Мавзу: Автомобилнинг турғунлиги. (4 соат). Ўқув модули бирликлари


Автомобилни сирпаниши, олд ва орқа ўқларнинг сирпаниши


Download 1.06 Mb.
bet4/7
Sana13.04.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1354488
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3 maruza matni hemis uchun ajratilgan mavzu

6. Автомобилни сирпаниши, олд ва орқа ўқларнинг сирпаниши.
6.1. Олдинги ўқнинг сурилиши.
Автомобилнинг олдинги ўқига ёндан Ру1 куч таъсир этганда у V3 тезлик билан ёнга сурила бошлайди. У вақтда Va1 ва V3 тезлик векторларнинг тенг таъсир этувчиси Vp йўналишида ҳаракат қилади. Лекин орқа ўқ Va2 тезлик вектори йўналишида ҳаракатланиб автомобилни оний марказ О атрофида буради. Натижасида марказдан қочма куч. Рм.қ ва инерция моменти Мja ҳосил бўлади (12.6-расм, а).

12.6-расм. а- Олидинги ўқни ён томонга сурилиши, б-орқа ўқни ён томонга сурилиши.

Шаклдан кўриниб турибдики, олдинги ўқнинг ёнга сурилиши автоматик равишда сўнади, чунки Рмк нинг ташкил этувчиси Рму ҳамда момент Мja олдинги ўқнинг сурилишига қаршилик қилади, яъни Ру1 ва Рму кучлар қарама-қарши томонларга йўналган ва бир-бирини кучсизлантиради.


6.2. Орқа ўқнинг ёнга сурилишида (12.6-расм, б) Рмк ва Ру2 кучлар бир томонга йўналган бўлиб, ёнга сурилишни кучайтиради ва автомобил турғунлигини йўқотади ҳамда ҳавфли вазиятни келтириб чиқаради. Бундай ҳолат қиш вақтида ҳавфлидир. Буни олдини олиш учун олдинги ғилдиракни сурилиш томонига буриш керак, бунда бурилиш радиуси кўпайиб Рмк куч камаяди. Сурилишни олдини олишнинг иккинчи усули оёқни тормоз педалидан олиш ва ҳаракат тезлигини камайтириш керак.


7. Автомобилнинг турғунлигига таъсир этувчи омиллар.

Автомобилнинг турғунлиги унинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлайди.


Автомобилнинг турғунлигига шинанинг ва тормоз механизмининг техник ҳолати кўпроқ таъсир қилади. Шина тишларининг ейилиши ғилдиракнинг йўл билан тишлашишини камайтиради ва ёнига сурилиб ҳаракатланишини оширади, тишлашиш коэффициенти камаяди.
Тормознинг нотўғри созланиши ўнг ва чап ғилдиракларда ҳар хил тормозлаш моментини ҳосил қилади, бу момент автомобилни турғунлигини камайтиради.
Автомобилнинг кўндаланг турғунлиги кузовдаги юкнинг нотўғри жойлашуви натижасида ҳам бузилиши ва йўқолиши мумкин. Агар юкнинг оғирлик маркази автомобилнинг бўйлама ўқида ётмаса S елкада инерция кучи ва буровчи момент ҳосил қилиб олдинги ғилдиракларнинг ёнига сурилишини келтириб чиқаради.

Таянч сўз ва иборалар


Автомобилнинг турғунлиги ва турғунликни йўқолиш турлари, баҳоловчи ўлчамлар, автомобилни бўйлама текисликдаги турғунлиги. автомобилнинг олд ва орқа ўқи бўйича ағдарилиш бурчаги, автомобилнинг кўндаланг текисликдаги турғунлиги. бурилишдаги ағдарилиш ва сирпаниш бўйича критик тезлик. автомобилни сирпаниши, олд ва орқа ўқларнинг сирпаниши. автомобилнинг турғунлигига таъсир этувчи омиллар.

Назорат саволлари


Турғунлик ва унинг ўлчамларини тушунтиринг.
Бўйлама қия текисликдаги турғунликни тушунтиринг.
Кўндаланг қия текисликдаги турғунликни тушунтиринг.
Автомобилнинг бурилишидаги турғунлигини тушунтиринг.
Автомобил ўқларининг ёнга сирпаниши ва турғунлигини ошириш йўлларини айтинг.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling