12-мавзу. Илмий тадқИҚот методларига ахборот ва ахборот технологияларининг таъсири режа


Download 168 Kb.
bet1/10
Sana14.04.2023
Hajmi168 Kb.
#1356435
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

12-МАВЗУ. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИГА АХБОРОТ ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ТАъСИРИ


Режа:

  1. Ахборот, маълумот ва билимнинг уйғунлиги.




  1. Илмий ахборот ва уни ўзлаштиришнинг аҳамияти. 3.Информатика. Ахборотлашган жамият консепсияси.

4.Илмий тадқиқот усуллари ва воситалари.




Таянч иборалар: ахборот, маълумот, билим «инвариантлик», информасион вазият, кўчирма, конспект, информативлик, ижтимоий ахборот, илмий ахборот, ахборотлашган жамият, технология ва техника, компютер.


Ахборот, маълумот, ва билим уйғунлиги илмий тадқиқот жараёнида билимлар ҳажмининг ўсиши. Сўнгги йилларда «ахборот», «инвариантлик», «номуайянлик» каби умумилмий тушунчалар фалсафий таҳлил предметига айланди. Билимнинг у ёки бу тармоқларида юзага келган ва илмий билишнинг мантиқий-методологик воситалари даражасига кўтарилган бу тушунчалар нафақат обектлар ва жараёнларни кўришнинг умумий усуллари, балки ривожланаётган билимни таҳлил қилиш шакллари ҳамдир.


Ахборот –обектив реалликнинг муҳим қисмини ифодаловчи тушунча бўлиб, ўзини сақлаш, қайта ишлаш ва таъсир натижалари (излари)дан фойдаланиш учун мўлжалланган моддий тизимларда намоён бўлади. Ахборот бу тизимларнинг фаолият жараёнида ўз мазмунига эга. Обективлик, моддийлаштириш ва узатиш имкониятининг мавжудлиги – ахборотнинг муҳим хусусиятларидир. Ахборотнинг эвристик мазмунини ўрганишда информасион вазиятнинг қуйидаги унсурлари муҳим ўрин тутади: 1) ахборот субекти (ахборот олувчи, уни ўзгартирувчи ва ундан фойдаланувчи), ахборот обекти (ахборот манбаи): субект билан ўзаро алоқага киришади; 2) эҳтиёжлар: акс эттирилган ранг-барангликнинг муҳим қисмини танлаш масаласини ечади. Субектнинг қизғин изчил фаолияти ахборотнинг шаклланиш жараёнида муҳим омиллардан бири сифатида амал қилади. Ташқи таъсирлардан ахборот обектининг субектга таъсири, таъсирни кодлаштириш ва моделлаштириш, тескари алоқа, субектнинг билим даражаси таъсирида ўзгариш ва ҳоказоларни қайд этиш мумкин.

«Ахборотни ўрганиш ахборот-бошқарув жараёнини таҳлил қилиш билан узвий боғлиқ, чунки ахборот унда функсионал хосса сифатида мавжуддир»1. Ахборот ўз субекти ва обекти (манбаи) ўртасидаги ўзаро алоқа жараёнининг маҳсули (натижаси) сифатида вужудга келади. Акс эттиришнинг узатилган, инвариант қисми сифатидаги ахборот консепсияси танлаш жараёнини амалга оширишга қодир ўзини ўзи бошқарувчи тизимлар фаолиятини тавсифлаши мумкин. Ахборот мураккаб таркибли тизимларда акс эттирилган ранг-барангликнинг бошқарувга хизмат кўрсатувчи муҳим қисми, коммуникасия воситаси сифатида намоён бўлади. У бир қанча хоссаларни ўзида мужассамлаштиради – нафақат акс эттириш, бошқариш, балки алоқа воситаси сифатида ҳам амал қилади. Бу ерда ахборотнинг коммуникатив жиҳати биринчи ўринга чиқади.


Илмий маълумотни обектни ўргангунча ўша обект тўғрисида тўпланган маълумотларни адабиётлардан илмий мақолалардан, патент хужжатларидан, ГОСТ лардан таҳлил қилинади. Материалларни тўплашда қилинган ишларни таҳлил қилиб чиқиб тўпланади. Янги илмий ва илмий-техник маълумотлар жадал ўсиб бориши муносабати билан маълумотлар эскириб боради. Чет эллик тадқиқотларнинг маълумотларига кўра маълумот қийматинин пасайиши жадаллиги таҳминан газеталар учун бир кунда 10%ни ташкил этади. Шунинг учун улкан маълумотлар оқимида янги, илғор, муайян мавзуни, масалани ҳал қилишда илмийсини топиш фақат битта илмий ҳодим учунгина эмас, балки катта жамоа учун ҳам анча мураккабдир.





  1. Тураев Б. Информационное свойство пространства и времени // Естествознание и философия. ИИИ международный семинар. – Санкт-Петербург: 1992. – 64-б.

Маълумот оқими-танланган мавзуни ишлаб чиқиш учун зарур хужжатларни излаш бўйича операсиялар мажмуидир. У қўлда, механик тарзда, механизасиялаштирилган ва автоматлаштирилган холда амалга оширилиши мумкин.

Қўлда излаш одатдаги библиографик варақчалар, картотекалар ва номер кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади. Механик излашда маълумот етказувчилар бўлиб перфокарталар ҳисобланади. Механизасиялаштирилган ҳисобли перфорасион машиналар, автоматлаштирилгани эса, ЭҲМни қўллашга асосланади.


Натижага эришиш учун излаш зарурдир, чунки бунда у ёки бу даражада мавзуни ишлаб чиқувчининг ўзи иштирок этади.Излашни амалга ошира бориб, ишлаб чиқувчи излаш кўламини бамисоли тадқиқ этади.Маълумот самарали ишлаб чиқилишига эришиш (ўрганиш, ёдда сақлаб қолиш ва таҳлил) учун бир қатор шартларга амал қилиш керак. Маълумотни сифатли ишлаб чиқишни таъминлаш учун диққат ва фикрни бир ерга тўплаш зарур. Ишлаб чиқиш жараёнида турли шовқинлар, гаплашишлар, хусусий фикрларни бартараф этиш зарур, чунки булар эътиботни чалғитади ва тезда толиқишга олиб келади.


Маълумот устида муваффақиятли ишлашнинг муҳим омили бўлиб меҳнатнинг мустақиллиги ҳисобланади. Адабиётларни ўрганишда қатъият ва мунтазамлик анча муҳим шартлардан ҳисобланади, материални тўлиқ тушунишга эришиш учун ўқиш ва қайта ўқишга тўғри келади. Ахборотни ишлаб чиқиш самарадорлиги ақлий ишлай олиш қобилиятига боғлиқ. Унинг ошиши учун тўғри иш тартиби муҳим шарт ҳисобланади. Илмий-техник ахборотни ишлаб чиқишда кўчирма, аннотасия, конспектлар қўлланилади.


Кўчирма - ахборот айрим қисмларининг қисқа мазмуни. Уларнинг қиймати жуда юқори, чунки улар кичик ҳажмда кўпгина маълумот тўплашга имкон беради ва кейинги ижодий иш учун асос бўлиб ҳисобланади. Аннотасия - биринчи манба маълумотининг қисқача мазмунидир. Улар ёрдамида матнни ҳотирада тезда тиклаш мумкин бўлади.


Конспект - у ёки бу биринчи манбадаги маълумотнинг мазмунини тўлиқ баёни. У мазмунига кўра тўлиқ ҳажмда иложи борича бўлиши керак. Конспектни ўз сўзлари билан тузиш керак, ўқилганда англаш ва таҳлил этишни талаб қилади ва шу билан бирга ижодий ишг катта фойда келтиради. Ўрганилаётган маълумотни таҳлил қилиш–илмий тадқиқотнинг муҳим вазифаларидан биридир.


Таҳлил жараёнида ҳам маълумот манбаини, ҳам улардаги маълумотни таснифлаш ва системалаштириш зарур. Манбаларни икки хил системалаштириш мумкин: хронологик тартибда ва мавзу бўйича.


Биринчи холда барча маълумот мавзу бўйича илмий босқичига кўра тизимлаштирилади, булар учун сифат сакрашлари хос бўлади. Кейинги ҳар бир босқичда тегишли манбалар эътибор билан танқидий таҳлил қилинади. Бунинг учун юқори даражада эрудисия ва билимга эга бўлиш зарурдир. Иккинчи холда маълумотнинг бутун ҳажми ишлаб чиқилаётган мавзу масалалари бўйича системалаштирилади. Бунда катта эътибор илмий-техник маълумотларни янги номерига қаратилади, уларда мазкур масала тадқиқоти якуни келтирилган бўлиши мумкин. Кейинчалик танлов асосида қизиқиш туғдирган бошқа манбалар таҳлил этилади.


Маълумотни таҳлил этишнинг иккинчи талқини содда ва кам вақт талаб этади. Шу билан бирга мазкур талқин бўйича тўлиқ бўлмаган маълумот ҳажми таҳлил этилади.


Ишлаб чиқиш натижалари бўйича илмий-техник маълумот белгиланади:




  • мавзу бўйича назарий ва экспериментал тадқиқотлар соҳасидаги сўнгги ютуқлар;

  • илмий-тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари;




  • мавзу бўйича ишлаб чиқариш тавсиялари;




  • илмий ишланмаларнинг мақсадга мувофиқлиги.




  • илмий-тадқиқот ишларининг ҳисоботи;




  • ихтиро учун ариза;

  • журнал ва институт тўпламлари учун мақола;




  • хабарномалар;




  • шарҳ.

Илмий маълумотлар институт миқёсидаги махсус кутубхоналардан фойдаланиб тўпланади. Бу илмий изланиш тадқиқоти олдига қўйилган вазифани ҳал қилиш учун қўйилган қадам ҳисобланади. Илмий изланишда тўпланган адабиётларни таҳлил қилиш назарий ва тажриба ишларини олиб бориш, обектнинг камчиликларини бартараф этиб янги конструксиялар яратиб, уларни синаб кўриш, яхши натижа кўрсатганларини танлаб олиш киради. Обектнинг ютуқ ва камчиликларини ёки конструксиядаги фарқларини таҳлил қилиш илмий тилда олиб борилиши керак. Бунда илмий тилда ёзилган иш ёки диссертасияларни дунёнинг ҳамма чеккасида ҳам ўқиш ёки бошқа тилларга ўгириш имконияти пайдо бўлади. Бундан ташқари ўтказилган тадқиқотлар мақасадларини қилиш осонлашади. Агар ёзилган илмий мақола ёки диссертасиядаги терминлар бузилса кенг миқёсда фойдаланиш қийинлашади.





Download 168 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling