12-мавзу. Илмий тадқИҚот методларига ахборот ва ахборот технологияларининг таъсири режа


Информатика илмий билимнинг ўзига хос соҳаси


Download 168 Kb.
bet9/10
Sana14.04.2023
Hajmi168 Kb.
#1356435
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Информатика илмий билимнинг ўзига хос соҳаси. Ҳозир информатика усуллари ва воситалари инсоннинг бутун тафаккурига катта таъсир кўрсатмоқда - назарий-информасион ёндашув ва компютерлар одамлар турмушига кириб бормоқда. Информатика назария, обектив борлиққа янгича назар ва техника воситалари мажмуи сифатида илмий билишга, илмий тадқиқотларни ташкил этишга ва уларнинг натижаларини амалга татбиқ қилишга жуда катта таъсир кўрсатмоқда. Қадимдан мерос қолган илмий тафаккурнинг эски оқилона усули, мавхум тушунчалар ва дедуктив мулоҳазаларга асосланган далиллар ўзгармоқда. Мураккаб назарияларни бевосита текшириш ҳамда бундай текширув натижаларини сон кўринишида ифодалаш имконияти пайдо бўлмоқда, уларни турли фанларда тадқиқ қилишга нисбатан миқдорий ёндашув доираси кенгайиб бормоқда. Фан жуда улкан ахборот тўпламига катта тезликда ишлов бериш имкониятига эга бўлди. Дунё миқёсидаги ахборот тизимлари, чунончи, Интернет орқали илмий фаолиятнинг байналмилаллашуви содир бўлмоқда. Шахсий компютерлар илмий фаолиятнинг чекланганлигини бартараф этишга имконият яратмоқда.

Айни вақтда, информатика тадқиқ қилинаётган обектларни дисплей экранида схемалар, графиклар, жадваллар шаклида акс эттириб, уларни ҳиссий идрок этиш соҳасини кенгайтирмоқда. Мазкур образларни информатика мавҳум қарашлар билан боғламоқдаки, бу мавхумлик муайян юксалишнинг ўзига хос шаклидир.


Компютерлар илмий ходимларни оғир меҳнатдан халос этиб, илмий тадқиқот учун қўшимча имконият, ижодий тафаккур эркинлигининг ошиши учун шарт-шароит яратмоқда. Компютерлар олимга жуда катта ахборот тўпламидан фойдаланиш имконини беради, тизимли тадқиқ қилиш ва илмий моделлаштириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Ахборот технологияси ёрдамида илмий билимлар формаллаштирилади ва айни вақтда маълумотларни ифодалашнинг кўргазмали шакллари (схемалар, графиклар)дан фойдаланилади. Ахборот техникаси илгари олинган ахборотни излашни енгиллаштиради ва янги илмий муаммоларни қўйиш мақсадида олинган натижаларга қатъий баҳо бериш учун шарт-шароит яратади. Бундан ташқари, компютерлар тадқиқот натижаларини олдиндан тахмин қилиши ва ҳатто бундай натижага эришиш йўллари ва воситаларини


белгилаши, яъни тадқиқотнинг идеал режасини тузиши мумкин. Хуллас, илмий фаолиятнинг барча босқичларида ахборот техникаси тадқиқотчига яқиндан ёрдам беради.

Download 168 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling