1 Менежментнинг функциялари Ишлаб чиқариш захираларини бошқариш Корхонанинг
Download 32.97 Kb.
|
1 Менежментнинг функциялари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Менежментда ахборот ва коммуникациялар 1 Менежментнинг функциялари
1 Менежментнинг функциялари 2. Ишлаб чиқариш захираларини бошқариш 3. Корхонанинг экологик менежменти 4. Менежментда таваккалчиликларни бошқариш 5. Менежментда ахборот ва коммуникациялар 1 Менежментнинг функциялари Бошқарув асосий функцияларининг тавсифи. “Мақсадни қўйиш” умумий функцияси фаолиятнинг стратегик, жорий ва тезкор мақсадларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Бошқарув персоналининг мазкур иши ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу ҳол мақсадларнинг бошқарув тизимини шакллантиришдаги роли билан белгиланади. Прогноз қилиш босқичлари: фирмни ривожлантириш истиқболлари вариантларини муаммолли қўйиш; эришилган ечимни таҳлил қилиш ва баҳолаш; танланган ривожланиш вариантини ва унга хос бўлган муаммоларни ҳал этиш дастурларини ишлаб чиқиш. Прогноз қилиш усуллари: экстраполяция – бу фирманинг унда келажак ҳозир ва ўтмишдан келиб чиқиб белгиланадиган ҳолатини тавсифловчи параметрлар қийматларини тахминан аниқлаш; мутахассисларнинг эксперт баҳолари; иқтисодий-математик моделлаштириш – фирманинг ва унинг кичик тизимларининг келгуси ҳолати моделларини тузиш. “Ташкил этиш” функцияси инсонларни биргаликда фаолият юритиш учун бирлаштириш мақсадида амалга ошириладиган махсус бошқарув ишларининг муайян йиғиндисини ўзида намоён этади. Уларни амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқариш (ишчи кучи, меҳнат предметлари ва қуроллари, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш усуллари ва қоидалари кўринишидаги ахборот) ва бошқарув (бошқарув аппарати ходимлари, функцияларни бажариш техник воситалари ва бошқарув ахборот) омиллари бирга қўшилади. Натижада унинг мақсадларига мос келадиган ишлаб чиқариш ва бошқарув кичик тизимлари шаклланади «Мотивация» функцияси биргаликдаги фаолият субъектларининг самарали ўзаро ҳамкорлик қилишга ва юқори самарали меҳнат қилишга рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқиш ва қўллашни ўз ичига олади. «Фаолиятни ҳисобга олиш» функцияси фаолият ҳолати ҳақидаги кенг қамровли ахборотни олиш учун амалга оширилади. У бошқарув объектини тавсифловчи маълумотларни ўлчаш, рўйхатга олиш ва гуруҳлаш йўли билан бажарилади. Тезкор, бухгалтерия ва статистика ҳисоби ажратилади. «Фаолиятни назорат қилиш» функцияси бошқариладиган объектда юз бераётган жараёнларнинг боришини кузатиш, унинг параметрларини берилган фаолият кўрсатиш дастури билан таққослаш, фарқларни аниқлашдан иборат. Бу ўз вақтида, узлуксиз, ошкора, ҳар томонлама ва самарали амалга оширилиши лозим. “Маркетингни бошқариш” энг муҳим муайян функциялардан бири бўлиб, унинг мазмуни қуйидагиларни ўз ичига олади: а) бозорларни тадқиқ этиш; б) корхона маҳсулотининг нархларини белгилаш; в) маҳсулот янги турларининг ишлаб чиқилишини таъминлаш; г) фирма белгиларини яратиш; д) якка тартибда сотувларни ташкил этиш; е) рекламани бошқариш; ж) товарларни истеъмолчига йўналтириш усулларини ишлаб чиқиш; з) кўргазмалар ташкил этиш; и) фирма билан истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларни шакллантириш; к) истеъмолчиларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш; л) товарларни сотиш йўлларини аниқлаш; м) маркетинг фаолиятининг ҳуқуқий таъминоти; и) маркетингга умумий раҳбарлик қилиш. Download 32.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling