4-жадвал Тажриба-синов ишларига жалб этилган ўқувчилар сони


-жадвал Ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантириш даражалари


Download 473.7 Kb.
bet2/6
Sana20.06.2023
Hajmi473.7 Kb.
#1634400
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
lotinga o\'girish

5-жадвал
Ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантириш даражалари



Даражалар

Мазмуни

1.

Юқори

Ўқувчида билишга бўлган эҳтиёж мавжуд, билиш йўлида амалий фаолиятни ташкил этишга интилади, билишга бўлган қизиқиш барқарор ва доимий, ўқув топшириқларини бажаришга нисбатан масъулиятли ёндашади, фан асосларини пухта ўзлаштирган.

2.

Ўрта

Ўқувчида билишга бўлган эҳтиёж мавжуд, ўқитувчи раҳбар-лигида билиш йўлида амалий фаолиятни ташкил этади, билишга бўлган қизиқиши бир қадар барқарор ва доимий, бироқ ўқув топшириқларини бажаришга нисбатан масъулиятли ёндаша олмайди, фан асосларини яхши ўзлаштирган.

3.

Паст

Ўқувчида билишга бўлган эҳтиёж мавжуд эмас, билиш йўлида амалий фаолиятни ташкил этишга интилмайди, билишга бўлган қизиқиши гоҳо кўзга ташланади, бироқ у беқарор, саёз ва вақтинчалик, ўқув топшириқларини бажаришга нисбатан масъу-лиятли ёндаша олмайди, фан асосларини қониқарсиз ўзлаштирган.



Тажриба-синов ишлари Наманган вилояти Наманган тумани 5-сонли 98-бетдаги жадвалда Наманган вилояти ва Тошкент вилояти йўқ, Жиззах эса бор, эътиборли бўлинг!!! Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 15-сонли, Янгийўл тумани 45-сонли, Навоий вилояти Кармана тумани 21-сонли мактабларида ўтказилган бўлиб, қуйидаги босқичларда амалга амалга оширилди: тайёргарлик (2017-2018 ўқув йили), шакллантирувчи (2018-2019 ўқув йили), умумлаштирувчи (2019-2020 ўқув йили). Тажриба-синов ишларига 251 нафар респондент-ўқувчи жалб этилди.
Тажриба-синов ишининг тайёргарлик деб номланган биринчи ва иккинчи босқичлари (2017-2018 й.й.)да тажриба-синов майдончалари белгиланди, иштирокчи ўқувчилар таркиби аниқланди, методик ва ташкилий таъминоти, машғулот самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган дастур лойиҳаси таёрланди, тажриба-синов дастури ишлаб чиқилди. Унда тажриба-синов мақсади, вазифалари белгиланди, топшириқларни мустақил бажаришда танланган методлардан самарали фойдаланиш мумкин бўлган мавзулар аниқланди, олимларнинг илмий-тадқиқот ишлари ҳамда мазкур соҳага тегишли илмий манбалар таҳлил қилинди. Тажриба-синов ишлари натижаларни баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари танланди. Уларнинг самарадорлиги синаб кўрилди ва амалиётга татбиқ этилди.
Тадқиқот муаммоси бўйича психологик-педагогик, илмий-методик адабиётлар ўрганилди, мавжуд PIRLS баҳолаш дастури талаблари таҳлил қилинди;
Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шакллантиришнинг мақсадли-натижавий модели, мезонлари ва кўрсаткичлари, компетенцияларнинг шаклланганлик даражалари ишлаб чиқилди.
Бажариладиган ҳар бир муаммоли топшириқ бўйича ўқувчилар эгаллаши муҳим бўлган ўқув-билиш компетенциялари мазмуни, педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда баён этилиб, мустақил эгаллаш бўйича уларга фикрлаш қобилиятини ҳамда ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида ривожлантирувчи муаммоли топшириқ вариантлари берилди. Мазкур жараёнда ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш, ўқув-билиш компетенцияларинининг шаклланганлик даражалари, фаолиятида намоён бўлиш ҳолатлари кузатилди.
Иккинчи шакллантириш босқичи (2018-2019 й.й.) да ўқувчилар танлаган топшириқлари бўйича машғулот жараёни кузатилди. Амалга оширилган ишлар самарадорлигини аниқлаш мақсадида педагогик тажриба-синовни бошлаш ва якунлаш даврида уларнинг берилган вазифаларни мустақил бажара олиш қобилиятлари, қизиқишлари аниқланди. Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шакллантиришнинг мақсадли-натижавий модели апробациядан ўтказилди ҳамда педагогик шароитлар комплекси самарадорлиги текширилди: ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантириш босқичлари кетма-кетлигига амал қилиш; ностандарт муаммоли вазиятларни яратиш ва уларни ечиш методларини шакллантириш; лойиҳалаш фаолиятига ўқувчиларни жалб этиш; ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантириш ва баҳолашда портфолиодан фойдаланиш; ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шаклланганлик даражасини аниқлаш бўйича тажриба-синов ишлари доирасида назорат ва тажриба гуруҳларида диагностик тадқиқот олиб борилди.
Иккинчи босқич давомида қуйида санаб ўтилган тадқиқот методлари қўлланилди: билишнинг назарий даражаси методлари: мазкур иш муаммолари бўйича психологик-педагогик адабиётлар ва илмий тадқиқотлар таҳлили; хориж ва республикамиз олимларининг илмий педагогик тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштириш; ўқув жараёнини моделлаштириш; билишнинг эмпирик даражаси методлари: ўқитувчиларни анкеталаш, оғзаки сўров, бошланғич синф ўқувчилари билан суҳбат, кузатиш, ўқувчилар фаолиятини ўрганиш.
Тажриба-синов жараёнининг умумлаштирувчи деб номланувчи учинчи ҳамда тўртинчи босқичлари (2019-2020 й.й.)да ишлаб чиқилган тавсияларнинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида тажриба-синов ишлари давом эттирилди. Тадқиқот натижасида аниқланган назарий ёндашув ушбу босқичда амалий жиҳатдан ўз тасдиғини олди. Тажриба-синов ишларининг олинган натижаларини қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тизимлаштириш амалга оширилди; ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шакллантириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилди. Мазкур босқичнинг асосий методи – умумлаштириш методи ва материалларни тизимлаштириш ҳисобланади.
Машғулотни ташкил этиш жараёнида бошланғич синф ўқувчиларининг билимларини бойитиш имкониятлари ва уни таъминлашга хизмат қиладиган барча шакл, метод ва воситалардан фойдаланилди. Уларнинг ўқув-билиш компетенциялари PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида шаклланганлик самарадорлигини назорат қилиш мақсадида тажриба-синов жараёнига машғулотни ташкил этишнинг муайян шакллари жорий этилди. Бу эса ўқувчилар томонидан эгалланаётган билимларнинг мустаҳкамлик даражаси, ўзлаштиришга бўлган қизиқишларини шакллантириш имконини берди.
Тажриба-синов давомида ўқувчиларнинг кўргазмали идрок этиш имконияти ва мустақил фикрлашларини шакллантириш мақсадида фойдаланиладиган воситаларнинг самарадорлиги текширилди: кўргазмали материаллар, кўрсатма ва эслатмалар, турли жадвал кўринишидаги маълумотлар, машғулотни ташкил этишга хизмат қиладиган ижодий топшириқлар асосида. Машғулотни ташкил этишда турли метод ва воситалардан фойдаланиш натижасида ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенциялари шаклланиб борган сари муаммоли топшириқларни мустақил бажариш тажрибалари қизғин фаолият тусини олди, уларнинг эгаллаган билимлари, қизиқишлари кучайди, топшириқларни мустақил бажаришга киришди.
Тажриба-синов ишининг бу босқичи, тадқиқот ишининг мактабдаги ҳолатини ўрганиш, ўқувчиларнинг мустақил олган билимлари, қобилияти, PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида ўқув-билиш компетенцияларини шаклланганлик даражасини аниқлашдан иборат бўлди. Дастлаб, уларнинг муаммоли топшириқларни мустақил бажаришдаги фаолияти ўрганилди. Танлаб олинган гуруҳларда машғулотлар кузатилди, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси текширилди. Улар билан суҳбат, сўровнома, савол-жавоб ва ўқувчилар фикрлаши, қобилиятини ривожлантирувчи муаммоли топшириқ синовлари ўтказилди.
Олинган натижалар уларнинг топшириқ ва вазифаларни мустақил бажаришлари талаб даражасида эмаслигини кўрсатди ҳамда тажриба-синов ишлари давомида уларни бартараф этишга эътибор қаратилди. Бу босқичда танланган методлар асосида бошланғич синф ўқувчиларида мустақил фикрлаш, ўқув-билиш компетенцияларида шаклланиши кузатилди. Уларнинг олган билимларини амалда қўллай олиш кўникмалари ошганлиги тасдиқланди. Ўрганилаётган мавзулар бўйича муаммоли топшириқларнинг мазмуни тўла баён қилинган режалар тузилди, мавзуларни баён этишда педагогик технология элементларидан фойдаланиш бўйича дидактик материаллар ҳамда ҳар бир машғулот учун интерфаол ишланмалар тайёрланди.
Ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шаклланганлик даражасини аниқлаш учун шахснинг конкрет фаолияти, психологик сифатларини характерловчи асосий мезонлар ва кўрсаткичлар ишлаб чиқилди. Ўқув-билиш компетенциялари шаклланганлигини тадқиқ этилувчи компонент (мотивацион, когнитив, операцион-технологик, рефлексив-баҳолаш)лари бир нечта кўрсаткичлар билан характерланади. Ҳар бир даража қуйидагича аниқланади: дастлаб аниқланган кўрсаткич (паст, ўртача, юқори) даражаси диагностика қилинди, сўнгра ўртача балга мувофиқ яхлит ҳолда мезоннинг ривожланиш даражасини аниқладик.
Бошланғич синфларда ўқитишнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагиларда ўз аксини топади: ўқувчининг бош фаолияти ўзгаради – ўқув фаолиятига ўтишни амалга ошириш, ўйинли фаолиятнинг қадрияти пасаймайди; мулоқатда, билишда ва ўз фикрини эркин баён этишда муҳим бўлган қизиқиш доирасининг кенгайиши, янги ижтимоий қоидаларни эгаллаш амалга ошади; ўқувчи томонидан бошланғич синф ўқувчисининг ички дунёқараши юзага чиқишидан иборат янги ижтимоий роли ўзлаштирилади; катталар ва тенгдошлари билан ҳамкорлик элементлари билан жипс боғлиқ, мулоқат ва ўзаро шахслараро мулоқат боғлиқ ахлоқий ривожланиши амалга ошади.
Ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида шаклланганлик даражасини аниқлашда, эътибор мотивацияга, фаолиятда фаолликни кўрсатишга қаратилди: ўқув-бошқарув, ўқув-ахборот, ўқув-мантиқий; ҳамкорлик қила олиш, бошқалар нуқтаи назарини ҳисобга олиб диалог юритиш; рефлексия, ўзини-ўзи назорат қобилияти, ўзгалар фаолияти натижаларини баҳолаш, ўзини-ўзи баҳолаш. Бизнинг фикримизча, мезонлар бошқаришгача илгари сурилиши лозим, чунки у бўйича натижалар баҳоланади. Мезонлар тажриба-синовда қўйилганларга эришишда муҳим кўрсаткичлар бўлиб хизмат қилиши лозим [100]. Мезонлар ва кўрсаткичларни аниқлашда тажриба-синов ишлари натижаларини баҳолашда биз умумқабул қилинган, фаолиятнинг (бизнинг тадқиқотимиз контекстида – мустақил ишларни ташкил этиш) аниқ бир турида фаолият методлари сифатида компетенциялар ҳақида тасаввурларга таяндик. Ўтказилган таҳлиллар бизга ўқув-билиш компетенция (мотивацион, когнитив, операцион-технологик, рефлексив-баҳолаш)ларини шаклланганлигининг ўзаро боғлиқ 4 та компонентини ва уларга мос мезонларни ажратиб кўрсатишга имкон берди. Ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шаклланганлигининг ўз ичига мезонлар ва кўрчаткичларни олувчи уч даража (паст, ўртача, юқори)си характеристикаси 11-иловада келтирилган.
Ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантиришнинг ажратилган мезонлар ва кўрсаткичлари асосида ҳар бир ажратилган компонентни баҳолаш учун диагностик воситалар танлаб олинди. Ўқувчиларнинг фанли компетенцияларини энг ишонарли диагностик метод ёрдамида баҳолаш мумкин. У фақат ўлчашни амалга оширишга имкон бермасдан, балки ўқувчиларда компетенцияларни шаклланганлик даражасини шакллантириш жараёнини янгилашга имкон беради. Компетенцияларнинг ҳар бирини баҳолаш 12-иловада [12, 55, 43, 92, 94, 112, 97] келтирилган.
Ўқувчи компетенциясини шакллантириш қуйидаги тўртта йўналишда кўриб чиқилади: таянч компетенцияларни шакллантириш: ўз ичига таҳлил қила олиш, солиштириш, таққослаш, тизимлаштириш, ечим қабул қилиш, прогнозлаш, фаолият натижасини қўйилган мақсадга мослигини олади; шахсий компетенцияларни шакллантириш: ўз ичига ўқувчида шаклланишга имкон берувчи сифатлар – жавобгарлик, ташкилотчилик, мақсадга эришига интилувчанликни олади; ижтимоий компетенцияни шакллантириш: ўқувчи ўз ҳаётини хавфсиз ташкил этишни ўрганиши керак, социумда ўзаро муносабат қила олиши керак; касбий компетенцияларни шакллантириш: қизиқишларини йўналтириш асосида касб танлаш.
Бошланғич синф ўқувчиларининг мотивацион компонентини аниқлаш учун биз М.Ньюттеннинг «Тугатилмаган гап» методикасидан фойдаландик. Мазкур методиканинг батафсил мазмуни 20-иловада келтирилган. Баён этилган методика асосида тажриба ва назорат гуруҳларида тажриба-синов ишларининг 1-босқичи ўтказилди.
Когнитив компонент диагностикаси учун биз томондан “Атрофимиздаги олам”, “Она тили”, “Ўқиш” (12-илова) фанлари бўйича ўқув материалларини ўз ичига олувчи комплекс топшириқлар ишлаб чиқилди. Мазкур тест натижалари кўпчилик ўқувчилар тушунчалар ўртасидаги мантиқий боғланишларни ўрнатиш, классификациялаш ва умумлаштиришга йўналтирилган топшириқларни бажаришга қийналганини аниқлашга имкон берди. Қайд этамизки, синалганлар ичидан (20% тажриба гуруҳи, 28% назорат гуруҳи) топшириқларни бажариш учун ўқитувчи ёрдами керак бўлди, яна ўйлаш учун вақт таклиф этилди, яъни: умумлаштириш ва мавҳумлаштиришга оид топшириқларни бажариш даражаси, турли фанлар ва ҳодисаларнинг аҳамиятли белигиларни аҳамиятсизларидан ажратиши етарли эмаслигини кўрсатади. Шунингдек, ўқув-билиш компетенцияларини шаклланганлигининг когнитив компонентини қўшимча диагностика қилишда қуйидаги методикалардан фойдаланилди: «Хотира типини аниқлаш», «Диққат ўзгаришини ўрганиш», «Оддий аналоглар», «Ортиқчасини олиб ташлаш» (13-илова). Бу методикалар ёрдамида олинган натижалар диссертациянинг 3.2-параграфидаги расмларда ёритилган.
6 -жадвал
Тажрибанинг қайд этувчи босқичида “Тугатилмаган гап” методикаси натижалари бўйича солиштирма анализ



Шкалалар номи

Кўрсаткичлар (%)

Тажриба
гуруҳи

Назорат
Гуруҳи

Матн билан ишлаш

39,0

35,0

Мустақил ишлаш тўғрисида тасаввур

23,0

31,0

Мустақил ишлар жараёнида мустақиллик

18,0

16,0

Таҳлил қилиш ва классификациялашга мойиллик

20,0

18,0



Шунингдек, операцион-технологик компонент (методика мазмуни 14-иловада ёритилган) даражасини аниқлаш учун фойдаланилган методикада ўқувчи ҳар бир гапни ўзлаштириш даражаси бўйича баҳоланди. Қуйидаги баллар қўлланилди: 2-тўлиқ ўзлаштирди ва ҳар доим қўллайман, 1-ўзлаштирдим, лекин кам қўллайман, 0-ўзлаштирмадим ва қўлламайман. Танланган вариантни «+» белгиси билан белгиладик.
Рефлексив-баҳолаш компонент қуйидаги методикалар билан диагностика қилинди: А.В.Карповнинг «Рефлексивлик сўровномаси», Дембо-Рубинштейннинг методикалар модификацияси. Бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенциялари шаклланганлигининг рефлексив компоненти методикаси модификация бўйича кўрсатишича тажриба гуруҳида юқори даража 12 % га ошди, паст даража 14 % га камайди, ўртача даража 2 % га ошди.
Назорат ва тажриба гуруҳларини тўлдиришда биз ўқув жараёнини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари ва ўқувчилар сонини инобатга олдик. Тажрибанинг дастлабки босқичининг тахминан бир хил натижалари кейинчалик тажриба-синов ишларининг натижаларини таққослаш имкониятини берди. Сўнгра назорат ва тажриба гуруҳларида ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шаклланганлик натижаларини умумлаштириш келтирилди (7-жадвал).
Назорат ва тажриба гуруҳларида ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шаклланганлик даражасини таққослаш анализи ва жадвалга кўра тадқиқ этилаётган назорат ва тажриба гуруҳларида ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шаклланганлик бўйича олинган даража кўрсаткичлари натижалари бу босқичда катта фарқ қилмайди.
7-жадвал

Гуруҳлар

Компонентлар

Шаклланганлик даражаси

Паст (%)

Ўртача
(%)

Юқори
(%)

Тажриба

Мотивацион

26,0

43,0

31,0

Когнитив

20,4

46,0

33,6

Операцион-технологик

28,6

57,0

14,4

Рефлексив-баҳолаш

33,0

58,0

9,0

Назорат

Мотивацион

20,1

45,1

34,8

Когнитив

26,9

48,9

24,2

Операцион-технологик

33,0

48,0

19,0

Рефлексив-баҳолаш

36,0

46,0

18,0

Шунингдек, бошланғич синфларда ўқитувчиларнинг ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шакллантириш бўйича ишлар ҳолатини аниқлаш мақсадида мактаб ҳужжатлари ўрганилди, фойдаланаётган дастурларнинг таҳлили амалга оширилди, анкета саволлари ўтказилди. Анкеталашда бошланғич синфларнинг 60 нафар ўқитувчилари иштирок этишди.


Якунида қуйидаги натижалар олинди: кўпчилик бошланғич синф ўқитувчилари (50%) ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шакллантиришда қийинчиликларга учраган; 21% анкетада таъкидлашича, мустақил ишларни ташкил этишда қийинчилик ушбу соҳага оид методик адабиётларнинг етишмаслигини ҳамда бундай ишлар мазмунини қайта ишлаб чиқиш зарулигини айтишди; 12% бошланғич синф ўқитувчиларининг мустақил ишларни ташкил этишнинг стандарт шакллари (экскурсиялар, викториналар)ни кўрсатишди; 9% анкетада мустақил ишларнинг ҳам турлари ҳам йўналишларини айтишди; 3% сўралган бошланғич синф ўқитувчилари мустақил ишларни махсус тайёргарликка эга бўлган ўқитувчилар ташкил этиш кераклигини таъкидлашди.
Шундай қилиб, тажриба-синов ишларининг мазкур босқичлари натижалари бўйича, қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин: назорат ва тажриба гуруҳи ўқувчиларининг ўқув-билиш компетенциялари шаклланганлигининг бошланғич даражаси аниқланди, диагностик топшириқларни амалга ошириш вақтида қийинчиликларнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланди. Мазкур параграф контекстида қуйидаги вазифаларни ечиш ёритилди: ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шакллантиришга имкон берувчи комплекс педагогик шарт-шароитларни тажриба-синов йўллари билан текшириш.
Узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида бўлгани каби бошланғич синфларда ҳам ўқув фанлари асосларини ўқитиш давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва ўқув режасига мувофиқ амалга оширилади. Таълим мазмунини ёритувчи меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларнинг бажарилиши ўз-ўзидан ўқувчиларга назарий билимларни етказиб беришга қаратилган педагогик фаолиятни муайян тизим асосида ташкил этилишини таъминлайди. Бироқ бу фаолият узлуксиз, изчил ташкил этилмаса, ўқувчилар томонидан билимларни ўзлаштириш жараёнида танаффус юзага келади. Шу сабабли ўқувчилар фанга оид маълумотларни айтиб бера оладилар, лекин улар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни асосли тарзда кўрсата олмайдилар.
Ўқувчиларга тизимланмаган билимларни бериш уларда ўқув-билиш компетенцияларини шакллантириш йўлидаги жиддий тўсиқ ҳисобланади. Шу сабабли бошланғич синф ўқувчиларида ўқув-билиш компетенцияларини шакллантиришнинг барқарорлик хусусиятига эга бўлишини таъминлаш шартларидан бири билимларни тизимга солиш асосида ўқувчиларга етказиб беришдир.

Download 473.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling