Т а қ р и з мавзунинг долзарблиги


Download 16.76 Kb.
Sana31.01.2023
Hajmi16.76 Kb.
#1143237
TuriДиссертация
Bog'liq
Тақриз


К.К. Саттаровнинг “Ўсимлик мойларини самарали турғун ва дисперс никел –мис катализаторларда босқичли гидрогенлаш технологиясини такомиллаштириш” мавзусида 02.00.17 – “Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари” техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси авторефератига


Т А Қ Р И З


Мавзунинг долзарблиги: Бугунги кунда ўсимлик мойлари ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари шу жумладан, гидрогенланган ёғлар ишлаб чиқаришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Озиқ-овқат ёғлари олиш технологиясини такомиллаштириш ва қўллаш соҳаларини кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга ўсимлик мойларидан таркибида транс-изомерланган ёғ кислоталари миқдори хавфсизлик мезонларига мос келувчи қаттиқ озиқ-овқат ёғлари олиш, турли промоторлар қўшиш асосида гидрогенлаш жараёнлари мис ва никел катализаторларининг селективлигини ошириш, кукунсимон ва стационар катализаторларда гидрогенлаш йўли билан амалга ошириш муҳим масаладир.
Республикамизда маҳаллий ўсимлик мойларини каталитик гидрогенлаш, катализаторларнинг бошланғич гидрогенлаш хоссаларини ўзгартирувчи промоторлардан фойдаланган ҳолда никель ва мис асосидаги таркибларни ишлаб чиқариш бўйича муайян илмий ва амалий натижаларга эришилмоқда.
Маҳаллий ўсимлик мойларини гидрогенлашнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминловчи самарали технологиясини яратиш, таъсир этувчи хусусиятларини танлаш асосида селектив катализаторлар таркибларини ишлаб чиқиш, уларни озиқ-овқат ва бошқа саноат корхоналарида қўллаш бўйича йўналтирилган илмий тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади.
Ишнинг мақсади: Ўсимлик мойларини самарали турғун ва дисперс никел –мис катализаторларда босқичли гидрогенлаш технологиясини такомиллаштириш такомиллаштиришдан иборат.
Асосий вазифалари: мақсадли озиқ-овқат ёғларини ишлаб чиқариш учун ўсимлик мойларини гидрогенлаш босқичма-босқич технологиясини ишлаб чиқиш;
ўсимлик мойларини босқичма-босқич гидрогенлаш технологиясида самарали катализаторларини тадқиқ қилиш;
самарали катализаторларда ўсимлик мойларини босқичма-босқич гидрогенлашнинг асосий илмий ва амалий қонуниятларини ўрганиш;
мақсадли озиқ-овқат ёғларини олиш технологиясида промоторланган катализаторларнинг янги модификацияларини танлаш ва тадқиқ қилиш;
ўсимлик мойини гидрогенлаш катализаторлари янги модификациялари энг муҳим хусусиятларни - гидрогенлаш қобилияти ва селективлик даражасини ўрганиш;
босқичма-босқич гидрогенлаш усулида янги катализаторларнинг минимал изомерловчи қобилиятининг технологик режимларини аниқлаш;
кукунсимон ва стационар катализаторларда ўсимлик мойларини босқичма-босқич гидрогенлаш йўли билан мақсадли озиқ-овқат ёғларини олиш усулларини ишлаб чиқиш;
ишлаб чиқариш синовлари ва ўсимлик мойларини гидрогенлаш босқичма-босқич технологиясини жорий этиш.


Диссертациянинг илмий янгилиги: пахта мойини ванадий (1,5 %), родий (0,5%) ва палладий (0,05 %) қўшилган стационар қотишма никель-мис-алюминий катализаторларида форконтакт гидрогенлаш орқали транс-изомерланган кислоталарнинг минимал бўлиши асосланган;
стационар ва суспензияланган катализаторларнинг бирлаштириши билан озиқ-овқат ва қандолат ёғ-мой аралашмалари олишнинг технологик параметрлари аниқланган.
ҳарорат 180 °C, босим 100 кПа ва хом-ашёни узатиш 1,2..1,5 соат–1 ҳажмий тезлигида қаттиқ ёғларда транс-изомерланган моно-тўйинмаган ёғли кислоталарнинг миқдорини камайтириши аниқланиб, юқори сифатли каталитик гидрогенланган ёғларни ишлаб чиқариш исботланган;
узлуксиз гидрогенлаш шароитларида гидрогенизатнинг йод сони камайиши билан унинг қовушқоқлиги ошиши исботланиб, суюқланиш ва қотиши ҳароратининг ошиши билан транс-кислоталар миқдори ошиши асосланган;
промоторланган стационар ва кукунсимон никель-мис катализаторларида пахта мойини форконтакт гидрогенлаш узлуксиз технологиясида транс-изомерланган ёғ кислоталари миқдорини 5,0 ... 7,0% гача камайтириш, ва уларда линол кислота 25,0 ... 27,0 % атрофида доимий миқдорини таъминлаш имкони яратилган;
ўсимлик мойларини унумли кaтaлизaторлaрдa босқичли гидрогенлашнинг такомиллашган технологияси яратилган;
Натижаларнинг амалий аҳамияти: самарали катализаторларида ўсимлик мойларини гидрогенлаш босқичма-босқич технологияси ишлаб чиқилган;
мойларни босқичма-босқич гидрогенлаш технологиясида самарали катализаторлар яратилган;
мақсадли озиқ-овқат ёғларини ишлаб чиқариш учун ўсимлик мойларини босқичма-босқич гидрогенлашнинг оптимал технологик шароитлари ишлаб чиқилган.
Камчиликлар:
1. Авторефератда келтирилган айрим илмий янгиликлар ноаниқ? Уларни сонлар билан қиёслаш мақсадга мувофиқдир?
2. Натижаларни математик ишлов беришда келтирилган тенгламаларда айрим меъзонлар инобатга олинмаган?
Юқорида изоҳланган камчиликлар диссертация ишига берилган умумий ижобий баҳога ўз таъсирини кўрсатмайди. Т.ф. К.К.Саттаровнинг диссертация иши Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан техника фанлари (DSc) доктори диссертациясига қўйиладиган барча талабларга тўла равишда жавоб беради ва бажарилган ишнинг муаллифи техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасига лойиқдир.


И.Каримов номидаги ТДТУ
Фан ва тараққиёт”ДУК раиси муовини
техника фанлари доктори, профессор: Т.О.Камолов.

Профессор Т.О.Камоловнинг имзосини тасдиқлайман
Download 16.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling