12-мавзу. Илмий тадқИҚот методларига ахборот ва ахборот технологияларининг таъсири режа
Download 168 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илмий билимнинг информативлиги.
Информасион вазият бутун ахборот жараёни майдонини ифода этади. Шу сабабли ахборотнинг ўзи эмас, балки у амалда ўз аксини топган фаолият ёки хулқ-атворни бошқариш тизимидаги алоқалар, функсиялар ва механизмлар ўрганиш предметини ташкил этади.
Ахборот коммуникатив жараёнга қўшилиб, билим муайян шахснинг бойлигига айланишига имконият яратади. Билим – субект онгининг мазмуни, билиш фаолиятининг натижаси, амалда мавжуд предметларга боғланган билиш образлари мажмуидир. Муайян субект билимининг мазмуни ҳеч қачон идрок этилган ахборот мазмуни билангина чекланмайди. Идрок этиш билимнинг алоҳида тури сифатида олинган ахборотни англаб етиш, тушуниш, талқин қилишни назарда тутади. Илмий билимлар ҳажмининг ўсиши билан боғлиқ бўлган демократик жамият шароитида билимнинг янги шаклларини излаш муаммоси муҳим аҳамият касб этади. Бу муаммо асосан билимни семиотика воситалари ёрдамида соддалаштириш йўли билан шаклан ўзгартириш билан боғлиқдир. Илмий билимнинг информативлиги. Илмий тадқиқотнинг ривожланиши унинг информативлик даражаси ошиши билан боғлиқдир. Бу пировард натижада ҳодисаларнинг моҳиятини англашнинг теранлиги, инсонга ҳам, инсониятга ҳам боғлиқ бўлмаган обектив ҳақиқатга тўлиқ эришилиши билан ўлчанади. Бироқ билиш фаолияти (билим олиш жараёни сифатида) яхлит ҳолда жуда серқиррадир. У эҳтиёжлар, мотивлар, мақсадлар, уларга эришиш воситалари, билишнинг шарт-шароитлари, субектнинг информасион «хулқ-атвор» усуллари, обект ва фаолият натижасини ўз ичига олади. Билиш фаолиятини амалга ошириш натижасида билим ўсишининг таҳлили унинг информативлиги муаммоси бўртиб кўринишига олиб келади. Илмий фаолиятга нисбатан мантиқий-гносеологик, сосиологик ва психологик ёндашувларнинг бирлигини ифодаловчи бу муаммо ҳозирги замон фанининг методологик тадқиқотларида ҳали етарли даражада ўрганилмаган. Ҳаракатни тартибга солиш воситаси сифатидаги руҳий образ мазмуни ва таркибий тузилиши обектга муайян мақсадга мувофиқ таъсир кўрсатиш вазифаларига бўйсунувчи ихтисослашган ахборот мажмуидан иборатдир. Образларнинг моддий ҳаракат вазифаларига шундай тобелиги натижасида уларнинг функсионал деформасияси юзага келади, яъни ҳаракат вазифалари нуқтаи назаридан ўта информатив «бандлар» - обект хоссалари, унинг айрим жиҳатлари ва кўринишларига алоҳида эътибор қаратилади. Айнан информативлик субектга керак бўлган, изчил фаолият ва борлиқнинг онгдаги аниқ инъикоси маҳсули саналган билимнинг муҳим хоссасидир. Бу ерда фаолият ва билимнинг информативлиги ўртасида узвий алоқа кўзга ташланади, чунки билимнинг информатив ёки муҳим қисми субектга изчил фаолият жараёнида зарурдир. Билимнинг информативлиги билиш фаолиятининг барча соҳалари, коммуникатив жараёнларда муҳим аҳамиятга эга. Бунда «кундалик амалиёт, ишлаб чиқариш фаолияти, одамлар ўртасидаги муносабатларда алоқа техникаси маъносидаги ахборот миқдори эмас, балки аввало ахборотнинг мазмуни ёки бошқача айтганда информативлик муҳимдир. Зотан, ахборот миқдори қанча кўп бўлмасин, агар у идрок этилмаса, тушуниб етилмаса, ундан заррача наф бўлмайди»1. Бирюков Б.В. Кибернетика и методология науки. – М.: Наука, 1994. – 315-б. Билимнинг информативлиги борлиқ қонунларини аниқ акс эттирувчи ва инсонга унинг амалий-ўзгартириш ва билиш фаолиятида хизмат қилувчи тушунчалар, мулоҳазалар, консепсиялар, назариялар ва билимнинг бошқа шаклларида ифодаланган муҳим ахборот мажмуидир. Информативликнинг мазмунини қуйидагилар тавсифлайди: 1) ёритилаётган масалаларнинг муаммолилиги; 2) ўрганилаётган обектнинг хоссалари, алоқалари ва муносабатларини аниқ акс эттирувчи билимнинг муҳимлиги ва ўзига хослиги; 3) ахборотнинг янгилиги, агар у амалда ижтимоий аҳамиятга эга ва ўзлаштирилганидан сўнг фойдаланувчининг муносабатини ўзгартириши мумкин бўлса; 4) ахборотдан фаолият жараёнида фойдаланаётган субект мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги; 5) билимнинг тушунтирувчи, башорат қилувчи ва уюштирувчи кучи; 6) билим мазмуни мантиқий-гносеологик ўзагининг хусусияти сифатидаги билимнинг инвариантлиги; 7) билимнинг номуайянлик даражаси. Илмий билимнинг информативлиги фаннинг ҳозирги даврдаги ривожланиш қонуниятлари, аввало унинг самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи билишдаги интеграсия жараёнлари билан белгиланади. Фан интеграсиялашувининг муҳим унсурларидан бири бўлган илмий ахборот интеграсияси илмий ахборотнинг бир-бирига, фаннинг бир тармоғидан бошқа тармоғига ўтишида намоён бўлади. Ҳозирги замон фанининг мантиқий-гносеологик асосларидан бири бўлган интеграсия илмий билимнинг информативлик даражаси ва асосий информасион имкониятларини ўзгартиради. Бу билимнинг бир даражасидан бошқа даражасига, нарсалар ва ҳодисалар мазмунини янада теранроқ акс эттирувчи билимга ўтиш билан боғлиқдир. Интегратив жараёнлар назарий тизимларнинг теранлик даражасини ошириб, назария ва эмпирик маълумотларнинг қўлланиш доирасини кенгайтиради. Назария мазмунининг янада теранлашуви информативлик даражасининг ошишига, тушунчалар ҳақидаги ахборотнинг интегратив жараёнларга таъсир кўрсатиш имкониятини рўёбга чиқаришга кўмаклашади. Шундай қилиб, фаннинг интеграсиялашуви тушунчалар тизимларининг информативлигини уларнинг ўзаро алоқаси асосида рўёбга чиқариш механизми ҳисобланади. Фаннинг интеграсиялашуви информативликнинг муҳим хусусиятларидан бири – билимнинг тушунтирувчи ва башорат қилувчи кучини оширади. Илмий билишга информативликни инвариантлик орқали таҳлил қилиш хосдир. Информативлик инвариантлик маъносида кўп жиҳатдан консептуал тизимларнинг тушунтирувчи кучи ёрдамида ифодаланади. Илмий ахборот коммуникатив жараёнга қўшилиб, билиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш воситасига айланади. Бу билимнинг информативлигига нисбатан гносеологик ва сосиологик ёндашувларнинг бирлиги билан белгиланади. Шундай қилиб, билимнинг информативлигини ўрганиш илмий фаолиятга нисбатан мантиқий-гносеологик, сосиологик ва психологик ёндашувларнинг бирлигини назарда тутади. Билимнинг информативлиги обектив ва субектив нарсалар ва ҳодисаларнинг фалсафий бирлигидир. Информативлик билим обектив мазмунининг хусусияти бўлгани ҳолда, айни вақтда фойдаланувчиларнинг ахборотга муносабати сифатида ҳам намоён бўлади. Бу муносабат муайян шахснинг маънавий дунёси, билиш фаолиятини амалга оширишнинг психологик хусусиятлари билан белгиланади. Фойдаланувчи ижтимоий-коммуникатив жараёнига қўшилган ахборотни унинг обектив мазмуни ва ижтимоий аҳамияти, обектив ижтимоий-иқтисодий қонуниятлар нуқтаи назаридан қабул қилиши ва тушуниши лозим. Билимнинг информативлиги илмий фаолиятни ўзгартириш, билиш, ижтимоий-коммуникатив ва психологик жиҳатларини қайд этишни тақозо қилади. Сосиологик ёндашув шуни кўрсатадики, билимнинг информативлик даражасини моддий ишлаб чиқаришнинг ўсиши, моддий-ўзгартириш фаолияти асосий вазифалари комплекс, интегратив хусусиятининг кучайиши ҳам, илмий коммуникасияларнинг ривожланиши ҳам оширади. Билимнинг янги унсурлари вужудга келишида ижтимоий-коммуникатив жараёнга қўшилган, ўзлаштирилган ижтимоий муҳим унсурлар фаол иштирок этади. Download 168 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling