Нормандия инглизлардан нечанчи асрда тортиб олинди? А. Xiii-асрда В. Xiv-асрда С. Xv-асрда Д. Xvi-асрда


Download 48.23 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi48.23 Kb.
#1055618
Bog'liq
7 sinf O\'zbekiston tarixi III IV boblardan test va 7 sinf Jahon


  1. Нормандия инглизлардан нечанчи асрда тортиб олинди?

А.XIII-асрда В.XIV-асрда С.XV-асрда Д.XVI-асрда

  1. Филипп IV қироллигининг бошларида қайси вилоятларни ўз доменига қўшиб олди?

А.Нормандия герцоглиги, Фландрия вилояти ва Фландрия шаҳрини
В.Тулуза графлиги, Ланс вилояти ва Ланс шаҳрини
С.Шампань графлиги, Лион вилояти ва Лион шаҳрини
Д.Анжу герцоглиги , Прованс графлиги ва шаҳрини

  1. Бонифаций VIII Филипп IV дан қайси вилоятга қарши урушни тўхтатишни талаб қилди?

А.Фландрия В.Ланс С.Бургундия Д.Прованс

  1. Рим папаси Бонифаций VIII нечанчи йилларда ҳукмронлик қилган?

А.1290-1299 йиллар В.1292-1301 йиллар
С.1294-1303 йиллар Д.1296-1305 йиллар

  1. Yuz yillik урушда қайси давлатлар Францияни қўллади?

А.Португалия В.Шотландия ва Кастилия
С.Германия ва Италия Д.Дания

  1. Инглизлар Франция денгиз флотини нечанчи йилда енгди?

А.1337-йил В.1338-йил С.1340-йил Д.1342-йил

  1. Қайси ҳолатлар урушнинг дастлабки давридаёқ Англиянинг устунлигини таъминлади?

1.инглиз қўшинларининг интизоми
2.инглиз армиясининг яхши қуролланганлиги
3.инглиз қўшинининг сон жиҳатидан устун бўлиши
4.француз аҳолисининг ўз қиролини қўллаб-қувватламаганлиги
5.француз армиясидаги доимий моливий муаммолар
6.инглиз армиясининг пухта тайёргарлиги
А.1-2-4 В.3-4-6 С.1-3-6 Д.2-4-5

  1. 1415-йил кузида инглизлар қаерга қўшин туширади?

А.Нормандияга В.Тулузага С.Анжуга Д.Буржга

  1. Людовик XI ўз сиёсатини қайси вилоят герцогларини bўйсундиришдан бошлади?

А.Прованс ва Ланс В.Бургундия ва Нормандия
С.Бретань ва Анжу Д.Фландрия ва Аквитания

  1. Нечанчи йилда Прованс вилояти Марсель порти билан қирол ҳукмига ўтди?

А.1473 йил В.1481 йил С.1491 йил Д.1499 йил

  1. Вильгелм I Англияни истило қилгач...

А.англо-сакслар ерларини ўз эгаларида қолдирди
В.кичик ва ўрта ер эгаларигина ўз мулкларидан маҳрум бўлди
С.айрим феодаллар қиролдан ҳам кўпроқ мулкларга эга бўлди
Д.баронларга ер мулкларнинг турли вилоятлардан берилиши, Франциядаги каби мустақил графликларнинг ташкил топишига тўсқинлик қилди

  1. “Буюк озодлик хартияси” нинг асосий моддалари кимларнинг манфаатини ифодалаган?

А.баронлар ва руҳонийлар
В.рицарлар ва деҳқонлар
С.шаҳарликлар ва деҳқонлар
Д.руҳонийлар ва рицарлар

  1. “Майл Энд” дастурида қандай талаблар бўлган?

А.деҳқонларнинг қарамлигини бекор қилиш,ер солиғини камайтириш,эркин савдога рухсат бериш
В.феодаллар тортиб олган яйлов ва ўрмонларни қайтариш,ибодатхона ерларини мусодара қилиш,тенг ҳуқуқли бўлиш
С.тенг ҳуқуқлилик,ибодатхона ерларини мусодара қилиш,қарамликни бекор қилиш
Д.ер солиғини камайтириш,қарамликни бекор қилиш,ибодатхона ерларини мусодара қилиш

  1. Қўзғолончиларнинг камбағал қисми томонидан ишлаб чиқилган дастурда қандай талаблар бор эди?

А.деҳқонларнинг қарамлигини бекор қилиш,ер солиғини камайтириш,эркин савдога рухсат бериш
В.феодаллар тортиб олган яйлов ва ўрмонларни қайтариш,ибодатхона ерларини мусодара қилиш,тенг ҳуқуқли бўлиш
С.тенг ҳуқуқлилик,ибодатхона ерларини мусодара қилиш,қарамликни бекор қилиш
Д.ер солиғини камайтириш,қарамликни бекор қилиш,ибодатхона ерларини мусодара қилиш

  1. Англияда қарам деҳқонлар нечанчи аср давомида тўлов эвазига озодликка эришди?

А.XIII-аср В.XIV-аср С.XV-аср Д.XVI-аср

  1. Барбароссанинг Италияни ўз вилоятига айлантириш мақсадига қайси шаҳарлар қарши чиқди?

А.Милан ва Ломбардия шаҳарлари
В.Лацио ва Сицилия шаҳарлари
С.Турин ва Сардиния шаҳарлари
Д.Рим ва Болонья шаҳарлари

  1. Ронкал сейми нечанчи йилда чақирилди?

А.1158 йил В.1159 йил С.1160 йил Д.1162 йил

  1. Немис князлари салибчи рицарларининг қаердаги истилолари Германиянинг шимолидаги шаҳарларнинг юксалишига йўл очди?

А.Болтиқ бўйидаги В.Ўртаер денгизи ҳавзасидаги
С.Киев Руси ерларидаги Д.Шарқий Европадаги

  1. Германия шимолидаги шаҳарлар Ганза иттифоқига нечанчи асрга келиб бирлашадилар?

А.XIV аср ўрталарига В.XII-аср охирларига
С.XIII-аср бошларига Д.XIV-аср охирларига

  1. Швабия иттифоқи қайси давлат шаҳарлари билан бевосита боғлиқ эди?

А.Дания В.Италия С.Франция Д.Англия

  1. Ғарбий Европа маданияти нечанчи асрдан юксала бошлайди?

А.X-XI асрлардан В.XII-XIII асрлардан
С.IX-X асрлардан Д.XIV-XV асрлардан

  1. Nечанчи асрларда Европанинг деярли барча мамлакатлари ўз университетларига эга бўлади?

А.XII-XIV асрларда В.XI-XIII асрларда
С.XIII-XV асрларда Д.XIV-XVI асрларда

  1. Ғарбий Европада нечанчи асрдан бошлаб қоғоздан кенг фойдаланила бошлади?

А.XV асрда В.XII-асрда С.XIII-асрда Д.XIV-асрда

  1. Фандаги ютуқларга фақат илмий кузатишлар орқали эришиш мумкинлиги ҳақидаги фикр кимга тегишли?

А.Рожер Бекон В.Иоганн Гутенберг
С.Петрарка Д.Бокаччо

  1. Лаах монастири нечанчи асрга оид?

А.X-аср В.XI-аср С.XII-аср Д.XIII-аср

  1. Илк уйғониш ва гуманизмнинг Европадаги дастлабки вакили ким ҳисобланади?

А.Жованни Бокаччо В.Колюччо Салютати
С.Франческо Петрарка Д.Рожер Бекон

  1. Қайси олим юксак ғояли,ўқимишли кишини тарбиялашда филология,риторика,тарих,педагогика,этиканинг ўта муҳим эканлигини таъкидлаган?

А.Жованни Бокаччо В.Колюччо Салютати
С.Франческо Петрарка Д.Рожер Бекон

  1. “Қўшиқлар китоби”, “Шеърий мактублар” нинг муаллифи ким?

А.Жованни Бокаччо В.Колюччо Салютати
С.Франческо Петрарка Д.Рожер Бекон

  1. Европада янги услуб новелларини ёзишни ким бошлаб берган?

А.Жованни Бокаччо В.Колюччо Салютати
С.Франческо Петрарка Д.Рожер Бекон

  1. Ғарбий Европада илк университетлар очила бошлаган даврда яна қандай воқеалар бўлиб ўтди?

1.Ғарбий Европа меъморчилигида готика услуби вужудга келди
2.Францияда ишлаб чиқарувчи кучлар ўсиши бошланди
3.Англия нормандлар томонидан истило қилинди
4.Европада китоблар арзонлша бошлади
А.1-2 В.2-4 С.1-3 Д.1-4

  1. .Бир вақтда содир бўлган воқеаларни аниқланг.

А.Францияда деҳқонлар қарамликдан озод бўла бошлаши ва Англия парламентининг лордлар ва умумпалатага бўлиниши
В.Ғарбий Европада қурилиш соҳасининг тараққий эта бошлаши ва Германияда Лаах монастирининг қурилиши
С.Ганза иттифоқининг шаклланиши ва Германияда ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши
Д. “Пойтахт ахбороти” газетасининг нашр этилиши ва Бағдодда “Байт ул-ҳикма” нинг ташкил этилиши

  1. Қуйидагилардан бир пайтда содир бўлган жараёнларни кўрсатинг.

1.Францияда марказлашган давлат вужудга келди
2.Иннокентий III янги салиб юришларини ташкил этди
3.Европада дастлабки банклар пайдо бўлди
4.Франциянинг шимоли, Нидерландия, Англия ва Германияда янги шаҳарлар вужудга кела бошлади
5.Англияда деҳқонлар тўлов эвазига озодликка эришди
6.Ғарбий Европада қоғоздан кенг фойдаланила бошланди
7.Италияда илк гуманизм даври якунланди
А.1-3-6 В.2-4-5 С.1-5-7 Д.1-6-7

  1. Қуйидаги воқеалардан қай бири XIII-асрда содир бўлмаган?

А.Нормандия инглизлардан тортиб олинди
В.Мусулмон давлатлари Ҳиндистонга ўз ҳужумларини бошлади
С.инглиз олими Рожер бекон яшаб ижод қилди
Д.Ғарбий Европада готика услуби юксак даражага кўтарилди

  1. Қуйидаги воқеалардан қайси бири бир пайтда содир бўлмаган?

А.Францияда тоифавий монархиянинг шаккланиши-Германияда Ганза иттифоқининг пайдо бўлиши
В.Ғарбий Европада қоғоздан кенг фойдаланишнинг бошланиши – Англия парламентининг лордлар ва умумпалаталарга бўлиниши
С.Англия парламентининг қонунлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритиши – Англия ва Франция ўртасида юз йиллик урушнинг бошланиши
Д.меъморчиликда роман услубининг пайдо бўлиши – христиан динининг католик ва православ черковларига бўлиниб кетиши

  1. Англияда биринчи парламент иш бошлаганидан 20 йил ўтиб...

А.Марко Полонинг саёҳати бошланди
В.Фридрих I нинг Италиядаги ҳокимиятини чекланмаган деб эътироф этган Ронкал сейми чақирилди
С.Жанна Д.Арк черков ҳукми билан гулханда ёндирилди
Д.Францияда Филипп IV ҳукмронлиги бошланди

  1. Qаrluqlаr dаvlаti qаchоn vа qаyеrdа tаshkil tоpdi?

A) VI аsrdа, Оltоydа
B) VII аsr bоshlаridа, G’аrbiy Sibirdа
C) VIII аsr o’rtаlаridа, Yеttisuvdа
D) IX аsr охirlаridа, Shаrqiy Turkistоndа

  1. Qarluqlar davlatining podshohlari nima deb atalgan?

A) yabg’u B) xoqon
C) gurxon D) sulton

  1. Qarluqlarning katta qismi … musulmon bo’lgan.

A) VIII asrning o’rtalarida
B) IX asrning oxirlarida
C) X asrning o’rtalarida
D) X asrning boshlarida

  1. Qachondan boshlab o’g’uzlar islom dinini qabul qildilar?

A) VIII asrdan B) IX asrdan
C) X asrdan D) XI asrdan

  1. X аsr birinchi choragidа kimlаr O’g’uzlаr dаvlаtigа qаqshаtqich zаrbа bеrdilаr?

A) qipchоqlаr B) qаrluqlаr
C) хаzаrrlаr D) pеchеnеglаr

  1. Tohir ibn Husayn qachon Xuroson noibi etib tayinlandi?

A) 809-yilda B) 813-yilda
C) 821-yilda D) 822-yilda

  1. IX asrning boshida Movarounnahr viloyatlariga kimlar hokim etib tayinlandi?

A) Tohiriylar B) Somoniylar
C) Safforiylar D) Abbosiylar

  1. Fаrg’оnаgа nоib etib tаyinlаngаn Sоmоniylаr хоnаdоni vаkili - ...

A) Nuh B) Yahyo C) Ilyos D) Аhmаd

  1. Tоhir ibn Husаyn ... yildа хаlifаning nоmini хutbаdаn chiqаrib yubоrdi.

A) 821 B) 822 C) 823 D) 824

  1. Хаlqlаrning kеlib chiqishi fаndа nimа dеb аtаlаdi?

A) etnоgеnеz B) аntrоpоgеnеz
C) etnоlоgiya D) etnоgrаfiya

  1. Mоvаrоunnаhr bаrchа vilоyatlаrini birlаshtirish vа uni Хurоsоndаn аjrаtib оlish siyosаtini оlib bоrgаn Somoniy hukmdorni аniqlаng.

A) Аhmаd B) Nuh C) Nаsr D) Ismоil

  1. Ismoil Somoniy qachon butun Movarounnahrning yagona hukmdori bo’ldi?

A) 874-yilda, Buxoroning hokimi bo’lganidan so’ng
B) 888-yilda, Nasr qo’shinlarini tor-mor qilganidan so’ng
C) 893-yilda, Tarozni fath etganidan so’ng
D) 900-yilda, Safforiylar ustidan g’alaba qozonganidan so’ng

  1. 893-yildа Ismоil Sоmоniy ...

A) kumush tаngа zаrb ettirdi.
B) Хurоsоnni egаllаb оldi.
C) Tаrоz shаhrini zаbt etib, dаshtliklаrgа qаqshаtqich zаrbа bеrdi.
D) Kаmpirаk dеvоrini bаrpо etdi.

  1. Xuroson qachon Somoniylar qo’l ostiga o’tdi?

A) 874-yilda B) 875-yilda
C) 888-yilda D) 900-yilda

  1. Sоmоniylаr dаvlаtining bоsh bоshqаruv mаhkаmаsi ... hisоblаnаdi.

A) dеvоni mustаvfiy B) dеvоni аmir ul-mulk
C) dеvоni shurаt D) dеvоni vаzir

  1. Buxoroda ilk madrasa qachon bino qilindi?

A) VIII asrda B) IX asrda
C) X asrda D) XI asrda

  1. Somoniylar saroyidagi eng oliy unvon - …

A) vazir B) hojib ul-hujjob
C) hojib D) B va C

  1. Aksum davlati qachon parchalanib ketgan?

A) IV asrda B) VII asrda
C) XI asrda D) XII asrda

  1. Aksum davlatining yuksalishi quyidagilarning qaysi biri bilan bir vaqtda ro’y bergan

A) Hindistonda yer mulk munosabatlarining shakllanishi
B) Yaponiyada feodal munosabatlar uzil-kesil qaror topishi
C) Saljuqiylarda feodal munosabatlar uzil-kesil qaror topishi
D) Arab halifaligi tashkil topishi

  1. Somoniylar davrida o’zining to’qilgan matolari bilan shuhrat qozongan qishloqlarni aniqlang.

A) Romitan, Vobkent B) Zandana, Vador
C) Dahbed, Moturud D) Roshidon, So’x

  1. Aksum davlati yuksalgan davrda qaysi hududlarni egallagan edi?

A) Jаnubiy Arabiston va Sharqiy Sudanning bir qismi
B) Shimoli-sharqiy Afrikaning asosiy qismi
C) Sharqiy Afrikaning kata qismi
D) Niger va Senegal daryolari xavzasi

  1. Somoniylar davlatida zarb etilgan kumush tangalarning nomi qaysi variantda xato berilgan?

A) ismoiliy B) muhammadiy
C) g’itrifiy D) fals

  1. Somoniylar davlatida kumush tangalar qaysi shaharlarda zarb etilgan?

A) Marv va Shoshda B) Samarqandda
C) Buxoroda D) Barcha javoblar to’g’ri.

  1. «Mulk xos» deb atalgan yerlardan olinadigan soliq nomini aniqlang.

A) xiroj B) zakot C) ushr D) jizya

  1. Sоmоniylаr dаvridа qаysi yеrlаr “mulki хоs” dеb yuritilgаn?

A) jаmоа yеrlаri
B) ruhоniylаr vа sаyyidlаrning yеrlаri
C) fеоdаllаr vа hаrbiylаrning yеrlаri
D) bаrzikоrlаrning yеrlаri

  1. Qachon Somoniylar davlatida aholidan bir yilda ikki marta soliq undirib olinadi?

A) 875-yilda B) 893-yilda
C) 900-yilda D) 942-yilda

  1. Buxoroda harbiy askarlar qo’zg’oloni qachon bo’lib o’tdi?

A) 947-yilda B) 952-yilda
C) 961-yilda D) 977-yilda

  1. Somoniylar davlati og’ir vaziyatga tushib qolgan paytda mamlakatda kimlarning siyosiy nufuzi ortdi?

A) saroy qo’shininig B) turk hojiblarning
C) islom peshvolarining D) A va B

  1. G’aznaviylar davlati qachon tugatildi?

A) 1030-yilda B) 1041-yilda
C) 1186-yilda D) 962-yilda

  1. Tarixiy atamalarning mazmuni to’g’ri ko’rsatilgan javobni aniqlang.

1. Vaqf 2. Mulki sultoniy
3. Mulk 4. Mulki xos
5. Sayyidlar 6. Ushr
a) xususiy yerlar
b) ruhoniylar va sayyidlarga berilgan yerlar
c) masjid, madrasa, xonaqoh va maqbaralarga berilgan yerlar
d) Payg’ambarimiz Muhammad avlodlari
f) davlat yerlari
e) hosilning 1/10 miqdorida olinadigan soliq
A) 1-a, 2-b, 3-c, 4-d, 5-f, 6-e
B) 1-e, 2-f, 3-b, 4-c, 5-a, 6-d
C) 1-b, 2-f, 3-a, 4-c, 5-d, 6-e
D) 1-c, 2-f, 3-a, 4-b, 5-d, 6-e

  1. G’aznaviylar davlatida shahar hokimi nima deb atalgan?

A) voliy B) rais C) amid D) qutvol

  1. G’aznaviylar davlatida kimni “sipohsolor” deb atashgan?

A) bosh qo’mondonni B) lashkarboshini
C) kichik harbiy qismn boshlig’i D) flot boshlig’ini

  1. Qachon qarluqlar, yag’molar, chigillar va og’uzlar yagona ittifoqqa birlashdilar?

A) VIII asr oxirlarida B) IX asr boshlarida
C) IX asr o’rtalarida D) X asr o’rtalarida

  1. Qoraxoniylar davlatining oliy hukmdori nima deb yuritilmagan?

A) bug’roxon B) arslonxon
C) qoraxon D) tamg’axon

  1. Qoraxoniylar davlati dastlab … deb atalgan.

A) Xoqoniya B) Tamg’ach
C) Qarluqiya D) Turk xoqonligi

  1. Qoraxoniylar birinchi marotaba Movarounnahrga yurish qilgan sanani aniqlang.

A) 992-y. B) 996-y.
C) 999-y. D) 1005-y.

  1. 996-yildа ...

A) Sobuqtеgin vаfоt etdi.
B) Qоrахоniylаr Mоvаrоunnаhrgа yanа yurish bоshlаdilаr.
C) G’аznаviylаr dаvlаti tаshkil tоpdi.
D) Nuh ibn Mаnsur vаfоt etdi.

  1. Somoniylar davlati o’rnida tashkil topgan davlatlarni aniqlang.

A) Qoraxoniylar va G’aznaviylar
B) Qoraxoniylar va Saljuqiylar
C) Saljuqiylar va G’aznaviylar
D) G’aznaviylar va Xorazmshoxlar

  1. 999-yildа Buхоrоni zаbt etgаn qоrахоniylаr qo’shinigа kim bоshchilik qilgаn?

A) Nаsr Elоqхоn B) Hаsаn Bug’rохоn
C) Аli Simjuriy D) Аbdulkаrim Sоtuq

  1. Qоrахоniylаr dаvlаtidа vilоyatlаrni ... bоshqаrgаn.

A) elоqхоn vа tаkin
B) аsrlоnхоn vа bug’rохоn
C) tаmg’аchхоn vа qоrахоn
D) To’g’ri jаvоb bеrilmаgаn.

  1. Qоrахоniylаr dаvlаti siyosiy jihatdan zaiflashib kimlаrgа qаrаm bo’lib qоldi?

A) G’аznаviylаrgа B) Sаljuqiylаrgа
C) Sоmоniylаrgа D) Qаrluqlаrgа

  1. XII аsrning 30-yillаridа Qоrахоniylаr dаvlаtigа kimlаr hujum qildilаr?

A) Qоrахitoylаr B) G’аznаviylаr
C) Sаljuqiylаr D) mo’g’ullаr

  1. Qоrахitoylаr dаvlаti qаyеrdа jоylаshgаn edi?

A) Mоvаrоunnаhrdа B) Хоrаzmdа
C) Yеttisuvdа D) Shаrqiy Turkistоndа

  1. Qоrахitoylаr qаchоn vа qаyеrdа elоqхоn Mаhmudgа qаqshаtqich zаrbа bеrdilаr?

A) 1040-yilda, Dandanakon yaqinida
B) 1130-yilda, Samarqand yaqinida
C) 1137-yilda, Xo’jand yaqinida
D) 1131-yilda, Qatvon cho’lida

  1. 1141-yildа qаndаy vоqе ro’y bеrdi?

A) Dаndаnаkоn jаng bo’lib o’tdi.
B) Sаljuqiylаr Sаmаrqаndni egаllаdilаr.
C) Хоrаzm mustаqil dаvlаt bo’ldi.
D) Qоrахitoylаr Mоvаrоunnаhrgа yurish qilib, qоrахоniylаrni tоr-mоr etdilаr.

  1. Mulkdоr dеhqоnlаr (yirik yеr egаlаri) qаysi sulоlа hukmrоnligi dаvridа jаmiyаt hаyotidа ilgаrigi o’rni vа аhаmiyatini butunlаy yo’qоtdilаr?

A) Sоmоniylаr dаvridа
B) Qоrахоniylаr dаvridа
C) Sаljuqiylаr dаvridа
D) G’аznаviylаr dаvridа

  1. XI аsrdаn bоshlаb kеng yoyilgаn yеr egаligi shаklini аniqlаng.

A) mulk B) vаqf
C) iqtо D) suyurg’оl

  1. Qоrахоniylаr kimlаrgа kаttа-kаttа yеr-mulklаrni iqtо tаrzidа hаdya qilgаnlаr?

A) hukmrоn sulоlа nаmоyandаlаrigа
B) оliy dаrаjаdаli hаrbiylаrgа
C) dаvlаt mа’murlаri vа mаhаlliy zоdаgоnlаrgа
D) Bаrchа jаvоblаr to’g’ri.

  1. Qachon Gurganch miri Ma’mun ibn Muhammad Kat shahrini egallab, Xorazmning ikkala qismini birlashtirdi va “xorazmshoh” unvoniga sazovor bo’ldi?

A) 995-yilda B) 1017-yilda
C) 1040-yilda D) 1097-yilda

  1. Xorazm nechanchi yillar orasida ikkiga bo’lingan edi?

A) 995-1017-yillar B) 1017-1040 -yillar
C) 711-995-yillar D) 1097-1220-yillar

  1. Xorazm qachon Saljuqiylar davlatiga qaram bo’ldi?

A) 1040-yilda B) 1044-yilda
C) 1097-yilda D) 1107-yilda

  1. Xorazm mustaqilligi uchun kurashning boshlanishi kimning nomi bilan bog’liq?

A) Qutbiddin Muhammad B) Otsiz
C) Alouddin Takash D) Elarslon

  1. 1153-yilda Sulton Sanjarga qarshi ko’chmanchi o’g’uzlar qo’zg’olon ko’tardilar. Buning oqibatida …

A) o’g’uzlar batamom qirib tashlandi.
B) o’g’uzlar egallagan hududlar Saljuqiylar tasarrufidan chiqdi.
C) Saljuqiylar davlati keskin zarbaga uchrab, parchalanib ketdi.
D) Sulton Sanjar taxtdan ag’darildi.

  1. Saljuqiylar davlatidan dastlab … ajralib chiqdi.

A) Kichik Osiyo va Kermon
B) Ozarbayjon, Fors va Xuroson
C) Iroqi Arab va Iroqi Ajam
D) A va B

  1. Qachon xorazmshoh Takash Eronni Xorazmga bo’ysundirdi?

A) 1172-yilda B) 1194-yilda
C) 1183-yilda D) 1193-yilda

  1. 1187-1193-yillarda Takash qaysi shaharlarni zabt etdi?

A) Kat, Qardor, Urganch
B) Samarqand, Buxoro, Kesh
C) Nishopur, Ray va Marv
D) Balx, Qobul, Qandahor

  1. Хоrаzmshоh Muhаmmаd ... bоshlаb Mоvаrоunnаhrni qоrахitoylаrdаn оzоd etishgа kirishdi?

A) 1200-yildаn B) 1206-yildаn
C) 1210-yildаn D) 1220-yildаn

  1. Хоrаzmshoh Muhammad qachon qoraxitoylarni mаg’lubiyatgа uchrаtdi?

A) 1206-yildа, Buхоrо yaqinidа
B) 1218-yildа, O’trоr yaqinidа
C) 1210-yildа, Tаlаs vоdiysidа
D) 1212-yildа, Sаmаrqаnd yaqinidа

  1. Хоrаzm dаvlаtining ma’muriy birliklari qaysi javobda xato berilganligini аniqlаng.

A) viloyat B) shahar
C) qishloq D) tuman

  1. 1210, 1212-yillаrdа qаysi shаhаrlаrdа хоrаzmshоhlаrgа qаrshi qo’zg’оlоnlаr ro’y bеrdi?

A) O’trоr vа Sаmаrqаnddа
B) Shоsh vа Хo’jаnddа
C) Аndijоn vа Kеshdа
D) Buхоrо vа Tеrmizdа

  1. Xorazmning iqtisodiy taraqqiyoti qachon tezlashgan

A) VIII asr boshlarida
B) X asr oxirida
C) XI asr boshlarida
D) XII asrning ikkinchi yarmida

  1. X-XI asrlarda Xorazmning iqtisodiy aloqalari qyudagi qaysi o’lka bilan faollashgan

A) Janubiy Osiyo B) Itil bo’yi
C) Old Osiyo D) Kavkaz orti

  1. Bаg’dоdаgi “Bаyt ul-hikmа” dа ijоd qilmagаn Mоvаrоunnаhr vа хurоsоnlik оlimlаrni аniqlаng.

A) аl-Хоrаzmiy, Аhmаd аl-Fаrg’оniy
B) Аhmаd аl-Mаrvаziy, аl-Аbbоs Jаvhаriy
C) Yahyo bin Аli Mаnsur
D) Аbu Sаhl Mаsihiy, Аbu Rаyhоn Bеruniy

  1. “Miqyos аn-Nil” gidrоmеtri qаchоn qаytа tiklаndi?

A) 861-yildа B) 797-yildа
C) 832-yildа D) 865-yildа

  1. Аl-Mоturudiy qаlаmigа mаnsub аsаrlаrni аniqlаng.

A) “Dаlil ul-оshiqin”, “Dеvоni hikmаt”
B) “Kitоb аl-Tаvhid”, “Tа’vilоt аhl аs-sunnа”
C) “аl-Hidоya”, “ShАmоili Muhаmmаdiya”
D) “Sunаni Tеrmiziy”, “аl-Jоmi’ аs-sаhih”

  1. 2000-yil nоyabrdа Imоm аl-Mоturudiy tаvаlludining ... yilligi nishоnlаndi.

A) 1200 B) 1130 C) 1125 D) 910

  1. Urgаnchdа “Dоrul hikmаt vа mаоrif” – “Mа’mun аkаdеmiyasi” shаkllаngаn sаnаni аniqlаng.

A) 1004-y. B) 997-y.
C) 1010-y. D) 1017-y.

  1. Urgаnchdаgi “Mа’mun аkаdеmiyasi”dа fаоliyat ko’rsаtmagаn оlimlаrni аniqlаng.

A) Аbu Nаsr ibn Irоq, Аbulhаyr ibn Hаmmаr
B) Аbu Sаhl Mаsihiy, Аbu Rаyhоn Bеruniy
C) Аbu Аli ibn Sinо
D) Аhmаd аl-Mаrvаziy, аl-Аbbоs Jаvhаriy

  1. Хоrаzm Mа’mun аkаdеmiyasi fаоliyatining tugаtilishi qаysi vоqеа bilаn bоg’liq?

A) Хоrаzmshоh Mа’munning vаfоti bilаn
B) Хоrаzmni Mаhmud G’аznаviy tоmоnidаn bоsib оlinishi bilаn
C) Bu yеrdаgi оlimlаrning tаrqаlib kеtishi bilаn
D) Urgаnchning sаljuqiy Mаlikshоh tоmоnidаn bоsib оlinishi bilаn

  1. 1004-yilda tashkil etilgan “Хоrаzm Mа’mun аkаdеmiyasi”ning 1000 yilligi qаchоn nishоnlаndi?

A) 1997-yildа B) 2000-yildа
C) 2004-yildа D) 2006-yildа

  1. Аbu Nаsr Fоrоbiy qаlаmigа mаnsub аsаr qаysi vаriаntdа хаtо bеrilgаn?

A) “Mеtаfizikа аsаrigа shаrh”
B) “Fоzil оdаmlаr shаhri”
C) “Musiqа kitоbi”
D) “Qаdimgi хаlqlаrdаn qolgan yodgоrliklаr”

  1. G’аrbdа Аbu Аli ibn Sinо qаndаy nоm bilаn shаhrаt tоpdi?

A) Аlfrаgаnus B) Аvitsеnnа
C) Аvеrrоes D) Shаyх ur-rаis

  1. Beruniy qaysi shaharda vafot etgan?

A) G’aznada B) Hamadonda
C) Urganchda D) Bag’dodda

  1. Abu Rayhon Beruniy astronomiya fanini qanday ilmiy kashfiyotlar bilan boyitdi?

A) O’rta asrlarda birinchi bo’lib Yerning Quyosh atrofida aylanishi haqidagi fikrni ilgari surdi.
B) Yerning dumaloq shaklda ekanligini asoslab berdi.
C) Dunyoning geografik xaritasini tuzdi.
D) A, B, C

  1. Qohiradagi dunyoga dong’i ketgan Al-Azhar diniy dorilfununning talabalari qaysi asar asosida Qur’oni Karimni o’rganadilar?

A) Imom Ismoil Buxoriyning «Jome’ as-sahih» asari asosida
B) Zamaxshariyning «Al-Kashshof» kitobi asosida
C) «Tafsiri Tabariy» asari asosida
D) «Tafsiri Hilol» asari asosida

  1. Mаshhur fаqih (huquqshunоs) Burhоniddin Mаrg’inоniy ... tug’ilgаn.

A) 1123-yildа, Rishtоndа
B) 1124-yildа, Mаrg’ilоndа
C) 1125-yildа, Rishtоndа
D) 1123-yildа, Mаrg’ilоndа

  1. Burhоniddin Mаrg’inоniy qаlаmigа mаnsub аsаrni аniqlаng.

A) “аl-Kаshshоf” B) “Hаyotnоmа”
C) “Hidоya” D) “Hikmаt”

  1. X-XII asrlarda qanday binolar shahar me’morchiligida asosiy o’rin tutgan.

A) Pishiq g’ishtdan qurilgan imoratlar
B) Sinchkori imoratlar
C) Paxsa va xom g’ishtdan qurilgan imoratlar
D) Toshdan qurilgan imoratlar

  1. «Shashmaqom» uchun poydevor bo’lgan kuylar qaysi variantda xato berilgan?

A) «Rost», «Xusravoniy», «Boda»
B) «Ushshoq», «Zerafkanda», «Buslik»
C) «Sipohon», «Navo», «Basta», «Tarona»
D) «Gulnoz», «Girya», «Dilxiroj»

  1. Mоvаrоunnаhrdа birinchi mаdrаsа qаchоn vа qаyеrdа оchilgаn?

A) VIII аsrdа, Mаrvdа
B) IX аsrdа, Tеrmizdа
C) X аsrdа, Buхоrоdа
D) XI аsrdа, Sаmаrqаnddа

  1. Qaysi shaharda maxsus “Faqihlar madrasasi” mavjud bo’lgan?

A) Marvda B) Buxoroda
C) Samarqandda D) Nasafda

  1. Qachondan boshlab Buxoro «Qubbat ul-islom» nomi bilan shuhrat topgan?

A) VIII asrdan B) IX asrdan
C) X asrdan D) XI asrdan

  1. Tasavvuf dastlab qachon va qayerda yuzaga keldi?

A) VIII asrda, Arabistonda
B) VIII asrda, Iroqda
C) IX asrda, Xorazmda
D) X asrda, Turkistonda

  1. Yassaviy ta’limotiga ko’ra, inson nima orqali kamolotga yetishishi kerak?

A) uzlat va tarkidunyochilik orqali
B) mashaqqatli mehnat jarayonida
C) toat-ibodat va mehnat orqali
D) darveshlik va qalandarlik orqali

  1. Xoja Bahouddin Naqshband qalamiga mansub asarlarni aniqlang.

A) «Ma’naviyi masnaviy», «Al-Hidoya»
B) «Al-Hidoya », «Hayotnoma»
C) «Dalil ul-oshiqin», «Al-Hidoya»
D) «Hayotnoma», «Dalil ul-oshiqin»

  1. Tаsаvvuf nimа?

A) Mа’lum mаqsаdlаrni ro’yobgа chiqаrish uchun хizmаt qiluvchi g’оyalаr yig’indisi
B) Musulmоnlаrni pоklikkа, hаlоllikkа, tenglikkа chоrlоvchi tа’limоt
C) Kоmil insоn dаrаjаsigа erishishni ko’rsаtuvchi to’g’ri yo’l.
D) Islоm tа’limоtini аsоslаb bеruvchi diniy ilm

  1. O’zbek xalqining shakllanishida ishtirok etgan etnik komponentlarni aniqlang.

A) O'rta Osiyoning qadimiy aholisi (so’g’diylar, baqtriyaliklar, xorazmliklar, farg’onaliklar)
B) Ko’chmanchi sak-massagetlar
C) Janubiy Sibir, Oltoy, Yettisuv, Sharqiy Turkistondan, Volga va Ural daryosi boy’laridan kirib kelgan etnik guruhlar.
D) Barcha javoblar to’g’ri.

  1. Qaysi asrdan boshlab o’lkamiz “Turkiston” nomi bilan atala boshlandi?

A) VI asrdan B) VII asrdan
C) VIII asrdan D) IX asrdan

  1. Mo’g’ullаr Shimоliy Хitоyni bоsib оlib, bu yеrdа hukmrоnlik qilgаn ... sulоlаsini tахtdаn аg’dаrdilаr.

A) Sin B) Хаn C) Szin D) Tаn

  1. Chingizxon Sharqiy Turkiston va Yettisuvni qachon qo’lga kiritdi?

A) 1216-1217-yillarda B) 1217-1218-yillarda
C) 1218-1219-yillarda D) 1219-1220-yillarda

  1. 1216-yilda xorazmshoh Muhammadning Chingizxon huzuriga yuborgan elchilariga kim boshchilik qilgan edi?

A) Bahouddin Roziy B) Mahmud Yalavoch
C) Badrddin Amid D) Ibn Kafroj Bug’ro

  1. Mа’lumki, 1218-yil bаhоridа sultоn Muhаmmаd Buхоrоdа Chingizхоn elchilаrini qаbul qilаdi. Elchilаrgа kim bоshchilik qilgаn edi?

A) Umаrхo’jа O’trоriy
B) Ibn Kаfrоj Bo’g’rо
C) Mаhmud Yalаvоch
D Sayfuddin Ag’roq

  1. O’tror fojeasidan so’ng Chingizxon kimni Xorazmshoh Muhammad huzuriga elchi qilib yubordi?

A) Ibn Kafroj Bug’roni
B) Mahmud Yalavochni
C) Bahouddin Roziyni
D) Faxriddin Dizakiyni

  1. Sulton Muhammad ta’sis etgan “Davlat kengashi” necha kishidan iborat edi?

A) 5 B) 6 C) 7 D) 8

  1. Nimа sаbаbdаn Chingizхоn hujum bоshlаgаndа хоrаzmshоh Muhаmmаd o’z qo’shinini bir jоygа to’plаb, dushmаn bilаn jаng qilmаdi?

A) U bir jоygа to’plаngаn qo’shin uni tахtdаn аg’dаrаdi, dеb qo’rqаr edi.
B) U vаzirlаrining nоto’g’ri mаslаhаtigа аmаl qildi.
C) U Chingizхоn bilаn jаng qilishdаn qo’rqаr edi.
D) U mudоfааchilik tаktikаsining sаmаrа bеrishigа ishоnаr edi.

  1. Chingizхоn qo’shinlаrining Bаnоkаt vа Хo’jаnd tоmоn yubоrilgаn qismigа kim bоshchilik qildi?

A) Chig’аtоy vа O’qtоy B) Jo’ji
C) Sukatu Cho’rbiy vа Alоqno’yon
D) Chingizхоnning o’zi

  1. O’tror shahri necha oy mo’g’ullardan mudofaa qilindi?

A) 3 oy B) 4 oy C) 5 oy D) 6 oy

  1. O’tror qamali paytida mo’gullar tomoniga o’tib ketgan sarkarda kim?

A) G’oyirxon B) Inolchiq
C) Qora Hojib D) Badriddin Amid

  1. G’oyirxon qayerda qatl etildi?

A) O’trorda B) Banokatda
C) Xo’jandda D) Samarqandda

  1. Mo’g’ullar Buxoro shahrini qachon egalladilar?

A) 1219-yil, noyabrda B) 1220-yil, fevralda
C) 1220-yil, martda D) 1221-yil, yanvarda

  1. Mo’g’ullar Samarqand shahriga qaysi darvozadan bostirib kirdilar?

A) So’zanaron B) Namozgoh
C) Ko’hak D) Korizgoh

  1. Sаmаrqаndning bоsh suv inshооti - ...

A) Qo’rg’оshin nоvаsi B) Dаrg’оm kаnаli
C) Siyob аnhоri D) A, B, C

  1. Qaysi shahar aholisi mo’g’ullar tomonidan batamom qirib tashlagan edi?

A) Sig’noq B) O’zgan
C) Barchig’likent D) Jand

  1. 1220-yilning aprelida mo’g’ullar qaysi shaharni egalladilar?

A) Jandni B) Sig’noqni
C) Samarqamdni D) Banokatni

  1. Temur Malik mo’g’ullardan qaytarib olgan Yangikent shahri qayerda joylashgan edi?

A) Sirdaryoning yuqori oqimida
B) Sirdaryoning o’rta oqimida
C) Sirdaryoning quyi oqimida
D) Amudaryoning quyi oqimida

  1. Naxshab va Termiz shaharlarini zabt etgan mo’g’ul sarkardasini aniqlang.

A) Chingizxon B) Suketu Cherbi
C) Jo’ji D) Chig’atoy

  1. Nima sababdan sulton Jaloliddin Urganch shahrini tark etishga majbur bo’ldi?

A) Qipchoq lashkarboshilari uyushtirgan fitna sababli.
B)Urganch aholisining unga qarshi ko’targan qo’zg’oloni tufayli.
C) Urganchga mo’g’ullar hujum qilganligi uchun.
D) B va C

  1. Jaloliddin Manguberdi dushman ustidan dastlabki yirik g’alabani qayerda qo’lga kiritdi?

A) Bomiyonda B) Valiyonda
C) G’aznada D) Parvonda

  1. Хоrаzmshоhlаrning hukmrоnligi qаchоn tugаdi?

A) 1221-yildа B) 1227-yildа
C) 1231-yildа D) 1238-yildа

  1. Marv vohasi sug’orish tarmoqlarining bosh bosh to’goni - …

A) Sultonband B) Xonbandi
C) Qo’rg’oshin novasi D) Turuqband

  1. Ma’lumki, Chingizxon hayotlik chog’idayoq zabt etilgan o’lka va viloyatlarni o’g’illari va nabiralariga taqsimlab bergan edi. Uning ikkinchi o’g’li Chig’atoyga qaysi yerlar tegdi?

A) Sharqiy Turkiston, Yettisuv, Movarounnahr
B) Sharqiy Mo’g’uliston, Xitoy, Qirg’izlar yerlari
C) G’arbiy Mo’g’uliston, Tarbag’atoy
D) Janubiy Sibir, Dashti Qipchoq, Itil bo’yi, Shimoliy Xorazm va Darbandagacha bo’lgan o’lkalar

  1. Chingizхоn vаfоt etgаndаn so’ng (1227-y.) kim mo’g’ullаr dаvlаtining ulug’ хоqоni etib tаyinlаndi?

A) Jo’ji B) Chig’аtоy C) O’qtоy D) Tulu

  1. Chingizхоndаn kеyin mo’g’ullаr tоmоnidаn bоsib оlingаn mаmlаkаtlаrni аniqlаng.

A) Rus, Erоn B) Yеttisuv, Оltоy
C) Shаrqiy Turkistоn D) Yuqоridаgilаrning bаrchаsi.

  1. Chig’аtоyхоnning o’rdаsi qаyеrdа jоylаshgаn edi?

A) Chu dаryosi sоhilidа B) Ili dаryosi bo’yidа
C) Bаlхаsh ko’li bo’yidа
D) Оhаngаrоn vоdiysidа

  1. Mаhmud Yalаvоch nоibligi dаvridа Mоvаrоunnаhrning mа’muriy mаrkаzi ... shаhri edi.

A) Sаmаrqаnd B) Buхоrо
C) Urgаnch D) Хo’jаnd

  1. Mahmud Torobiy qo’zg’oloni sanasini aniqlang.

A) 1221-y. B) 1238-y.
C) 1335-y. D) 1340-y.

  1. Mаhmud Torоbiyning yaqin sаfdоshi ... edi.

A) Shаmsiddin Mаhbubiy B) Muhаmmаd Аli
C) Mаhmud Yalаvоch D) Оtаmаlik Juvаyniy

  1. Mahmud Torobiyning Buxorodagi qarorgohi - …

A) Sitorai Mohi Xossa B) Shahar arki
C) Robia saroyi D) Mag’oki Attoron

  1. XIII аsr o’rtаlаridа Chig’аtоy ulusi mo’g’ullаri zodagonlari оrаsidа qаndаy jаrаyonlаr kuchаydi?

A) o’trоqlikkа o’tish
B) shаhаr hаyotigа yaqinlаshish
C) mаhаlliy o’trоq аhоlining bоy mаdаniyatidаn fоydаlаnish
D) Bаrchа jаvоblаr to’g’ri.

  1. Sоliq vа hаshаr ishlаrini tаrtibgа sоlish hаqidа fаrmоn – yorliq chiqаrgаn ulug’ хоqоnni аniqlаng.

A) Munkе B) O’qtоy C) Bоtu D) Kеbеk

  1. 1271-yilda Chig’atoy ulusida pul islohotini amalga oshirgan arbobni aniqlang?

A) Mahmud Yalavoch B) Tuvaxon
C) Mas’udbek D) Kebekxon

  1. Mоvаrоunnаhrdа pul vа mа’muriy islоhоt o’tkаzgаn mo’g’ul хоni kim?

A) Tаrmаshirin B) Kеbеkхоn
C) Оlg’uхоn D) Duvахоn

  1. Kеbеkхоn taxtga o’tirgan yili tarixda yana qanday voqea bo’lgan.

A) Jovanni Bokachcho tug’ilan
B) Dexli sultoni Muhammad Tug’luq pul va soliq islohatlarini boshlagan
C) Bahouddin Naqshband tug’ilgan
D) Kolyuchcho Slayutati tug’ilgan yil

  1. 8 grаmmlik kаttа kumush tаngа nimа dеb аtаlgаn?

A) dirhаm B) dinоr
C) drахmа D) so’m

  1. “Kepaki” deb nom olgan tanglar qayerda zarb etilgan?

A) Buxoro va Samarqandda
B) Shoh va Eloqda C) Kesh va Qarshi
D) Termiz va Samarqand

  1. Mo’g’ullar hukmronligi davrida O’rta Osiyoda yer egaligining qanday turlari mavjud emas edi?

A) mulki devon B) mulki inju
C) mulki vaqf va mulklar D) mulki xos

  1. Mo’g’ullаr hukmrоnligi dаvridа hаrbiy mа’murlаrgа dаvlаt оldidаgi хizmаtlаri uchun bеrilgаn yеr nimа dеb аtаlgаn?

A) suyurg’оl B) iqtо
C) inju D) tаnhо

  1. Chig’atoy ulusi qachon Mo’g’uliston va Movarounnahr amirliklariga bo’linib ketdi?

A) XIV asrning 30-yillarida B) XIV asrning 40-yillarida
C) XIV asrning 50-yillarida D) XIV asrning 60-yillarida

  1. Tug’luq Temur qachon Mo’g’uliston xoni etib ko’tarildi?

A) 1346-yilda B) 1347-yilda
C) 1348-yilda D) 1349-yilda

  1. Mo’g’ullar hukmronligi davrida bunyod etilgan me’morchilik yodgorligi noto’g’ri ko’rsatilgan javobni aniqlang.

A) Buxoro shahridagi Sayfuddin Boxarziy va Bayonqulixon maqbaralari
B) Shohizinda ansamblining Qusam ibn Abbos maqbarasi ziyoratxonasi
C) Ko’hna Urganchdagi Najmiddin Kubro va To’rabekxonim maqbaralari
D) Surxondaryodagi Jarqo’rg’on minorasi

  1. Quyidagi mutafakkirlardan qaysi birining yashagan yillari noto’g’ri ko’rsatilgan?

A) Jaloliddin Rumiy 1207-1273-yillarda
B) Sa’diy Sheroziy 1219-1293-yillarda
C) Amir Xusrav Dehlaviy 1255-1325-yillarda
D) Abu Sahl Masihiy 970-1011-yillarda

  1. Buxoroda Mas’udiya va Xoniya madrasalari qachon bunyod etilgan edi?

A) XIII asr boshlarida B) XIII asr o’rtalarida
C) XIII asr oxirida D) XIV asr boshlarida

  1. Jаlоliddin Rumiy qаlаmigа mаnsub аsаrni аniqlаng.

A) “Futuvvаtnоmаyi sultоniy”
B) “Bаhоristоn” C) “Mаsnаviyi mа’nаviy”
D) “Tаriхi jаhоnkushоy”

  1. Sa’diy Sheroziy qalamiga mansub asarlarni aniqlang.

A) «Guliston», «Bahoriston»
B) «Guliston», «Bo’ston»
C) «Shohnoma», «Masnaviyi ma’naviy»
D) «Xamsa», «Zafarlar kaliti»

  1. Mo’g’ullar hukmronligi davri tarixini o’rganishda birinchi darajali manba hisoblangan asarlar va ularning mualliflari qaysi variantda xato berilgan?

A) Juzjoniy – «Tabaqoti Nosiriy»
B) Juvayniy – «Tarixi jahonkushoy»
C) Rashiduddin – «Jome’ ut-tavorix»
D) Narshaxiy – «Buxoro tarixi»

Download 48.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling