12-мавзу. Илмий тадқИҚот методларига ахборот ва ахборот технологияларининг таъсири режа


Илмий ахборот-ижтимоий ахборотнинг билиш фаолиятида фойдаланиладиган алоҳида тури


Download 168 Kb.
bet4/10
Sana14.04.2023
Hajmi168 Kb.
#1356435
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Илмий ахборот-ижтимоий ахборотнинг билиш фаолиятида фойдаланиладиган алоҳида тури. Илмий ахборот – илмий билиш жараёнида олинган, тушунчалар, мулоҳазалар, хулосалар, назариялар ва гипотезалар тизимида қайд этилган, табиий ёки сунъий белгилар тизими ёрдамида ифодаланган, обектив борлиқни олимнинг маънавий фаолияти натижалари орқали аниқ акс эттирадиган ва ижтимоий-тарихий амалиётда фойдаланиладиган ижтимоий аҳамиятга молик ва мантиқий жиҳатдан (шаклан) умумийлаштирилган ахборотдир.

Олимнинг илмий билиш фаолияти ўзини қуршаган дунё ҳақида янги билим олишга қаратилади. Билимнинг янгилик даражасини текшириш учун уни айрим шахс эмас, балки бутун жамият ривожланишининг муайян тарихий босқичида шаклланган билим билан солиштириш лозим, чунки бир шахс учун ҳисобланган ахборот бошқа шахс учун доим ҳам янги бўлавермайди.


Шу сабабли илмийлик талабига жавоб берувчи, яратилган пайтгача илгари аниқланган илмий билимлар рўйхатида бўлмаган билимнинг у ёки бу бирлиги «янги» деб ҳисобланади. Шу муносабат билан моддий ва маънавий дунё фаолияти ва ривожланиш қонуниятлари ҳақида жамиятга илгари маълум бўлмаган ахборот ифодаланган билим янги деб ҳисобланишини қайд






  1. Шульман Е.А. Социальное реагирование на информацию. – Т.: Узбекистан, 1993. – 80-б.

этиш айниқса муҳимдир. Айни вақтда, ижтимоий муҳим билимларнинг янгилик даражасини берилаётган ахборотнинг нафақат мазмуни, балки шакли нуқтаи назаридан ҳам баҳолаш лозимлигини ҳисобга олиш керак. Илмий билимлар ҳажмининг ўсиши натижасида фанда амал қилаётган билимнинг янги шаклларини излаш муаммоси муҳим аҳамият касб этади. Бу муаммо асосан билимни семантик соддалаштириш орқали шаклан ўзгартириш билан боғлиқдир.

Обектив ҳодисалар ва жараёнларни акс эттирувчи илмий ахборот уларга хос бўлган муайянликни ҳам, номуайянликни ҳам қайд этиши лозим. Ахборотнинг бундай хоссалари бирлиги А.Д.Урсул томонидан асоосланган: «Илмий ахборотнинг номуайянлигини, айниқса келажакни акс эттириш билан боғлиқ ноаниқликни ҳисобга олиши келажакни башорат қилиш методларини ўрганувчи шаклланаётган илмий йўналишларни илмий-техник прогноз қилишнинг «аксиомалари»дан биридир»1. Илмий билимнинг турли соҳаларида илмий тафаккур услубининг шаклланишига семантик ахборотнинг номуайянлиги ҳақидаги ғоялар ҳам таъсир кўрсатмоқда. Билишнинг ривожланиши нотўлиқ ва номуайян ахборотдан тўлиқроқ ва муайянроқ ахборотга ўтишни тақозо этади. Олимга керак бўлган билим мавжуд билимнинг номуайянлигини камайтириши, ундан кўпроқ ахборот бериши лозим.


Илмий ахборот ҳажми ижтимоий ахборот ҳажмидан анча кўп, уларнинг мазмуни эса ранг-барангдир. Илмий ахборотда эмосиялар, кечинмалар, дунёни идрок этишнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ индивидуал-руҳий унсурлар намоён бўлиши мумкин. Илмий ахборот комплекс тузилма сифатида мураккаб бўлиб, олим илмий фаолиятининг кўпгина томонлари билан белгиланади.





Download 168 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling