Гулдона таниева император кема


Эрназар Мақсуд ўғлининг Бухородан Россия империясига


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/17
Sana04.05.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1424260
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Г Таниева Эрназар элчи рисола охирги

Эрназар Мақсуд ўғлининг Бухородан Россия империясига 
расмий элчи сифатидаги биринчи ташрифи
У 1774 йилда биринчи марта Бухоронинг расмий элчиси 
сифатида 64 нафар ҳамроҳлари билан Астрахань орқали Россия 
императори ҳузурига йўл олади. Унинг бу кўп сонли ҳамроҳлари 
орасида укаси Авазберди Мақсуд ўғли ҳам бор эди. Ҳужжатларда 
ёзилишича, Эрназар Мақсуд ўғли аслида 104 нафар ҳамроҳлар 
билан йўлга чиққан эди. Улардан 44 нафари туяларга қараб туриш 
учун Манғишлоқда қолдирилган. 
Эрназар Мақсуд ўғли ўзи билан совға сифатида 14 та араб 
отлари, ноёб нафис матолар, 2 тонна қимматбаҳо ляпис лазурит 
тоши, ҳинд матолари олиб борган. У умумий оғирлиги 40 тоннага 
тенг юклар билан Манғишлоқдан Россияга қарашли кемага 
ўтириб, Астраханга келади. У ердан эса пойтахтга йўл олган. Бир 
йил давомида империя пойтахтида турган Эрназар Мақсуд ўғли 
шу ерда Усмонийлар султони Абдулҳамид I (1773-1789) томонидан 
Екатерина II (1762-1796) саройига элчи қилиб жўнатилган 
Абдулкарим пошша билан учрашади. Ҳатто икки сунний давлат 
элчиларининг бу учрашуви Россия ҳукуматини бироз хавотирга 
ҳам солган эди. Чунки Эрназар Мақсуд ўғли султон элчисига 
бухоролик ҳаж зиёратчилари ва савдогарларнинг Астрахань орқали 
Туркия ҳудудига эркин ўтиб кетиши учун имкон берилмаётгани 
ҳақида маълумот берган эди. Ҳатто Абдулкарим пошша Эрназарга 
Ўрта осиёликлар ҳаж сафарларига оид бу масала юзасидан Россия 
императори билан алоҳида музокара ҳам олиб бориш ваъдасини ҳам 
берган эди. Россия империясининг бу икки мусулмон давлатлари 
элчиларининг ўзаро илиқ алоқаларидан ҳавотирга тушишига 
етарлича асос бор эди. Чунки Эрназар Мақсуд ўғли султон аъёнлари 
билан айни масалада музокара олиб бориш мақсадида бухоролик 
Муҳаммад Беди исмли ўзининг ишончли вакилини Истамбулга 
жўнатган эди. Муҳаммад Беди 1776 йилда Истамбулга етиб бориб, 
султон амалдорлари билан учрашади. У ўзи билан турк султонининг 
Бухоро хони номига ёзилган мактубини олиб Бухорога қайтади. 
Бу хатда султон Бухоро хонини Россия империясига қарши кураш 
учун ягона иттифоққа бирлашишга чақирган эди. Султоннинг бу 
мурожаати жавобсиз қолади. Чунки Бухоро Россия империяси 


14
билан ўзаро манфаатли савдо алоқаларидан воз кечиб, унга қарши 
ҳаракат бошлашни истамаган.
Хуллас, Эрназар Мақсуд ўғлининг бу элчилик миссиясининг 
асосий мақсади Астрахань ва Манғишлоқ орқали Бухоро билан 
Россия империяси ўртасидаги савдо алоқаларни ривожлантириш, 
карвон йўлларида хавфсизликни таъминлаш масалаларига доир 
Бухоро хони ёзган мактубни келтирган ва айни масалалар юзасидан 
музокара юритиш бўлган. Шуни эътиборга лойиқки, Эрназар 
элчининг ўзи ҳам император номига 6 та банддан иборат мурожаат 
ёзиб топширади. Элчининг шахсий бу ёзма мурожаатида уни 
Бухоро хони элчи қилиб жўнатгани, олиб келган совғалар ҳақида 
ёзилиб, Астраханга ўз савдо карвони билан кўп марта қатнагани, 
ўтган сафар келаётганида йўлда императорнинг шахсан бир неча 
йиллардан бери қилган илтимосига кўра Бухородан 11 минг рублга 
сотиб олиб келаётган қимматбаҳо лазурит (ляпись) тошларини 
қароқчилар тортиб олгани айтилиб, уларни қароқчилардан 
қайтариб олишга ёрдам бериш сўралган. Шунингдек, 2 йилдан 
бери йўлларда қароқчилар ҳужуми янада авж олгани, Е.И.Пугачев 
бошчилигидаги қўзғолончилар томонидан Эрназарнинг 15 минг 
рублга тенг ҳинд ва бошқа моллари талангани, унинг карвонидаги 
2 нафар савдогарни ўлдиргани ҳақида ҳам баён қилинган ва 
қўзғолончилар тортиб олган бу молларни қайтаришга амалий 
кўмак бериш сўралган. Маълумки, 1773-1775 йилларда Россияда 
ҳукуматга қарши Е.И.Пугачев бошчилигидаги деҳқонлар қўзғолони 
бўлиб ўтган. Бу қўзғолон жанубий Урал, Қозонь, ғарбий Сибирь, 
ғарбий Қозоғистон ҳудудларини қамраб олган эди. 
Эрназар элчининг мурожаат хатидаги яна бир жиҳат диққатни 
тортади. Элчининг мурожаат хатига жами 14 бетдан иборат жадвал 
ҳам тақдим этган. Унда йўлда карвондаги 50 нафар бухоролик 
савдогарнинг ҳар биридан қозоқ қароқчилари тортиб олган моллар 
турлари, уларнинг нархлари, алоҳида-алоҳида тартиб билан 
ажратиб кўрсатилган. У таланган бу молларни қайтириб олишга 
ёрдам сўраш билан бирга имперторни йўлларда қароқчилар ҳав-
фини бартараф этиш чоралари кўришга чақиради. Унинг Ўрта 
Осиё-Россия ўртасидаги карвон йўлларидаги хавфсизликни таъ-
минлаш борасидаги таклифи нафақат императорни, балки барча 
ҳукумат амалдорларини эътиборини тортади. У карвон йўлларидаги 


15
хавфсизликни таъминлаш учун қозоқ жузлари ҳудудида ўз 
таъсирини кучайтириши лозимлигини айтади. Унинг бу таклифи 
Россия империясининг шарққа доир келгуси режаларида ўз аксини 
топади. Элчининг бу ҳужжатда дадил баён қилган мулоҳазалари 
мазмунидан унинг ўз фикрини аниқ ва лўнда ифода қила олиш 
қобилияти соҳиби эканлиги, ўзига ва ўз тажрибасига бўлган 
ишонч руҳи сезилиб турибди. Тарихий ҳужжатларда унинг бу 
фазилатларини Россия ҳукумати жуда юқори баҳолагани ҳақидаги 
маълумотлар сақланиб қолган.
Яна бу тарихий ҳужжатда айтилишича, бир йил олдин Астрахань-
Бухоро йўлини ўрганиш, ундаги шароит ҳақида маълумот тўплаш 
мақсадида Астрахандан Гуръев орқали Бухорога икки киши 
жўнатилган бўлган. Мурожаат хатида элчи ана шу кишилар унинг 
кўрсатмалари асосида ҳаракатлангани ва муваффақиятли қайтиб 
келгани ҳақида эслатади. Ҳамда Эрназар элчи императордан Гуръев 
орқали ўтган Астрахань-Бухоро қуруқлик йўлида ўз карвони билан 
қатнаши учун рухсат беришини сўраб, икки ўртадаги савдони 
ривожлантириш учун ана шу йўлни қайта очишини айтади. У 
ҳатто ўзининг мана шу йўналишда ҳаракатланадиган нафақат 
Бухоро карвонларини, балки Ўрта Осиёнинг барча шаҳарларидан 
йўлга чиққан савдо карвонларини кузатиб бориш, бошлаб бориш 
хизматини ҳам таклиф этади. 
Эрназар Мақсуд ўғлининг бу каби фикр-мулоҳазалари ва 
таклифлари унинг ўткир ақл соҳиби эканлигидан, муаммоларни 
ҳал қилиш йўлларини аниқлай олиш қобилияти эгаси бўлганидан 
далолат беради. Ундаги бу фазилатлар импертор ва унинг атрофидаги 
амалдорларни элчи ўртага ташлаган масалалар юзасидан жиддий 
мулоҳаза қилишига мажбур этади. У Россия императорини бу каби 
таклифлар ҳақиқатан икки ўртадаги савдонинг ривожи учун яхши 
натижа беришига ишонтира олади. Шунингдек, у императорга 
Эмба дарёси бўйида қалъа қуриш таклифини билдиради. У бу қалъа 
савдо карвонларини қароқчилар ҳужумидан ҳимоялаш мақсадида 
қурилиши лозим, дея таъкидлаган. Ҳамда Оренбург, Астраханга 
қатнайдиган бухоролик савдогарлардан олинадиган бож солиғини 
камайтиришни, уларга Россиянинг марказий шаҳарларида ҳам эркин 
савдо қилиш имконини беришни сўрайди. У ўзининг Астраханга 
савдо иши билан қатнаб келаётган даври давомида 4 марта божхона 


16
бошлиқлари алмашгани, ҳар сафар улар турли миқдорда катта 
ҳажмдаги бож тўлови (бир сафар 8 минг, бошқа сафар эса 27 минг 
рубль бож тўлаган) тўлашга мажбур қилиб келгани ҳақида ёзиб, 
императордан бу масалага адолатли ёндошиб, бож хоналарга унинг 
миқдорини камайтириш ҳақида буйруқ беришини сўрайди. 
Элчи яна ўз мурожаат хатида ёзишича, у Оренбург генерал 
губернаторининг 1772 йилдаги буюртмасига кўра қароқчилар 
томонидан ўғирланган рус миллатига оид бир қанча фуқароларни 
Ўрта Осиё шаҳарларидан қидириб топишга қарор қилган. Натижада 
у Хива, Бухоро шаҳарларидан жами 21 нафар шундай рус 
фуқароларини топиб, уларни 10 минг 50 рублга тенг ўз маблағига 
сотиб олади ва Россияга олиб келади. Генерал-губернатори уларнинг 
айримларини Оренбургда олиб қолиб, уларнинг хариди ва олиб 
келиш харажатлари учун сарфлаган пулларни Эрназар Мақсуд 
ўғлига қайтаради. Лекин у келтирган рус асирларининг айримлари 
Санкт-Петербургга жўнатилган ва улар учун сарфланган харажатлар 
элчига қайтарилмаган эди. Эрназар Мақсуд ўғли ана шу қўллар 
учун сарфланган ўз маблағларини қайтариб олишда императордан 
амалий ёрдам беришни сўрайди. Ҳатто элчилик миссияси тугагач, 
у шу пулларни изидан олиб бориш учун укаси Авазберди Мақсуд 
ўғлини Санкт-Петербургга қолдириб, ўзи Бухорога қайтади 
(афсуски, бу маблағ элчига хеч қачон қайтарилмаган).
Элчининг ўткир мулоҳазалари, тадбиркорлик фазилатлари 
Екатерина IIни кўп марта қойил қолдиради. Шунинг натижасида 
элчи император саройида жуда илиқ кутиб олинган. Эрназар 
Мақсуд ўғли ўз қарвони билан Россияга олиб келган 9 минг рубль 
миқдорига тенг моллар учун империя божхонасида бож тўлаши 
лозим бўлган. Ҳатто у ҳукуматни бу моллар элчиликнинг эҳтиёжи 
учун лозим бўлган моллар эканлигига ишонтира олади ва бож 
тўлаш мажбуриятидан холос бўлади. Аммо унинг моддий зарарни 
қоплаб бериш ҳақидаги илтимоси рад этилади. Бунинг ўрнига унга 
Россия ҳукумати томонидан Бухорога 15 минг пуд темир, 5 минг пуд 
пўлат, 3 минг пуд мис божсиз сотиб олиб кетиш имкони берилади. 
1776 йил февраль бошида Бухоро олиб кетиш учун харид қилинган 
бундай катта ҳажмдаги молларнинг бир қисмини Оренбург орқали, 
иккинчи қисмини эса Астрахань орқали божхоналардан ўтказишга 
буйруқ берилади. Бу молларни олиб кетиш учун унга барча қулай 


17
шароит яратиб берилади. Хусусан, туяларга ортиш қўлай бўлиши 
учун мис юпқа пластина шаклида ҳар бирининг узунлиги 1 аршин, 
кенглиги ярим аршин қилиб тайёрлаб берилишини сўрайди. Унинг 
бу каби барча истаклари бажарилади. Бу Россия императори 
томонидан Эрназар элчи шахсига ҳурмат ва унинг дипломатик 
салоҳиятига берилган жуда катта баҳо эди. 
Ўрта Осиёнинг ана шундай жасур, тадбиркор савдогарлари 
хизмати туфайли Россиянинг Ўрта Осиё ва Ҳиндистон билан ташқи 
савдо алоқалари ривожланиши мумкинлигини тўғри англаган 
Екатерина II 1776 йилнинг 19 декабрида Эрназар Мақсуд ўғлининг 
Каспий орқали Манғишлоқ-Астрахань оралиғида қатнаб, савдони 
ривожлантириши учун 5 йил муддатга 10 минг рубль миқдоридаги 
моллар билан божсиз савдо қилиши учун рухсат беради. Ҳатто 
император унга Каспий денгизи орқали ўз молларини ташиш учун 
битта “казенний” кема ҳам совға қилади. 
XVI-XVII асрларга доир Эрон чиннисига ишланган кема тасвири. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling