22 мавзу: Аргументлаш назариясини қуришнинг асосий йўналишлари
Аргументлашга когнитив ёндашув
Download 29.85 Kb.
|
22 МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аргументлашга мантиқий ёндошув
- Аргументлашга лингвистик ёндошув
Аргументлашга когнитив ёндашув – инсон когнитив системасининг моделини муайян даражада ишлаб чиқишга қаратилган ёндашув. Аргументлашга когнитив ёндашувнинг дастлабки шарти инсон когнитив системасининг моделини муайян даражада ишлаб чиқишдан иборатдир. Когнитив ёндашувда аргумент реципиент дунёсининг модели – нусҳасини ўзгартиради, унинг қарор чиқариш жараёнига таъсир қилади.
Когнитив системада “дунё моделлари” ни конструкция қилиш ва ўзгартириш воситалари ўрганилади. Когнитив ёндашув доирасида “аргументлаш назарияси” тушунчаси икки маънода қўлланиши мумкин: 1. Дескриптив аргументлаш; 2. Норматив аргументлаш. Дескриптив аргументлаш назарияси турли мантиқий восита ва усуллардан реал ўтаётган аргументлаш жараёнларини тасвирлаш учун фойдаланади. Дескриптив аргументлаш назариясининг асосини аргументли диалогларни тасвирловчи табиий тилдаги матнларни ўрганиш ташкил этади. Норматив аргументлаш назарияси вазиятга мос равишда ишонтиришнинг энг самарали воситаларини аниқлаб беради. Вазият деганда мулоқотдаги ташқи холат, шароит эмас, балки когнитив системанинг ўзига хослиги ва реципиентнинг онг холати назарда тутилади. Когнитив ёндашув биринчи навбатда аргументлашнинг дескриптив назариясини яратишни тақазо қилади, у эса ўз навбатида норматив назарияни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади. Аргументлашга мантиқий ёндошув –Мантиқий ёндашувда аргумент мантиқий хулоса чинлигини намоён қилади, яъни ҳақиқат билан боғлиқ бўлади. Аргументлашга психологик ёндошув – тингловчиларнинг хиссиётларига таъсир қилиш орқали уларга илгари сурилган нуқтаи-назарни сингдириш орқали ишонч-эътиқодни шакллантиришдир. Аргументлашга лингвистик ёндошув – аргументлашда нутқий актларни қўллаш механизмларини ўрганувчи ёндашув. Аргументлашга прагматик ёндошув – адресатга таъсир қилувчи мунозара моделларини, уни олиб бориш нормаларини ўрганувчи ёндашув. Аристотель фикрига кўра аргументациянинг тил шакли бевосита тингловчига боғлиқ. Ф. Ван Еемерон ва Р. Гроотендорст аргументациянинг прагмадиалектик назариясини ишлаб чиқишди. Бу назария муаллифлари аргументацияни дискурснинг махсус шакли бўлган фикрлар қарама-қаршилигини ҳал қилиш учун тил воситаларидан фойдаланиш билан характерланадиган вербал мулоқот ҳодисаси сифатида ҳисоблашди. Ушбу ғоя муаллифлари унинг тўрт даражасини кўрсатиб беришди. Бу ўз навбатида аргументатив дискурснинг тўрт босқичига мувофиқ келди. Аргументация жараёнини конфронтация босқичи (“confrontation stage”) бошлаб беради. Бунда фикрлар қарама-қаршилиги фикр (нуқтаи-назар) ва унинг қабул қилинмаганлиги ўртасидаги оппозицияда берилади. Аргументатив дискурсда бу илгари сурилган фикр, икки қарама-қарши фикрлар тўқнашувидан вужудга келган келишмовчилик босқичига тўғри келади. Бошланғич ( opening stage) босқичда антагонист ва протагонист, аргументация жараёнида уларнинг вазифалари аниқланади. Ниҳоят, жараённинг ҳал қилувчи моменти аргументация стадияси (“argumentation stage”) ҳисобланади. Бунда протагонист антагонистнинг танқидий фикрларидан ўз нуқтаи-назарини ҳимоя қилади. Дискурсда бу босқич бир томон қарама-қарши томоннинг шубҳаларини тарқатиб юбориш учун асослар келтирадиган босқичга тўғри келади. Аргументлаш босқичини якунловчи босқич (“concluding stage”) ниҳоясига етказади. Бунда протагонист ва антагонист протагонистнинг нуқтаи-назари антагонистнинг танқидий фикрларидан муваффақиятли ҳимоя қилиндими ёки йўқми, шу ҳақда хулоса қиладилар. ХIХ-ХХ асрларда демократик институтларни ривожлантириш билан бирга баҳс-мунозара инсон ҳаётига янада чуқурроқ кириб борди. Амалий кўникмаларни ривожлантириш билан бирга тўпланган материални назарий умумлаштиришга харакат қилишди. Бугунги кунда тадқиқотчилар аргументлаш назариясини қуришда бир нечта йўналиш ва ёндошувларни ажратиб кўрсатмоқдалар. Ҳозирги кунда ҳам аргументлаш назарияси ўзи нима деган ҳақли савол туғилади. Бу саволга жавоб бериш бериш учун аргументлаш назарияси ўзи борми деган масалага аниқлик киритиш лозим. Бу саволга қарши ва қўлловчи аргументлар мавжуд: Қарши аргументлар: аргументлаш назариясини кўп асрлик тарихи давомида ягона қатъий илмий назария яратилмади. Қўлловчи аргументлар: ўзаро рақобатда бўлган кўплаб назарий ёндошувларни ҳар бири аргументлашни предметини тўлиқ қамраб олмаса ҳам у ёки бу даражада муваффақият (ютиқ)билан ўз ролини бажаряпти. Яна бир аргумент жамият равнақи аргументлаш назариясига амалий эхтиёж тобора ортиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Инсоният тарихи тажрибасига кўра агар бирон бир фаолият соҳасида назарий билимларини ва уларни амалий қўлланилиши, ривожланишига эҳтиёж мавжуд экан, эртами кечми бу бўшлиқ дунё олимларини сай-ҳаракатлари билан тўлдирилади. Масалага оптимистик руҳда ёндашиладиган бўлса, “назария” сўзи қайси маънода қўлланишини аниқлаш керак бўлади. Ф.Феда назария деганда кенг маънода “бирон бир ходисани тушунтириш, талқин қилишга йўналтирилган ғоялар тасаввуфлар қарашларни комплекси” тушунилади. Мазмундор ва фармаллашган назариялар фарқланади. Фармал назарияларда билимни ўзигина эмас, олиш воситалари ҳам кўрсатилгани учун, улар аниқ ва қатъий деб ҳисобланади. Назарияларни асосий фунцияларига тизимлаштириш, тушунтириш ва башорат (олдиндан кўриш) киради. Бироз бошқачароқ асосни қўллаган ҳолда назарияни қуришга турли ҳил ёндошувлар ҳақида гапириш мумкин. Шу маънода тасвирловчи (дескректив) норматив ва порадуктив назариялар фарқланади. Дескриптив назарияларда асосан эмпирик материалларни тартибга солиш ва тасвирлаш вазифаси бажарилади. Норматив назарияларда эса назарий мулоҳазалар ва амалий қўллашнинг ўринлилигини таъминловчи қонун ва қоидалардан иборат талаблар кўрсатилади. Продуктив назарияларда маълум бир натижани олиш учун зарур бўлган харакат тасвирланади. Шу нуқтаи назардан аргументлаш назариясини қуришга бўлган ёндошувларни кўриб чиқиш мумкин. Аргументлашни норматив назарияси учун энг характерлиси мантиқий ёндошувлардир. Мантиқий ёндошувнинг мақсади-тезисни-корректно асослашдир. Мақсадга эришиш воситаси муҳокама юритиш, идеали мантиқдир. Бу ёндошув доирасида аргументлашни самарадорлиги уни корректлигига тенглаштирилади. Ноформал мантиқ (информаллашган) ҳам аргументлашни норматив назарияларидан биридир. Ноформал мантиқни тарихи Жонсон Ралъф ( ) ва Энтони Блейр нинг 1977 йилда нашр қилинган Zodical Self-Defense асаридан бошланади. Бу ёндошув бир томондан анъанавий мантиққа, бошқа томондан Перелъманннинг неориторикаси ва Тулминнинг риторик ғояларига асосланади. 1983 йили AILACT (Аssociation for Informal logic and critical thinking) ташкилоти тузилди. Ноформал мантиқ инсон фаолиятини турли соҳаларида биринчи навбатда аргументлашда учрайдиган ноформал мулоҳазаларни аниқлаш ва таҳлил қилиш яхшилаш учун қўлланиладиган мантиқни тузишга харакат қилади. Ноформал мантиқни шаклланиши асосан ўрта ва юқори таълимда ўқитиладиган традицион-формал ёки символик мантиқни оддийроқ ва амалиётга йўналтирилган фан билан алмаштириш билан боғлиқ. Ноформал мантиқда аргументлашга қўйиладиган талаблар анъанавий мантиқдагига нисбатан юмшоқроқ бўлса ҳам уни норматив ёндошувлар қаторига киритиш мумкин. Дескриптив назарияга Дюкро Анскомберларни (Ducro Anscombre) лингвистик ёндошуви мисол бўлади. Бунга кўра ҳар қандай нутқий акт аргументатив жихатга эга бу йўналиш вакиллари аргументлаш назариясини қуриш вазифасини аргументатив дискурсни битталаб тасвирлаш ва тахлил қилиш деб такидлайдилар. Бу ўз навбатида ҳар қандай аргументатив фактни адекват тушинишни таъминлаши керак. Рус олими В.Н.Брюшинкинни тадқиқотлари ҳам шундай ёндошувни бир турига киради. У аргументлашни тизимли моделини таклиф қилган. Тизимли маделнинг асосини аргументатив мантнда дескриптив аниқлаш ётади. Мантиқий таҳлил аргументашни структурасини қайта тиклаш имконини беради, когнитив таҳлил аргументлашнинг устунлари бўлган қадриятларни, манфаатлар ва руҳий холатларни ажратиб кўрсатади. Риторик таҳлил эса аргументатор ўз нуқтаи назарини етказиш учун қўллайдиган воситаларни аниқлаб беради. Аргументлашнинг тизимли модели турли маданиятларга мансуб бўлган фалсафий концепцияларни таққослаш учун умумий консептуал схемани яратиши керак. Норматив ва тасвирловчи ёндошувлар аргументлашнинг ягона комплекс назариясини яратишга даъво қилмаса ҳам, муҳим масалаларни ечиш имконини беради. Бу муносабатда шартли равишда маҳсулдор деб номланувчи назарий ёндошувлар бирмунча самаралироқдир. Х. Перелъманнинг неориторикаси бундай ёндошувга яққол мисол бўла олади. Бундай ёндошувни асосий мақсади - ўз нуқтаи назарини аудитория учун жозибали қилиб кўрсатишдир. Download 29.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling