3
ББК 22.379
УДК 621.380
А.Т.Мамадалимов, М.Н.Турсунов, Ярим ўтказгичли
қуёш элементлари
физикаси ва технологияси, 99 бет.
Китобда ярим ўтказгичли қуёш элементларининг (қЭ) физикавий
асослари ва замонавий технологияси ёритилган. Асосий эътибор қуёш
нурларининг
хусусиятларига, қуёш нурланиши энергиясининг электр
энергиясига айлантириш
самарадорлигига ва
қЭ фойдали иш
коэффициентини оширишнинг физикавий асосларига қаратилган. Бундан
ташқари, ярим ўтказгичли қуёш элементларини тайёрлаш
технологиясига
ва уларнинг хусусиятларини
ўрганиш
усулларига етарлича эътибор
қаратилган.
Ўқув қўлланма университетларнинг, олий ўқув юртларининг «Ярим
ўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси» ва «Гелиофизика ва қуёш
энергиясидан фойдаланиш» мутахассисликлари бўйича
бакалавр ва
магистр талабалари учун мўлжалланган.
Ўқув қўлланма Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий
университети физика факультети ўқув услубий кенгашининг қарори
асосида нашрга тайёрланди.
Рецензентлар: физика-математика фанлари доктори,
профессор Власов С. И.
Физика-математика фанлари доктори,
профессор Саидов А.С.
Тошкент- 2002