Мавзунинг долзарблиги, объекти, предмети, илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти, мақсади ва вазифалари
Download 17.04 Kb. Pdf ko'rish
|
Arxitektura
) Мавзунинг долзарблиги, объекти, предмети, илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти, мақсади ва вазифалари. Республикамиз мустақиллика эришгандан сўнг халқ хўжалигининг барча соҳаларини жадал ривожлантириш, иқтисодий ривожланган давлатлар қаторидан тезроқ муносиб ўрин эгаллаш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Саноатни ривожлантириш, чет эл инвестицияларини мамлакатимизга олиб кириш, илғор технологияларни иқтисодиётимизга жалб қилиш, кичик корхоналар қуриш борасида қатор ишлар давлат сиёсати даражасида амалга оширилди ва оширилмоқда. Бу ишларни тўлақонлик билан кенг кўламда амалга оширишда замон талабига жавоб берадиган мутахассис кадрларга бўлган талаб янада ортиб бормоқда. Замонавий кадрлардан эса қатор фанларни билиш билан бир қаторда чизмачилик фанидан ҳам етарли даражада билимлари бўлиши талаб этилади. Ўз ишинининг етук мутахассислари ташаббускор, янгиликка интилувчи керак бўлса, янгилик яратувчи бўлиши мақсадга мувофиқдир. Шуларни назарда тутиб, “Узлуксиз таълим тизими”нинг жорий этилганлиги айни муддао бўлиб ҳисобланади. Шу даврга қадар педагогика институтларида чизмачилик фани бўйича мутахассис кадрлар фақат умумтаълим ўрта мактабларида фан ўқитувчиси қилиб тайёрланар эди. Эндиликда Республикамизнинг қатор Педагогика институтларига “Университет” мақомининг берилиши кадрлар тайёрлаш борасида бир қатор муаммоларни ечилишига олиб келди. Ҳозирда фақат умумтаълим ўрта мактаблардагина эмас, балки академик лицей, касб ҳунар коллежларида ҳам чизмачилик фанини талаб даражасида ўқита оладиган мутахассис кадрларга эҳтиёж туғилди. Мактаб ва касб ҳунар коллежларидаги тайёрланадиган бир неча мутахассисларни кўриб чиқайлик. Техника соҳасида: Техникалар ва двигателларни таъмирлаш мутахассислиги, қишлоқ хўжалигини механизациялаш мутахассислиги, автомобиллар ва қишлоқ хўжалик техникаларини ички ёнув двигателларини таъмирлаш. Занжирли техникаларни таъмирлаш мутахассисликларида, худди шунингдек, қурилиш соҳасида ҳам халқ амалий безак санъати соҳасида ҳам, ахборот ва ахборот технологиялари каби соҳаларда ҳам турли хил касб эгалари тайёрловчи мутахассисликлар мавжуд. Бу соҳаларда ҳар бирининг ўз хусусиятига қараб чизмачилик фанини ўқитиш талаб этилади. Чизмачилик фанини ўқитилиши учун барча амалий чора тадбирлар кўрилганлигини ҳаммамиз биламиз. Жойларда ташкил этилган мутахассисликларнинг хусусиятига қараб вазирлик қошидаги мутасаддил ташкилотлар томонидан намунавий ўқув режалари тузилиб, ўқув жараёнини ташкил қилиш борасидаги барча чора тадбирлар кўрилмоқда. Аммо масаланинг яна бир томони мавжуд. Бу ўқув юртларида чизмачилик фанини ким ва у қандай ўқитади, деган савол пайдо бўлади. Эндиликда педагогик кадрларни тайёрлаш сифат дарасига эътиборимизни қаратиб юқорида айтиб ўтилган ўқувмуассаларида замон талаби даражасида дарс берадиган педагоглар тайёрлаш масъулияти турибди. Бу масъулиятини ечиш, унинг муаммо ва камчиликларининг ҳал этилиши олий ўқув юртлари зиммасига тушмоқда. Булар нималардан иборат. Олий ўқув юртларини тугатган чизмачилик ўқитувчиси чизма геометрия, геометрик ва проекцион чизмачилик фанлари билан бир қаторда техника соҳасидаги мутахассисларда “Машинасозлик чизмачилиги”, қурилиш соҳасидаги мутахассисларда “Архитектура ва қурилиш чизмачилиги”, дизайн ва халқ амалий безак санъати соҳасидаги мутахассисликларда геометрик чизмачилик ва компьютер графикаси Download 17.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling