12-мавзу. Илмий тадқИҚот методларига ахборот ва ахборот технологияларининг таъсири режа


Download 168 Kb.
bet3/10
Sana14.04.2023
Hajmi168 Kb.
#1356435
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Ижтимоий ахборот. Ижтимоий ахборот табиатини тушунтиришда ахборот жараёни турларидан бири ижтимоий-коммуникатив жараён муҳим аҳамиятга эга. Ижтимоий ахборот – билимнинг шундай бир қисмики, у маълум моддий жисмларда қайд этилган ва белгилар тизимида ифодаланган ҳолда ижтимоий-коммуникатив, субектлараро жараёнга қўшилиб идрок этилади ва олимнинг билим
даражасини ўзгартиради, шунингдек унинг ўзи ҳам ўзгартирилиб, ундан фаолиятнинг турли жабҳаларида фойдаланилади. Шу маънода билим тушунчаси олимнинг билим жараёнини гносеологик томондан, ахборот тушунчаси эса, асосан коммуникатив томондан тавсифлайди, деб айтиш мумкин.

Олим фаолиятининг ўзига хос томони ахборотни талқин қилиш имкониятидан етарли фойдалана олишидадир. Бироқ билиш фаолиятининг гносеологик (акс эттириш) ва коммуникатив жиҳатларининг фарқланиши (тегишли равишда билим ва ахборотнинг фарқланиши) уларнинг муштараклигини тушуниш билан тўлдирилиши лозим. «Ахборот коммуникатив жараёнга қўшилиб, билим муайян олимнинг қадриятлари жабҳасида ривожланишига кўмаклашади»1.




Ижтимоий ахборотни ўзлаштиришнинг аҳамияти.Ижтимоий ахборотни ўзлаштириш учун уни англаб етиш ва талқин қилиш лозим. Билиш жараёни икки фаолият тури – интериоризасия ва экстериоризасияга асосланади. Ахборот-билиш нуқтаи назаридан интериоризасия олимнинг ижтимоий-коммуникатив жараёнларда моддийлашган ижтимоий (шу жумладан илмий) ахборотни англаб етиш, уни ижодий ўзгартириш борасидаги фаолияти, экстериоризасия эса, янги ахборот яратиш борасидаги фаолиятдир. Шу сабабли олим билиш фаолиятида гносеологик, ижтимоий-коммуникатив ва психологик жиҳатлар муштаракдир. Табиат, жамият ва тафаккур ҳақидаги мавжуд ахборотни ўзлаштириш жараёнида олимларда англаб етилмаган обектлар ва жараёнларни билишга эҳтиёж туғилади. У субектлараро коммуникатив жараёнга қўшилиб, билиш эҳтиёжи обектига айланади ва ижтимоий мероснинг функсионал-генетик таркибига «ўрнашиб», яна интериоризасияни келтириб чиқаради.

Олимнинг фаолият жараёнида билим тил, ҳужжат, техника ва бошқа тизимлар кўринишида моддийлашади (обективлашади) ва ривожланиб, ижтимоий ахборотдан кенг фойдаланиш мумкин бўлган яхлит изчил амалиётда мужассамлашади. Фаолият воситалари сифатида нафақат моддий воситалар (меҳнат қуроллари, асбоблар ва ҳ.к.), балки обективлашган билим, ахборотнинг техник ва операсионал-методик унсурлари, бевосита ва тескари алоқа йўллари, ахборот танлашни белгиловчи «мезонлар тизими»дан ҳам фойдаланилади.


Билимни ривожлантириш индивидуал ва ижтимоий шаклларининг ўзаро алоқаси олим фаолиятининг коммуникатив жиҳатини акс эттиради. Ижтимоий ахборот фаолият предмети, воситаси ва маҳсули сифатида амал қилади. Ижтимоий ахборот ижтимоий-коммуникатив жараён билан узвий боғлиқ, чунки билиш маҳсули (натижаси) ва билиш жараёни муштаракдир. Ижтимоий ахборот ахборот оқимларида моддий омиллар (сўз, матн ва ҳ.к.) ёрдамида рўёбга чиқарилади. Статик кўринишда ижтимоий ахборот ижтимоий маъно касб этмайди. Ижтимоий ахборотнинг муҳим белгиларидан бири унинг олимларнинг ўзини қуршаган дунё ҳақидаги билим даражасини ўзгартириш қобилиятидир. Ижтимоий ахборот инсон онгида акс этган оддий билим эмас, балки бизнинг онгимизда ўзгаришлар ясайдиган, руҳиятимиз даражасида фаол амал қиладиган, ўзлигимиздан мустаҳкам ўрин оладиган билимдир.





Download 168 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling