҳақидаги қарорни Таҳрир ҳайъати қабул қилади.
Download 13.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling