Маъруза 14. Вакцина ва иммун зардоблар практикада, даволашда кулланилиши Маърузадан максад


Download 109.5 Kb.
bet1/6
Sana18.01.2023
Hajmi109.5 Kb.
#1098153
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5375338290352229055




Маъруза 14. Вакцина ва иммун зардоблар практикада,
даволашда кулланилиши
Маърузадан максад:
Талабаларни хозирги кундаги иммун системага бахо бериш усуллари билан таништириш. Юкумли касалликларга ташхис куйишда охирги фан ютукларидан фойдаланиш ва бу усуллар билан таништириш. Вакцина ва иммун зардоблар олишда охирги фан ютукларидан фойдаланиш ва янги вакциналар олиш технологияси билан талабаларни таништириш.
Маърузада куриладиган саволлар:
1. Иммун системага бахо беришни узига хос хусусиятлари.
2. Иммун системага бахо беришда биринчи ваиккинчи даражадаги усулларни куллаш.
3. Моноклонал антителлалар уларни амалиётда кулланилиши.
4. вакцина ва иммун зардоблар. Уларни олиниши ва қўлланилиши.
5. Вакцина ва иммун препаратларни олишда генлинженерия ютукларидан фойдаланиш.
Вакцина сўзи микробиологияга лотинчадан кириб келган (vacca - сигир) Вакцина - иммунобиологик препаратлар булиб маълум бир касалликни олдини олиш максадида актив иммунозация қилинади. Вакциналар Бутун дунё согликни саклаш бошкармаси (БСБ) томонидан юкумли касалликларни олдини олишда кулланиладиган идеал усул деб кабул қилинган.
Юкумли касалликлардан химоя қилишда вакцинадан фойдаланишга биринчи булиб Э.Джженер (1796) эришган. Шуни айтиш лозимки, Джженердан олдин Соттон ва Фьюстер (1768) Лондондаги медицина жамиятига маълумот беришган, лекин Джженерни тажрибага асосланиб сигир чечагидан олинган вакцинаси чин чечак касаллигидан кутилишни бирдан бир воситаси эканлигини курсатди. Бунинг исботи сифатида 2 йил ичида 100000 одамда чин чечак вакцинаси қилинди. Джженер давридан бошлаб чинчечак касаллигига карши планли равишда вакцина кулланила бошланди. Лекин Э.Джженер томонидан кашф қилинган эмлаш усули авторни элеперик ютуги булиб, юкумли касалликларни олидини олишда ривожланиш гояси булиб хизмат қилмади, чунки вакциналар олишни туб мохиятларини ва уларни механизмларини тушунтириб бермаган эди. Джженердан кейин карийб 100 йилдан кейин улуг француз олими Л.Пастер вакциналарни олишга илмий асос солди. Пастерни ишларидан шу нарса маълум булдики, микррорганизмларни вирулентлигини сустлаштириш асосида вакцина олиш мумкинлигини исботлади ва иммунопрофилактикага асос солди. Уз тажрибаларига асосланиб, товук холерасига, сибир ярасига, кутириш касаллигига карши вакцина олди, 1890-1892 й.й. Беринг ва Китозато дифтерия токсинидан анатоксин олишни ишлаб чикишди ва иммунотерапияга асос солишди. Грубер И Дархем (1896) иммунозация қилинган кишиларда агглютининлар борлигини аниқлашди ва шу билан юкумли касалликларга серологик DS куйиш усулларини медицина амалиётига киритишди. Пфайффер и Колле (1898) иммунопрофилактикада ўлдирилган микроб вакцинасини куллаб фанда янги йуналишни очиб беришди.
Профилактикада кулланиладиган вакцина турлари:
1 Тирик кучсизлантирилган вакциналар.
2. Улдирилган корнуккуляр вакциналар.
3. Микроб компонентларидан тайёрланган (субъединичний) вакциналар.
4. Микроб токсинларидан олинган анатоксинлар.
5. Сунъий вакциналар.
6. Генли инженерия йули билан олинган вакциналар.

Download 109.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling