12-мавзу. Илмий тадқИҚот методларига ахборот ва ахборот технологияларининг таъсири режа
Ахборотлашган жамияти консепсияси. Ахборотлашган
Download 168 Kb.
|
Ахборотлашган жамияти консепсияси. Ахборотлашган жамияти консепсияси (муаллифлари – Е. Масуда, Д. Мартин, Г. Молитор ва б.) ҳозирги замон фанида муҳим ўрин эгаллайди. У индустриал ва постиндустриал жамият консепсияси ўрнини эгаллаган бўлиб, информатика ва ахборот технологияси жамиятнинг ижтимоий тузилишини, ишлаб чиқариш кучларини ўзгартириш, яхлит ахборот саноатини вужудга келтириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Айрим ривожланган мамлакатларда ахборотлашган жамиятини қуриш давлат дастурлари қабул қилинган. Бундай дастур, масалан, Японияда қабул қилинган. Уни япон олими Е. Масуда ўзининг «Ахборотдан дунё миқёсида фойдаланишнинг янги даври» ва «Ахборотлашган жамият – постиндустриал жамият» асарларида баён этган.
Ахборот жамиятининг ишчилари машинага тобе бўлмайди. Улар ишга эркин, оқилона ёндашади, муайян маҳорат ва билимга эга бўлади. Меҳнатни автоматлаштириш даврида информатика инсонни турғун, катта меҳнат сарфини талаб этувчи, оғир жисмоний ва ақлий меҳнатдан халос этади, унинг тафаккурини кучайтиради. Информатика меҳнатнинг жуда кўп турлари самарадорлигини кескин ошириш имконини беради, инсонни янги ҳодисалар доирасига, янги билим соҳаларига олиб киради. Инсон меҳнати тобора интеллектуал мазмун касб этиб боради. Меҳнатнинг интеллектуаллашуви ахборотлашган жамиятдаги меҳнатнинг ўзига хос жиҳатларидан биридир. Меҳнатнинг интеллектуаллашуви унинг «илмийлашиши»да ўз аксини топади. Ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган билимлар таркибида илмий билимлар салмоғи ошиб боради. Меҳнат жараёнида илмий билимлардан фойдаланилиши, меҳнатнинг интеллектуаллашуви, ишчининг бевосита технологик жараёндан эркинлиги даражасининг ортиши шахс ўз ижодий қобилиятини намоён этишига имконият яратади ва унинг меҳнатига ижодий мазмун бахш этади. Меҳнат шароити яхшиланади. Ишлаб чиқаришни ахборотлаштириш ва автоматлаштиришнинг ривожланишига қараб, ишчининг ижоди ҳам такомиллашиб боради. Қайта тузиш қийин бўлган дастурлар ёрдамида бошқариладиган роботлар фаолият кўрсатган даврда инсон ўз иш жойидан эркин бўлмаган ва унинг ижодий ёндашуви чекланган эди. Адаптив бошқарувли роботлар иш тизимларини тез тузатиш имконини берди ва ишчилар ўз ижодий салоҳиятини намоён этиш учун бўш вақтга эга бўлди. Интеллектуал функсияларни техник бошқариш воситаларига эга роботларнинг яратилиши ходимларнинг янги технологиялар ва техника воситаларини такомиллаштириш ва кашф этиш бўйича ижодий қобилиятларини намоён этиши, ишлаб чиқариш жараёнини оқилоналаштириш учун шарт-шароит яратади. Download 168 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling