4-жадвал Тажриба-синов ишларига жалб этилган ўқувчилар сони


PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида м


Download 473.7 Kb.
bet5/6
Sana20.06.2023
Hajmi473.7 Kb.
#1634400
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
lotinga o\'girish

PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини тажриба ва назорат гуруҳларида шаклланганлик даражаси



Гуруҳ

Компонентлар

Шаклланганлик даражаси

Паст
(%)

Ўртача
(%)

Юқори
(%)

Тажриба

Мотивацион

14,6

49,0

36,4




Когнитив

11,4

49,0

39,6




Операцион-технологик

18,0

57,0

25,0




Рефлексив-баҳолаш

19,0

60,0

21,0




Синов

Мотивацион

18,0

48,0

34,0







Когнитив

20,0

41,0

39,0







Операцион-технологик

30,0

50,0

20,0







Рефлексив-баҳолаш

35,0

54,0

11,0




Демак, диагностика натижалари ўқувчиларда таянч компетенциялар барқарор шаклланганлигини кўрсатди. Тадқиқот давомида умумўқув кўникмалар ва ўқув фаолиятининг шаклланганлиги; ўқувчининг ички позицияси, ўқишга нисбатан мотивациясининг шаклланганлиги; ҳамкорликни ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнини кучайтириш бўйича фаолиятнинг шаклланганлиги диагностика қилинди. Ҳамкорликни ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнини кучайтириш бўйича фаолиятнинг шаклланганлиги кузатилди. Мазкур методикани таҳлил қилиш асосида ўқувчиларда келишув ва ҳамкорлик шаклланганлигининг ўртача даражаси аниқланди. Бу қилинган ишларнинг амалий натижасидир.


Тадқиқот мақсади ва вазифаларини ҳамда таҳлил қилинган ўзгаришлар хусусиятларини инобатга олиб, биз томондан статистик операциялар амалга оширилди: тадқиқот мақсади ва вазифаларига мувофиқ турли гуруҳларда ўрганилаётган кўрсаткичлар солиштирилди. Тажриба-синов ишларининг назорат босқичи натижалари бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишларни ташкил этиш асосида шаклланганлик даражаси ижобий ўсганлигини кўрсатди. Бу ўз навбатида биз томондан белгиланган педагогик шароит (бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини шакллантириш босқичлари кетма-кетлигига амал қилиш; ностандарт муаммоли вазиятларни яратиш ва уларни ечиш методларини шакллантириш; ўқувчиларни лойиҳалаш фаолиятига жалб этиш; ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини шакллантириш ва баҳолашда портфолиодан инструмент сифатида фойдаланиш)ларнинг самарадорлигидан далолат беради, бу бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишларни ташкил этиш асосида шакллантиришнинг мақсадли-натижавий моделини тажриба-синов орқали текширишда мустақил ишлаш вазифаларини ечишни таъкидлайди.
Шундай қилиб, ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шакллантиришга йўналтирилган тажриба-синов ишлари натижаларига таянган ҳолда қуйидаги хулосаларга келинди: бошланғич синф ўқувчилари чуқур билимга эга эмаслар, улар эга бўлган тушунчалар юзаки, аксарият ҳолларда хаёлий тушунчалар бўлиб, мавзу юзасидан берилган саволларга асосли жавоб бера олмайдилар; педагогик кузатиш, бошланғич синф ўқувчиларининг ёш, психологик хусусиятларини ўрганиш натижаларининг кўрсатишича, уларда билишга бўлган иштиёқ, қизиқиш аста-секин пасайиб боради, бунинг асосий сабаби машғулот жараёнида уларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олинмаслиги ҳамда имкониятларининг етарли даражада баҳоланмаслиги; уларни фаол равишда ижтимоий-фойдали ишларга жалб этишга етарли даражада эътибор қаратилмайди, бу ҳолат эса уларнинг билим олиш билан бевосита муносабатда бўлишларига имкон бермайди; мазкур жараённи шакллантиришни ўрганишга қаратилган машғулотлар кўп ҳолларда вербал (маълумотларни оғзаки тарзда узатиш, ўқитувчи томонидан оғзаки баён этилаётган ҳикояни тинглаш) асосида ташкил этилади, ўқитувчилар мавзуларни кўргазмали воситалар ёрдамида тушунтиришга уринмайди, бунинг сабабини уларнинг етарли эмаслиги билан изоҳлайди; ташкил этилаётган машғулотларнинг анъанавий шакл ва методларга асосланиши ўқувчиларда ўқув-билиш компетенцияларининг шаклланишини сусайтиради ёки унинг юзага келишига имкон бермайди.
Демак, ўқитувчилар олдига ўқувчиларда ўқув-билиш компетенцияларини шакллантириш жараёнида юқорида қайд этиб ўтилган ҳолатларни бартараф этиш вазифаси қўйилмоқда. Бу ўринда уларнинг ўқувчиларда ўқув-билиш компетенцияларини шакллантиришга хизмат қилувчи методика, шакл, метод ва воситалардан самарали фойдалана олишлари мақсадга мувофиқ.
Педагогик тажриба-синов ишларининг тўртинчи умумлаштирувчи босқичида тажриба-синов ишларининг натижалари солиштирилди ва умумлаштирилди. Натижалар, тажриба ҳамда назорат гуруҳларидан олинган кўрсаткичлар бўйича ўзаро таққосланди. Амалга оширилган синовлар ўқувчилар томонидан яхши ўзлаштирилганлигини кўрсатди. Олинган натижалар ҳисобланиб, хулосалар чиқарилди. Якуний назоратларда топширилган мустақил ишларнинг амалий аҳамиятини инобатга олувчи ҳамда ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини шакллантириш сифатларининг ортганлик даражасини баҳоловчи сўров натижалари таҳлил қилинди. Ўқувчилар кўрсатилган мезонлар бўйича баҳоланди. Тажриба натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар улар ўртасида ташкил этилган сўровлар, мустақил ижодий ишларни таҳлил этиш асосида ҳосил қилинди.
2017-2020 йилларда Наманган, Тошкент, Навоий вилоятларида жойлашган мактабларнинг тажриба ва назорат гуруҳларига жалб этилган бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишларни ташкил этиш асосида шаклланганлик даражаларининг тажриба гуруҳларидаги монологик характеристикаси аниқланди, диагностика натижалари тадқиқ этилган компетенциялар шаклланганлигининг юқори даражасини кўрсатди, PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишлар жараёнида шакллантиришга йўналтирилган тескари таълим, коучинг, MИMM методлари қўлланилди, лойиҳалар (масалан,“Мактаб музейи” лойиҳаси) амалга оширилди (28-илова).
Педагогик тажриба-синов ишларининг умумлаштирувчи босқичида олинган натижалар ҳисобланиб, хулосалар чиқарилган. Якуний назоратларда топширилган мустақил ишларнинг амалий аҳамиятини инобатга олувчи ҳамда ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантириш сифатларининг ортганлик даражасини баҳоловчи сўров натижалари таҳлил қилинди. Назорат ва тажриба гуруҳларининг якуний умумий кўрсатгичлари Стьюдент-Фишер критерийси асосида математик-статистик таҳлил қилинди. Тажриба ва назорат гуруҳларидаги баҳолаш натижаларини мос равишда 1- ва 2-танланмалар деб олсак, қуйидаги вариацион қаторлар ҳосил бўлади:
1-танланма: тажриба гуруҳи, ўқувчилар сони N1125.
Xi: Аъло; Яхши; Қониқарли.
n1: 53; 50; 22;
2-танланма: назорат гуруҳи, ўқувчилар сони N2 125.
Yj Аъло; Яхши; Қониқарли.
n2 44; 46; 35.
Мазкур танланма кўрсаткичлари: диаграммадан кўринадики, тажриба-синов ва назорат гуруҳлари учун танланма модал қийматлари мос равишда Мт  5 ва Мн  2, яъни улар орасидаги фарқ етарли даражада бўлиб, Мт  Мн экан. Бу эса ўз навбатида бу танланмалар учун мос ўртача қийматлар ҳам X  Y шартларни қаноатлантиришини олдиндан кўрсатади. Якуний кўрсаткичлар ҳисобланди. Статистик аломатнинг қийматдорлик даражаси  0,05 деб қабул қилинса, у ҳолда Лаплас функцияси жадвалига мувофиқ статистика учун критик нуқта (tкр) қуйидаги тенгликда аниқланди:

tкр 1,67. Мазкур қиймат асосида баҳолашнинг ишончли четланишлари қуйидагича ҳисобланди ва тажриба гуруҳида бу қиймат:

га тенг, назорат гуруҳида эса:

га тенг бўлиб чиқди. Ҳосил бўлган қийматлар ёрдамида тажриба ва назорат гуруҳлари учун ишончли интерваллар топилди:




Ҳосил бўлган натижаларга асосланиб, тажриба-синов ишлари натижаларининг сифат кўрсаткичлари ҳисобланди. Бизга маълум = 4,25; = 4,03; га тенг экан. Мазкур қийматларга кўра сифат кўрсаткичлари:


га тенг.
Олинган қийматлар тажриба гуруҳи ўқувчиларида мустақил ишлаш ва фикрлашга, ижодий қобилиятни шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан катталиги ҳамда ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезони нолдан катталигидан далолат беради.
Натижалар таклиф қилинган мажмуа фаолиятини такомиллаштириш методикаси самарали эканлигини тасдиқлади (2-жадвал).

Download 473.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling