Банкларнинг вужудга келиши товар пул муносабатларининг асосий элементлари сифатида, пулнинг қиймат шакли пайдо бўлиши билан бир даврга тўғри келган


Download 17.95 Kb.
bet1/2
Sana28.12.2022
Hajmi17.95 Kb.
#1012180
  1   2
Bog'liq
Банкларнинг вужудга келиши товар


Банкларнинг вужудга келиши товар – пул муносабатларининг асосий элементлари сифатида, пулнинг қиймат шакли пайдо бўлиши билан бир даврга тўғри келган. Иқтисодий адабиётларда дастлабки банкларнинг вужудга келиши ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Айрим иқтисодчи олимлар банкларни феодализм даврида вужудга келганлигини таъкидлашса, уларнинг айримлари эса капиталистик тузумнинг дастлабки даврларида пайдо бўлганлигини таъкидлайди. Учинчи гуруҳ олимлар, банклар фаолиятига хос бўлган операциялар милоддан илгариги даврларда пайдо бўлганлигини қайд этадилар.
Манбаларга кўра, дастлабки банкирлар кичик – кичик дўконларда маҳаллий пулларни хорижий пул бирликларига маълум даражадаги тўлов эвазига алмаштириб беришган. Шунингдек, йирик пул эгаларининг пуллари ва тижорат векселларини тегишли ҳақ эвазига сақлаш билан шуғулланган. Кейинчалик банклар вақтинчалик бўш пул маблағларни тегишли шартлар асосида жалб этиб, ушбу маблағларга эҳтиёжи бўлган шахсларга маълум тўлов эвазига бера бошлаган.
Тарихий манбаларга кўра, дастлабки банклар Грецияда пайдо бўлган, кейинчалик халқаро савдо муносабатларининг ривожланиши натижасида европа мамлакатларида банклар вужудга келган. Шунингдек, натурал хўжаликнинг барҳам топиши, товар – пул муносабатларининг ривожланиши натижасида ҳисоб – китоблар ва кредитларнинг роли шиддат билан ортиб борди. Булар ўз навбатида бир маромдаги ҳисоб – китоб ва пул муомаласини ташкил этиш заруриятини келтириб чиқарди. Бу жараён ўз – ўзидан банкларнинг ташкил топиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.
Айрим иқтисодий адабиётларда, дастлабки банклар ибодатхона (бутхона)ларда ташкил топганлиги таъкидланади. Ибодатхоналар ҳукуматнинг ва диний ташкилотларнинг захира фондлари сифатида хизмат қилган. Уларда озиқ – овқат захиралари ва бошқа қимматбаҳо буюмлар сақланган. Кейинчалик ибодатхоналар тўлов воситаларини бажарадиган олтин, кумуш ва бошқа қимматбаҳо металларни сақлаш билан бирга, пул муомаласини ташкил этиш жараёнларида ҳам бевосита иштирок этишган. Бунга 2011 йил июлида Ҳиндистоннинг ибодатхоналаридан бирида йирик миқдорда олтин ва бошқа бойликларни топилганлигини мисол сифатида келтириш мумкин. Топилма жуда катта миқдорга тенг бўлиб, қачон ва ким томонидан қўйилганлиги маълум эмас1.
Ибодатхоналар қадимда банклар вазифасини бажарганлигининг ва уларни барқарорлигининг асосий сабабларидан бири, давлат ва диндорларнинг асрлар давомида ибодатхоналарда хизмат қилувчиларга нисбатан юқори даражада ишончнинг шаклланганлиги ҳисобланади. Бу ўз навбатида бошқаларда ҳам ибодатхоналарда пул маблағларни сақлашга бўлган ишончини қозонган. Дастлаб ушбу анъана қадимий Шарқда вужудга келган бўлса, кейинчалик қадимги Греция ва Рим ҳамда Европага тарқалган.
Қадимги Грецияда давлат ва унинг расмий ходимлари, заргарлар, савдогарлар ва бошқа зодагонлар ибодатхоналарнинг (Дельфий, Делосс, Самосс, Эфесс каби ибодотхоналар) алоҳида шахсларига пул маблағларини сақлаш ва тегишли операцияларни амалга оширишга ишонч билдириб, уларга пул маблағлари ва қимматбаҳо металларни сақлаш, шунингдек, уларнинг топшириқларига биноан ҳисоб – китобларни амалга оширишга рухсат берган. Бунинг баробарида, мамлакатда меҳнат тақсимоти ва иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши, ўзаро молиявий айирбошлаш ҳажмининг ортиши натижасида ушбу ибодотхоналарда пул ишлари билан шуғулланган шахслар молиявий воситачилар сифатида майдонга чиқа бошлади.
Тахминан эрамиздан олдинги VII асрларда йирик ибодатхоналарнинг кичик – кичик молиявий воситачилик дўконларига айланиб бориши натижасида, шунингдек, пул муомаласини тартибга солишда муаммоларнинг вужудга келаётганлиги сабабли металл тангаларни муомалага чиқариш ва пул муомаласини тартибга солиш ҳуқуқини давлат ўз қўлига ола бошлади.
Ҳозирги кунда, сиз билан биз банк сифатида биладиган молиявий муассасаларнинг дастлабки кўринишлари XVI асрда Англияда вужудга келган. Эътиборли жиҳати шундаки, дастлабки банкирлар олтин металлардан турли зебу – зийнатлар ясайдиган заргарлар ёки йирик савдо билан шуғулланадиган савдогарлар ичидан чиққан. Шунингдек, Флоренция ва Венецияда XVI асрда жиробанклар вужудга келди. Кейинчалик банклар Амстердам, Гамбург, Миланд, Нюренберг каби йирик шаҳарларда ташкил топа бошлаган. Ушбу банклар асосан йирик савдогарларнинг олтин тангаларини сақлаш ва уларнинг тўлов ҳисоб – китобларини амалга ошириш билан шуғулланган.
Жиробанклар ўзаро доимо бир бирлари билан боғлиқликда иш юритувчилар ва савдогарлар томонидан ташкил этилган. Улар маълум бир муддатда, масалан ҳафтада бир йиғилишиб, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишган, йиғилиш юмалоқ стол атрофида амалга оширилган. Бунда агар бир иштирокчи тўловга нолойиқ бўлиб қолса, нотўловлик занжири вужудга келган, бу ҳол кўпинча “юмолоқ стол”нинг дарз кетишига, яъни банкрот бўлишига олиб келган.
Ҳозирги пайтда фаолият юритаётган Марказий банкка ўхшаган банк биринчи марта Стокгольмда 1650 йилда, кейинчалик 1694 йилда Англияда ташкил топган бўлиб, бу банк пул эмиссиясини амалга ошириш, мамлакатда тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш каби ишларни бажарган.
Банклар йирик савдогарлар, заргарлар ва бошқа шахсларнинг ҳисоб – китобларини бажариш билан бирга, жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларини жалб қилиш асосида жуда йирик миқдорда ссуда капиталини жамғарадилар, ушбу маблағ кредит сифатида иқтисодиётнинг турли бўғинларига йўналтирилади. Шу тариқа, капиталистик жамиятда “банк” деб юритиладиган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи “корхона”лар ташкил топди.
Банкларнинг моҳиятига иқтисодий адабиётларда турли ёндашувлар мавжуд. “Банк” этимологиясига эътибор қаратадиган бўлсак, “банк” сўзи қадимги французча “banque” ва италиянча “banса” сўзларидан пайдо бўлиб, “алмаштириш столи” маъносини англатишининг гувоҳи бўламиз.

Download 17.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling