12-мавзу. Илмий тадқИҚот методларига ахборот ва ахборот технологияларининг таъсири режа


Фанлар туташган жойда илмий билимнинг интеграл соҳаси


Download 168 Kb.
bet8/10
Sana14.04.2023
Hajmi168 Kb.
#1356435
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Фанлар туташган жойда илмий билимнинг интеграл соҳаси. Шу нарса диққатга сазоворки, информатика фанларнинг ўзаро алоқасида, умумий илмий тилни ишлаб чиқишда иштирок этибгина қолмасдан, балки илмий билимнинг мустақил соҳаси сифатида бошқа фанлар билан ўзаро таъсирга киришиб, илмий билимнинг янги соҳалари – ахборот психологияси, мехатроника, ахборот иқтисодиёти, ижтимоий информатика ва бошқаларни вужудга келтиради.

Ҳозир ахборот (компютер) психологияси мустақил фан соҳаси сифатида фаол ривожланмоқда. У шиддат билан такомиллашиб бораётган ахборот техникаси, ахборот оқимларининг кўпайиши ва мураккаблашишидан инсоннинг қўрқиши, компютер билан мулоқотни одамлар билан мулоқотдан устун қўйиши, компютерда ишлашда одамларнинг толиқиши («киберкасаллик») сабабларини таҳлил қилишни назарда тутади.


Механика, информатика соҳаларидаги ҳамда техниканинг айрим тармоқлари (микропросессорли техника, машиналар ва агрегатларнинг ҳаракатини компютерда бошқариш)даги билимлар негизида ҳозир жадал ривожланаётган янги техник фан – мехатроника вужудга келди. Бу фан номининг ўзи «механика» ва «электроника» атамаларини ўзида мужассамлаштирган. Бу фаннинг «гибрид» хусусиятидан далолат беради. Дарҳақиқат, мехатроника компютерда бошқариладиган машиналар ва тизимлар яратиш ва улардан фойдаланишга йўналтирилган механика, информатика ва электроника воситалари ва тамойиллари мажмуидир.


Фалсафа, информатика, кибернетика, синергетика, сосиология ва иқтисодиёт туташган жойда илмий билимнинг интеграл соҳаси – ижтимоий ривожланишнинг ахборот назарияси шаклланади. Бу назария доирасида ахборот иқтисодиёти марказий ўринни эгаллайди. Ахборот иқтисодиёти нуқтаи


назаридан, иқтисодий тизимларнинг ташкил топиши ва ривожланиши қонунлари информатика қонунлари билан белгиланади. Ахборот жамиятида инсоннинг янги роли ва ўрнини тадқиқ қилиш ахборот иқтисодиётининг асосий вазифасидир.

Информатика янги илмий йўналишлар ва янги фанларни вужудга келтирибгина қолмасдан, балки илмий билим анъанавий соҳаларининг таркиби ва тузилишига катта таъсир ҳам кўрсатади. Чунончи, математикада унинг ҳисоблаш математикаси, чизиқли дастурлаштириш каби янги тармоқлари вужудга келди. Математик билимнинг шу пайтгача амалда қўлланмаган тармоқлари, масалан, ўйинлар назарияси қўллана бошланди. Илмий-тадқиқот лабораторияларида нафақат ўлчаш амалларини тез бажариш ва тадқиқотчига тегишли ахборот беришга, балки олинган ахборотга қараб эксперимент жараёнини бошқаришга ҳам қодир бўлган ўлчаш-ҳисоблаш комплексларидан фойдаланила бошланди. Компютерлардан фойдаланиш фанда математикадан фойдаланиш соҳасини кенгайтирди, бошқа фанларнинг математикалашувига олиб келди ва ҳатто биоматематика сингари янги фанларни ҳамда чуқур вакуумни, космосни, мега ва микродунёнинг мураккаб ҳодисалари ва жараёнларини тадқиқ қилишга йўналтирилган фанларни вужудга келтирди.


Информатика фалсафий билимнинг ўзига хос соҳаси – техника фалсафасининг жадал ривожланишини белгилаб берди. Техника фалсафасида кучайиб бораётган техника, унинг ривожланиш қонунлари ҳақидаги билимни техниканинг ижтимоий функсияларини тушуниш, уни амалда қўллаш оқибатлари билан бирлаштиришга уриниш техника фалсафасидан технософияга – техника фалсафасининг ривожланишидаги сифат жиҳатидан янги босқичга ўтиш масаласини кўтариш имконини беради.


Илмий билимларни ўқув билимларига айлантириш жараёнида информатика катта рол ўйнайди. Информатика ҳар хил таълим дастурлари тузиш, назорат масалаларининг назорат ечимлари алгоритмларини ишлаб чиқиш, расмли, графикли, диаграммали, жадвалли, формулали ва чиройли сарлавҳали матнлар тузиш, лаборатория топшириқларини ишлаб чиқиш, ўрганилаётган материалнинг ўзлаштирилиши устидан назорат қилиш орқали фаннинг энг янги ютуқлари таълим жараёнига нисбатан тез кириб келишига имконият яратади.





Download 168 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling