Мавзу: Автомобилнинг турғунлиги. (4 соат). Ўқув модули бирликлари


Download 1.06 Mb.
bet1/7
Sana13.04.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1354488
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3 maruza matni hemis uchun ajratilgan mavzu


Мавзу: Автомобилнинг турғунлиги. (4 соат).


Ўқув модули бирликлари:
1. Автомобилнинг турғунлиги ва турғунликни йўқолиш турлари, баҳоловчи ўлчамлар.
2. Автомобилни бўйлама текисликдаги турғунлиги.
3. Автомобилнинг олд ва орқа ўқи бўйича ағдарилиш бурчаги.
4. Автомобилнинг кўндаланг текисликдаги турғунлиги.
5. Бурилишдаги ағдарилиш ва сирпаниш бўйича критик тезлик.
6. Автомобилни сирпаниши, олд ва орқа ўқларнинг сирпаниши.
7. Автомобилнинг турғунлигига таъсир этувчи омиллар.
1. Автомобилнинг турғунлиги ва турғунликни йўқолиш турлари,
баҳоловчи ўлчамлар.
Транспорт воситасининг берилган йўналишда йўлда оғдарилмасдан, сирпанмасдан, шатаксирамасдан ва ён томонга сурилмасдан ҳаракатланишини турғунлик деб аталади. Турғунлик икки хил бўлиб улар бўйлама ва кўндаланг турғунликдир.
Транспорт воситасининг турғунлигини йўқолиши қуйидаги ҳолларда содир бўлади:
- транспорт воситасининг ағдарилишида;
- транспорт воситасининг ён томонга сирпанишида;
- етакчи ғилдиракларнинг шатаксираб ҳаракатланишида;
- транспорт воситаси ёки унинг бирорта кўприги ён томонга сурилганда;
- ёнаки таъсир этувчи куч, марказдан қочма куч, оғирлик кучининг битта таъсир этувчиси, ёндан таъсир этувчи шамол кучлари таъсир этганда ва йўл тўсиқларига урилганда.
Транспорт воситасининг турғунлик ўлчамларига қуйидагилар киради:
- транспорт воситаси айлана бўйлаб ҳаракатланганда ён томонга сурилиш пайтидаги критик тезлик (VK);
- айлана бўйлаб ҳаракатланганда ағдарилиш бошланган пайтдаги критик тезлик (V0);
-ғилдиракларнинг кўндаланг сирпаниш бошланган пайтдаги қия йўлнинг критик бурчаги (β);
- транспорт воситасини ағдарилиш пайтдаги қия йўлнинг критик бурчаги ( ).


2. Автомобилни бўйлама текисликдаги турғунлиги.
Транспорт воситасининг бўйлама турғунлиги деб транспорт воситасининг қия йўлда орқа ёки олдинги ўқлар атрофида оғанамасдан, сирпанмасдан ва сурилмасдан ҳаракатланишига айтилади.
Қия йўлда пастдан юқорига тезланиш билан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг бўйлама турғунлигини йўқолиши натижасида орқа ғилдиракнинг йўл сирти билан илашган О2 таянч нуқта атрофида орқага ағдарилиши мумкин (12.1-расм).
Бўйлама қияликда турган автомобил олдинги ёки орқа таянч нуқталари О1 ва О2 атрофида айланиб ағдарилади. Автомобилнинг бўйига сирпанмасдан ва ағдарилмасдан тура оладиган қиялигини бўйлама турғунликнинг чегараланган , бурчаклари деб аталади.
Шамол РW кучи, инерция P кучи ва олдинги ғилдиракдаги реакция Z1 кучларини нолга тенг деб олсак, транспорт воситасини О2 нуқта атрофида оғдарилмаслик шарти қуйидагича бўлади:
О2 таянч нуқтага нисбатан кучларнинг моментларини йиғиндиси нолга тенг бўлиши лозим, яъни:



12.1.-расм. Бўйлама қия текисликда пастдан юқорига ҳаракатланаётган транспорт воситасининг турғунлиги

бундан ни ҳосил қиламиз.
Бу ифодадан фойдаланиб транспорт воситасининг оғдарилиш бурчагини аниқлаймиз:
, (12.1)
Оғдарилиш бурчагининг рухсат этилган чегараланган қийматлари юк автомобил ва автобуслар учун ; енгил автомобиллар учун га тенг бўлади.




Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling