12-мавзу. Илмий тадқИҚот методларига ахборот ва ахборот технологияларининг таъсири режа


Технология ва техникани ўзлаштиришнинг илмий тадқиқот фаолиятига ижобий таъсири


Download 168 Kb.
bet7/10
Sana14.04.2023
Hajmi168 Kb.
#1356435
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Технология ва техникани ўзлаштиришнинг илмий тадқиқот фаолиятига ижобий таъсири. Маълумки, янги технология ва техникани ўзлаштириш ижтимоий-сиёсий ҳаётга бевосита боғлиқ. Улар одамлар ижод қилиши ва ташаббус кўрсатиши учун қулай шарт-шароит яратиши лозим. Президентимиз И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Конститусиясининг 21 йиллигига бағишлаб қилган маърузасида ҳозирги даврда амалда татбиқ этилаётган диагностика ва даволашнинг мутлақо янги усул ва услублари, энг замонавий технология ва техниканинг фанга жорий эталаётганлиги тўғрисида фикр билдирди.
Информатика соҳасидаги тараққиёт ҳозирги жамиятнинг бутун ижтимоий-сиёсий ҳаётини тубдан қайта қуриш, уни демократлаштириш, структуравий профессионал ўзгаришларни амалга ошириш, бошқарувни такомиллаштириш билан боғлиқлиги бежиз эмас.


Илмий тадқиқот усуллари ва воситалари. Ҳозирги замон фанининг ривожланиши, хусусан, илмий тадқиқот усуллари ва воситалари муттасил мураккаблашиб боришида намоён бўладики, бу ахборот техникасини қўллашни тақозо этади. Бундай ҳолат илмий тадқиқотнинг барча даражалари – эмпирик даражасига ҳам, назарий даражасига ҳам хос. Эмпирик тадқиқот босқичида информатика илмий экспериментни ҳунармандчилик кўринишидаги фаолиятдан катта-катта ахборот тўпламларини автоматлаштирилган йўсинда олиш ва уларга ишлов беришга йўналтирилган замонавий илмий таҳлилнинг алоҳида турига айлантириш учун имконият яратади. Назарий тадқиқот босқичида ахборот техникаси ҳар хил илмий гипотезаларни текшириш воситаси бўлиб хизмат қилади, тартибга келтирилмаган маълумотлар йиғиндиларини илмий-назарий қоидаларга айлантиришга ёрдам беради.

Ахборотни киритиш, унга ишлов бериш, уни сақлаш ва бериш учун фанда автоматлаштирилган ахборот-қидирув тизимлари – мантиқий, математик, лингвистик ва техник воситаларнинг ўзаро боғлиқ мажмуидан кенг фойдаланилмоқда. Бунда автоматлаштирилган ахборот-қидирув тизимига қўйиладиган талаблар ё тадқиқот обекти томонидан, ё мазкур фан соҳасининг назарий негизи ва ахборот-техника воситалари ёрдамида шаклланади. Бундай тизимлар математик усуллар ва алгоритмлар мажмуи шаклида математик таъминлаш воситаларига эга бўлади. Мазкур воситалар экспериментларнинг натижаларига ишлов беради, қарорлар қабул қилиш усуллари ва алгритмларини белгилайди. Ўта мураккаб ҳодисалар ва жараёнларни тадқиқ қилишга фаннинг ўтиши, қисқа муддатда аниқ натижаларга эришиш талабининг қўйилиши фанда экспериментлар ўтказиш ва уларнинг натижаларига ишлов беришни автоматлаштиришни тақозо этади.


Комплекс муаммоларнинг ечимини топиш учун ахборот воситаларини кенг жалб қилган ҳолда билишнинг бошқа воситалари яратилади, умумий қонуниятларни ифодаловчи янги даражадаги кенгроқ ва чуқурроқ умумлаштириш амалга оширилади. Бунда алоҳида, умумилмий тушунчалар туркуми: система, структура, элемент, бошқарув, моделдан фойдаланилади. Бу туркумга информатика тушунчалари: алгоритм, маълумотлар банки, ахборот ва бошқалар қўшилади. Пировард натижада турли фанларнинг тушунчаларини ўзаро таққослаш ва умумий илмий тилни ишлаб чиқиш имконини берувчи консептуал схема яратилади. Алоҳида билим шакли – комплекс билим юзага келади. Комплекс билим ҳажми тадқиқотда иштирок этаётган фанларнинг билим ҳажмидан кўпроқ бўлади ва тадқиқ қилинаётган обект моҳиятини билимнинг бошқа даражасида акс эттиради.





Download 168 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling