4-жадвал Тажриба-синов ишларига жалб этилган ўқувчилар сони
Download 473.7 Kb.
|
lotinga o\'girish
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-жадвал
Ta’lim tizimida pедагогика va психология fanларида олиб борилаётган тадқиқотларнинг самарадорлиги муайян методиканинг ишлаб чиқилганлиги ва унинг узлуксиз таълим тизимини такомиллаштиришга қўшаётган ҳиссаси билан белгиланиши барчага яхши маълум. Шу сабабли тажриба ва назорат гуруҳларини шакллантириб олиш тажриба-синовдан ўтказилаётган методиканинг самарадорлигини аниқлашда муҳим омил саналади. Анъанага таянган ҳолда бошланғич синф ўқувчиларида ўқув-билиш компетенцияларини шакллантиришга оид методиканинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида бир-бирига муқобил бўлган иккита гуруҳ шакллантирилди. Тажриба ва назорат гуруҳларига жалб этилган ўқувчилар сони тегишли равишда белгиланди. Тажриба-синов ишлари танлаб олинган 3 та мактабда (жами 251 нафар ўқувчи ва 60 нафар ўқитувчи) ўтказилди. Тажриба-синов майдонлари сифатида қуйидаги мактаблар белгиланди (4-жадвал): 4-жадвал Тажриба-синов ишларига жалб этилган ўқувчилар сони
Тадқиқот муаммосини ечишга йўналтирилган тажриба-синов ишлари қуйидаги ташкилий вазифаларни ҳал этиш асосида олиб борилди: тажриба-синов майдонларини белгилаш; тажриба-синов ишларини олиб боришга масъул бўлган ўқитувчилар гуруҳини шакллантириш; тажриба ва назорат гуруҳларини белгилаш; тажриба жараёнига жалб этилган ўқитувчиларни синов ишларининг моҳияти билан таништириш; ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шакллантиришга оид махсус методикани ишлаб чиқиш. Қайд этиб ўтилганидек, тажриба-синов ишлари танлаб олинган мактабларнинг 1-4 синфларида амалга оширилди. Тажриба-синов ишларини ташкил этишда мақсадни аниқлаб олиш, мақсад доирасида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаш, материаллар мазмунини тўлақонли ёритишга хизмат қиладиган шакл, методика ва воситаларни аниқлаш, бошланғич синф ўқувчиларининг фанга бўлган қизиқишлари даражасини аниқлаш; ўқувчиларда фанга бўлган қизиқишни шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитларини ўрганиш; тизимли билимлар бериш, бошланғич синф ўқувчиларида ўқув-билиш компетенцияларини шакллантиришга хизмат қилиши тўғрисидаги ғояга асосланувчи махсус методика самарадорлигини тажриба-синов асосида аниқлаш; бошланғич синф ўқувчилари томонидан муаммоли топшириқларни бажарилиш ҳолати даражасини белгиловчи назоратни йўлга қўйиш, натижаларни умумлаштириш, таҳлил этиш ва хулоса қилиш, самарадорлик даражасини эътироф этиш асосида навбатдаги фаолият йўналишини белгилаб олиш вазифалари бажарилди. Бу ҳаракат ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини шаклланганлик даражасини ўрганиш, улар ўртасида анкета ва тест сўровларини ўтказиш, суҳбатлар ташкил этиш асосида амалга оширилди. Тажриба-синов ишлари бошланишидан олдин PIRLS баҳолаш дастурида белгиланган тартиб асосида бошланғич синф ўқувчилари ота-оналари билан фарзандлари ҳақида маълумотларни олиш учун анкета саволлари ўтказилди. Жумладан: Сиз ўз фарзандингиз хулқини қандай баҳолайсиз? Сизнинг фарзандингиз соғлиги қандай? Сизнинг фарзандингиз қандай ўйинларни яхши кўради? Сизнинг фарзандингиз боғчага борганми? Уни боғчага жалб этишда қийинчилик бўлганми? Бу нимада кўринади? Нутқида муаммо борми? Логопед машғулотига борадими? Қандай кайфиятда мактабга боради? Эрталаб осон турадими? Фарзандингиз соат нечида ухлайди? Муваффақиятсизликка қандай қарайди? Қайси фанга қизиқади? Сиз фарзандингиз билан бирга дарс тайёрлашга қанча вақт ажратасиз? Фарзандингиз қайси фандан уй иши тайёрлашга қийналади? Фарзандингиз ўртоқлари кимлар? Биргаликда бадиий китоб ўқийсизми? Тенгдошлари билан мулоқотга қандай киришади? Жадвал кўринишида беринг!!! ва бошқалар. Бу ўз навбатида тадқиқот ишимизнинг самарали якунланишида катта аҳамиятга эга. Тадқиқот доирасида қўйилган мақсадга мувофиқ қуйидаги вазифаларни ҳал этиш муҳим бўлди: ўрганилаётган компетенцияларнинг компонентли таркибининг психологик-педагогик характеристикасини аниқлаш билан «ўқув-билиш компетенцияси» тушунчасининг моҳиятини аниқлаш; ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шакллантиришнинг мақсадли-натижавий моделини лойиҳалаштириш ҳамда экспериментал текшириш; ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шакллантиришга имкон берувчи комплекс педагогик шароитларни тажриба-синов йўллари билан текшириш. Диссертациянинг биринчи бобида ёритилган назарий тадқиқот кўрсатишича, ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган мақсадли-натижавий модел тадқиқ этилаётган компетенцияларнинг ривожланиш даражаси ошишига катта таъсир кўрсатади. Ўқитувчилар иш тажрибаларини ўрганиш натижасида, машғулотни ташкил этишда камчиликлар борлиги маълум бўлди. Шу мақсадда ўқитувчилар ўртасида машғулотни ташкил этишнинг аҳамиятини ёритувчи маъруза, семинар ва амалий тренинглар ўтказилди. Ўқувчилар эътиборига ҳавола этилаётган матн, маълумот ва тушунчаларнинг ўзига хос бўлган томонларини ажрата олиши, уларнинг ўзаро таъсир хусусиятига эга фанлар билан таққослаши, умумий жиҳатларни гуруҳлаш асосида ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб топиб, хулосаларни чиқара олиши ўқитувчи томонидан замонавий педагогик фаолияти (модератор, фасилитатор, тьютор, ментор) мазмунига боғлиқ эканлиги тушунтирилди. Шу сабабли тажриба-синов ишларини олиб бориш жараёнида машғулотни ташкил этилишига жиддий эътибор қаратилди. Машғулотнинг ноанъанавий методлар ёрдамида ташкил этилишида ўқитувчиларнинг чуқур мутахассислик билимлари, шунингдек, касбий маҳоратга эга эканликлари муҳим аҳамият касб этади. Ўқувчиларнинг оғзаки ҳикоя қилиши, тушунтира олиши, савол-жавобда фикрлаш операцияларини кўрсата олиши ҳамда расм, тасвир, чизма ва жадвал кўринишидаги маълумотларни ўқиш ва тушуниш даражаси кузатилди ва таҳлил қилинди. Тадқиқот давомида бошланғич синфларда ўқитиладиган фанлардан ўқувчиларнинг билимларни ўзлаштириш сифатини ошганлик даражасини аниқлаш мақсадида қўлланилган ҳар бир назорат тури бўйича муайян мезонларга таяниб иш кўрилди. Жумладан: анкета сўровлари бўйича ўқувчиларнинг жавоблари: юқори, ўрта ва паст даражалар; тест сўровлари бўйича: тўғри ва нотўғри тарзида; суҳбатлар ва ўқувчилар фаолиятини ўрганишда уларнинг фанлардан билимларни ўзлаштиришга бўлган муносабатлари: ижобий ва салбий тарзида баҳолаб борилди. Юқорида қайд этилган назорат ишлари бўйича ўқувчиларда ўқув-билиш компетенцияларини шакллантиришнинг умумий ҳолати эса қуйидаги уч даража билан белгиланди: юқори, ўрта ва паст даражалар. Қайд этилган даражаларни белгилашда диссертациянинг биринчи бобида ёритилган ва бошланғич синф ўқувчиларида ўқув-билиш компетенцияла-рининг шаклланганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган мезонларга асосланилди (5-жадвал). Download 473.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling